Б. А. Сулаймонов, Б. С. Болтаев, Р. Ш. Тиллаев, Ш. Х. Абдуалимов кузги буғдой ва ғЎЗА


 Эрта баҳорда ва экишдан олдин тупроққа ишлов



Download 1,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/74
Sana21.06.2022
Hajmi1,21 Mb.
#687990
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   74
Bog'liq
Kuzgi Bugdoy Boltaev

2.4. Эрта баҳорда ва экишдан олдин тупроққа ишлов 
бериш 
Эрта баҳорда ва экиш олдидан тупроққа сифатли ишлов 
бериш тупроқни майин, донадор, зичлиги меъѐрда бўлиб, 
табиий намни сақлаш хусусияти ошишига олиб келади. 
Бундай ерда чигит бир хил чуқурлик ва намга экилади
ниҳоллар текис униб чиқади, ғўза барвақт ўсиб ривожланади, 
ҳосилдорлик ошади. Агар ушбу тадбир бажарилмаса ѐки 
сифатсиз ўтказилса, тупроқ намлиги пасаяди, зичлиги ошади, 
ниҳоллар сийрак ва нотекис униб чиқади, ҳосилдорлик 
кескин (20-30%) пасаяди.
 
Тупроқ шўри сифатли ювилган 
жойларда ерлар етилиши билан олинган марза ва челлар 
текисланади. 
Кузда шудгор қилиниб шўри ювилган майдонлар 8-10 
см чуқурликда 2 қаторли зиг-заг борона билан бороналанади. 
Бороналаш пайтида ажриқ, ғумай, қамиш ва бошқа кўп 
йиллик бегона ўтлар илдизи тозаланиб, даладан йиғиб 
ташқарига чиқарилади ва ѐқиб ташланади. Чунки, ажриқ 
ғумай, саломалайкум, қамиш каби бегона ўтлар ѐш 
ниҳолларга жиддий зиѐн етказиши ѐки чигит плѐнка остига 
экиладиган майдонларда плѐнкани тешиб чиқиши ва 


71 
самадорлигига путур етказиши мумкин. Агарда кузда ўғитлар 
далага берилмаган бўлса, фосфорли ўғитлар йиллик меъѐри 
70% (аммофос 200 ѐки супрефос 385 ѐки суперфосфат 650 
кг/га), калий ўғити 50% (80-90 кг/га калий хлорид) махсус 
мосламалар ѐрдамида бороналаш олдидан солинади.
 
Фосфорли ва калийли ўғитлар йиллик меъѐрининг 60-70 ва 
50% кузги шудгорда ѐки албатта экиш олдидан солинишига 
сабаб, бу ўғитлар экин суғорилганда сув билан тупроқнинг 
пастки қатламларига сингмайди. Шунинг учун фосфорли ва 
калийли ўғитларнинг асосий қисмини ғўза илдизи 
жойлашадиган (0-30 см) тупроқ қатламига солинишига 
эришиш керак. 
Айниқса, чигит экиш олдидан майдонлар яхшилаб 
текисланиши, тупроқ кесаксиз майин ҳолатга келтирилиши, 
ер яхшилаб юмшатилиши лозим. Бунда чизель, борона, мола 
ва фрезали (КФГ, ОП 2,2) культиваторлардан фойдаланиш 
яхши самара беради. 
Бир маротаба шўр ювиш ишлари олиб борилган 
майдонларда экиш олдидан суғориш керак, суғориш меъѐри 
тупроқ механик таркибига кўра гектарига 800-1200 м
3
ни 
ташкил этади. Бу тадбирни ўтказишдан мақсад чигитни 
табиий намга текис ундириб олишдир. 
Эрта баҳорда тўпланган намликни сақлаш мақсадида 
бороналаш талаб этилади, бунинг учун ер оби-тобига келиши 
ва тупроқни 8-10 см қатлами етилиши билан ѐппасига 
ўтказилади.
Мазкур тадбир муддатидан кечиктирилиб ўтказилиши 
натижасида, тупроқни чигит экиладиган қатламида намлик 
пасайиб, текис ниҳол олинмасликка сабаб бўлади. 


72 
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида асосий 
майдонларда
 
чигит пуштага экилади. Пушта олинган 
далаларни бороналашда чопиқ тракторларига осиладиган 
бороналардан фойдаланиш яхши самара беради, чунки бунда 
пушта ва жўяклар трактор томонидан эзилмайди. 
Пушта олинган ерларда намлик кўпроқ сақланади, 
пушта юзаси қуѐшда яхши исийди ва ер тез етилади, экиш 
олдидан техника ва ѐқилғи харажатлари камаяди, ниҳоллар 
текис ерга нисбатан 2-4 кун олдин униб чиқади, самарали 
ҳароратнинг кўплиги туфайли тупроқнинг агрофизик 
хусусиятлари 
яхшиланиб, 
микробиологик 
жараѐнлар 
фаоллашади, ниҳолларнинг ўсиши, ривожланиши авжлашади 
ва пахта ҳосилдорлиги 15-20% ошади.
Пушта олишнинг мақбул муддати кузда ҳисобланади ва 
шудгорланган майдонлар аввал бороналанади, сўнгра мола 
босилиб, махсус пушта олгич мослама билан 30-32 см пушта 
олинади. Пушталарни автоморф ва гидроморф тупроқларда, 
кам ва ўртача қияликка эга майдонларда олиш тавсия 
этилади. Кучли шўрланган ва қиялиги катта майдонларда 
пушта олиш тавсия қилинмайди.
Баҳорда пушта олинадиган майдонларда тупроқ 
етилиши билан пушта олиниши керак. Агар шундай 
қилинмаса, кесак кўчиши, ер нотекис бўлиб катта кесаклар 
кўпайиб, чигит экишни қийинлаштиради. Пушта олинган 
майдонларда чигит экиш олдидан нам тўплаш учун гектарига 
1200-1600 м
3
меъѐрда суғориш тавсия этилади.
Кузда пушта олишнинг баҳорда олинган пуштадан 
афзаллиги шуки, баҳорда тупроқнинг пастки қатламларида 
нам юқори бўлиши ҳисобига кесаклар пайдо бўлади ва чигит 


73 
экиш сифатига салбий таъсир этиб, текис ниҳоллар олиш 
имконини бермайди. 
Пушта олинмайдиган далаларда эса бороналаш 
агрегатларининг диогонал бўйлаб ѐки диогонал қурилма 
усулида ҳаракатланиши дала юзасини яхши текисланишини 
таъминлайди. Шўри ювилган, яхоб суви берилган далаларда 
намлик меъѐрида бўлганда чизелланади. Бундай ерлар ЧКУ-
4А чизель культиваторлари билан ишланиб, юмшатилади, 
сўнгра изма-из 2-3 марта борона ва мола босилади. Чизель 
культиваторнинг ишчи органлари поғонасимон ўрнатилади 
ҳамда у бороналар ѐки мола билан бирга ишлатилади. 
Ерни экишга тайѐрлашда техникани керагидан ортиқча 
киритмаслик керак, чунки техниканинг юриши ҳисобига 
ерларни зичлашига олиб келади ва натижада ниҳоллар ҳар 
хил муддатда униб чиқиб, бир текис кўчат олиш имконини 
бермайди, ҳосилдорлик пасаяди. 

Download 1,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish