Ишлаб чиқарувчи кучлар (производительные силы, productive forces) – Ишчи кучи ва ишлаб чиқариш воситаларининг йиғиндиси. Улар ишлаб чиқаришни ҳаракатга келтиради. Асосий ишлаб чиқариш кучларига моддий неъматлар яратувчи меҳнаткашлар ва меҳнат воситалари киради.
Ишсизлик (безработица, unemployment) – Иқтисодий жиҳатдан актив аҳолининг бир қисми ўз иш кучини қўллай олмай “ортиқча” бўлиб, меҳнатнинг заҳира армияси бўлиб қолиш ҳодисаси. Турлари: фрикцион, таркибий, мавсумий, даврий ва ҳудудий.
Ишсизлик даражаси (уровень безработицы, unemployment rate) – Ишсизлар сонининг ишчи кучи умумий сонига нисбатининг фоиздаги ифодаси.
Ишсизлик нафақаси (пособия по безработице, unemployment benifits) – Маълум вақт давомида ишсиз бўлиб қолганларга ижтимоий ҳимоялаш мақсадида давлат томонидан маълум муддатда тўланадиган нафақа.
Ишсизликнинг табиий даражаси (естественная норма безработица, natural rate of unemloyment) – Реал ва потенциал ялпи ички маҳсулотнинг оралиқларига хос бўлган ишсизлик даражаси. У шунингдек, иқтисодий ривожланишнинг ҳақиқий ва структуравий ишсизлик кўрсаткичлари йиғиндиси сифатида ҳисобланиши мумкин.
Ишчи кучи (рабочая сила, labour) – Инсоннинг меҳнат қилишга бўлган ақлий ва жисмоний қобилиятининг йиғиндиси.
Ишчи кучи бандлиги (занятость рабочий силы, employment the worker of force) – Иш билан таъминланганларнинг умумий ишчи кучи сонидаги улуши.
Ишчи кучини такрор ҳосил қилиш (восстановить рабочей силы, to restore a labour) – Инсоннинг жисмоний кучлари ва ақлий қобилиятларини узлуксиз қайта тиклаш ва таъминлаб туриш, умумий билим ва касбий даражаси ўсишини таъминлаш, ёш ишчилар авлодини етиштиришдан иборат.
Иш ҳақи (заработная плата, wage) – Фуқароларнинг қилган меҳнатлари, хизматлари учун тўланадиган ҳақ (бир ойда бир марта ёки икки марта); миллий даромаднинг бир қисми бўлиб, ишловчининг меҳнати учун сон ва сифат жихатдан тақсимланади, унинг шахсий истеъмолига келиб тушади; меҳнат учун мукофот. Масалан, иш ҳақи, аванс, мукофот.
Ихтисослаштириш (специализация, specialization) – 1) Фаолиятни бирон-бир машғулотга, касб-ҳунарга йўналтириш; ижтимоий меҳнат тақсимоти шаклларидан бири; 2) бирон-бир чекланган соҳада маълумот олиш; 3) ишлаб чиқаришни ихтисослаштириш, саноатда, қурилишда, қишлоқ хўжалигида, хизмат кўрсатиш соҳасида технологияни ихтисослаштириш - фаолиятини муайян маҳсулот, буюм, деталь ишлаб чиқаришга йўналтириш.
Иқтисодиёт (экономика, economics) – Чекланган иқтисодий ресурслардан унумли фойдаланиб инсонлар учун зарур бўлган ҳаётий воситаларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларига етказиб беришга қаратилган ва чамбарчас боғлиқликда амал қиладиган фаолият тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |