Китоб туман халқ таълими бўлими методика кенгашининг 2-сонли йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
2020- йил 25-март Китоб шаҳри
Қатнашдилар:
Методика кенгаши аъзолари, мудир ўринбосари Ю. Муҳаммадиев, таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш шўъбаси раҳбари А. Умаров, Taрих фани методисти Б. Жабборов, 20-мактабнинг ўқув тарбиявий ишлар бўйича директор ўринбосари Турсунова Нилуфар ва бошқалар.
Кун тартибида:
Тумандаги 20-мактабнинг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг илғор иш тажрибасини дарс ишланма шаклида оммалаштириш тўғрисида
Эшитилди:
Илғор иш тажрибаларни оммалаштириш юзасидан бошланғич таълим фани методисти З. Рахмонова қуйидагиларни гапириб ўтди.
Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохиста 18 йиллик педагогик стажга эга бўлиб, 1-4 синфларга таълим-тарбия бериб келмоқда. Иш фаолияти давомида бир неча бор ўқувчилари “Митти олимпиада” танловининг туман ва вилоят босқичларида фахрли ўринларни эгаллаб келган. Бундан ташқари ўқитувчи 2017-2018, 2018-2019 ўқув йиллар давомида “Энг яхши кўргазма қурол” танловининг вилоят босқичида фахрли ўринни эгаллаган. 2019-йилда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг туман босқичида иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2019-йилнинг май ойида ўтказилган “Энг яхши метобирлашма раҳбари” кўрик танловининг вилоят босқичида фахрли 2-ўринни эгаллади.
Ўқувчиларга фан сирларидан таълим-тарбия бериш билан бир қаторда, ўқувчилари “Энг яхши иншо”, “Ким кўп шеър билади”, “Кимнинг хати чиройли” танловларининг туман босқичида фахрли 1-, 2-ўринларни эгаллаб келган.
Бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг иш тажрибаси 2018-2019 ўқув йилининг 1-ярим йиллигида семинарлар давомида ўрганилди ҳамда ўрганиш жараёнида ўқитувчи она тили ва ўқиш, математика дарсларида интерфаол методлардан самарали фойдаланилаётгани, натижада ўқувчиларнинг ўзлаштириш самарадорлигида ижобий ўзгариш бўлгани аниқланди. Ана шу натижаларни инобатга олиб, ўқитувчининг она тили ва ўқиш, математика дарсларида қўллаётган интерфаол методлардан иборат дарс ишланмалари туман миқёсида оммалаштиришга лойиқ деб топилди.
Юқорида билдирилган фикрларга асосан туман Методика кенгаши қарор қилади:
Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг илғор иш тажрибаси “намунали” деб баҳолансин.
Тумандаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг иш тажрибаси дарс ишланма шаклида туман миқёсида оммалаштирилсин.
20-мактабнинг 2-тоифали бошланғич синф ўқитувчиси Хидирова Шохистанинг интерфаол методлар асосида ташкил этаётган ўқиш ва она тили дарсларини вилоят миқёсида оммалаштириш вилоят халқ таълими бошқармаси ҳузуридаги Методика кенгашидан сўралсин.
Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш бошланғич таълим фани методисти З. Рахмонова зиммасига юклатилсин.
Методик кенгаш раиси Ю. Муҳаммадиев
Котиби Ф. Эрназарова
Китоб туман халқ таълими бўлими методика кенгашининг 2-сонли йиғилиш
Do'stlaringiz bilan baham: |