Андижон тумани 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида ўтказилган умумий йиғилиш
Б А Ё Н Н О М А С И
“___”_______ 2022 йил Дўнг қишлоқ МФЙ
Қатнашдилар: Мактаб директори Н.Исақов, Андижон туман ИИБ ВЕМБ катта инспектор психолог капитан А. Сармонов, ММИБДЎ Р.Рўзиев, мактаб рухшуноси М.Эгамов, мактаб ўқитувчилари ва юқори синф ўқувчилари.
Кўрилган масала:
Ўқувчиларнинг мактаб формасида келиши ва мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя қилишлари тўғрисида
Мобил телефонларидан ноўрин фойдаланмаслик тўғрисида.
Давомат ва мунтазам дарс қолдиришнинг олдини олиш тўғрисида
ЭШИТИЛДИ:
Йиғилишни мактаб директори Н.Исақов очиб, бугунги йиғилишни мазмун моҳияти ҳақида тушунча берди. Ҳозирги кундаги долзарб масалалардан бири ва асосийси ўқувчиларимизнинг давомати, кийиниш маданияти ва мактаб ички тартиб-қоидаларига эътибор беришимиз кераклиги тушунтириб ўтди.
Бунинг учун ҳар бир педагог ходим ўз ишига масъулият билан ёндошиб, ҳар бир ўқувчига етарли баҳо бериб, унинг нафақат билим салоҳиятига, хулқ атворига, ўқув машғулотларга қатнашишига ҳамда одоб-ахлоқига катта эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан Андижон туман ИИБ ВЕМБ катта инспектор психолог капитан А. Сармонов сўзга чиқди. У ўз сўзида ўқувчиларимизнинг таълим-тарбия олишлари учун давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароитлар ҳақида ўқувчиларга тушунча берар экан, шароитдан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.
Ҳар бир соҳа вакилининг махсус кийими бўлгани каби ўқувчилар ҳам ўз формасига эга. Шунинг учун ҳам ўқувчи талаб қилинган кийимда мактабга келиши уқтириб ўтилди. Турли жинси шимлар, футболкалар кийган холда мактабга келиш кийиниш маданиятига амал қилмаслик хисобланишини айтиб ўтди.
А. Сармонов ўз нутқида қизларимизнинг рўмол ўрашлари миллийлик тамойилларига риоя қилинган холда бўлиши, турлича кўр-кўрона равишда рўмол ўраш ўқувчиларга хос эмаслигини жонли мисолларда таъкидлаб ўтди.
Кўрилаётган масалалардан яна бири ўқувчилар томонидан мобил телефонлардан фойдалани тартиби бўлди. Ушбу масалада инспектор психолог А. Сармонов телефон фақатгина узоғимизни яқин қилиш, ота-оналаримиз билан алоқа қилиш учун ишлатилиши керак. Бугунги ёшлар телефон орқали турли кибер ўйинлар, беҳаё фильмларни кўраётганлиги учраб турганлиги ачинарли ҳолат эканлиги таъкидлаб ўтилди. Шундай экан ҳар бир ўқувчи қоидаларга риоя қилган холда мактабга келган заҳоти телефон билан келган бўлса, уни синф раҳбарига топшириб қўйиши дарс мобайнида ундан фойдаланмаслиги айтиб ўтилди.
Ўқувчиларга тегишли бўлган яна бир масала-бу мунтазам дарс қолдирмаслик масаласидир. Маърузачи умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги, ота-оналарнинг масъулияти ҳақида гапириб ўтди. Мунтазам равишда уч кун дарс қолдирган ўқувчининг ота-онасига қандай маъмурий чора кўрилиши ҳақида ўқувчиларга тушунча бериш билан уларни расман огоҳлантириб ўтди.
Юқорида кўриб чиқилган масалалардан келиб чиқиб, йиғилиш
ҚАРОР КИЛАДИ:
Юқорида ўқиб эшиттирилган маърузалардаги масалалар раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин;
Ўқувчилар томонидан кийиниш маданиятига, мактаб ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш, қизларимизнинг миллийлик асосида рўмол ўраш кераклиги ҳақида расман огоҳлантирилсин.
Ўқувчилар томонидан мобил телефонларидан ўринсиз фойдаланиш ва дарс мобайнида фойдаланиши мумкин эмаслиги ҳақида расмий равишда огҳлантириб ўтилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Юқоридаги масалаларда мактаб раҳбарияти, синф раҳбарлари ИИБ, МФЙ ва ота-оналар ўртасида ҳамкорлик ишлари кучайтирилсин.
Қарор ижросини назорат қилиш мактаб раҳбарияти зиммасига юклатилсин.
Мактаб директори: Н.Исақов
Котиб: З. Юлдашева
Do'stlaringiz bilan baham: |