Ишлаб чиқариш харажатларининг умумий, абсолют
ва қиёсий, иқтисодий самарадорлиги
Маҳсулот (иш, хизмат) бирлиги учун сарфланган маблағ ишлаб чиқариш харажатлари дейилади. Ишлаб чиқариш ҳаражатларини пулдаги ифодаси саноат корхоналарида таннарх деб юритилади. Харажатсиз ҳеч қандай иқтисодий фаолият юз бермайди, уни қилмасдан туриб фойда топиш мумкин эмас.
Иқтисодиётда харажатларнинг умумий миқдори эмас, уларнинг самараси муҳим. Харажатлар самарадорлигини тўлиқроқ ифодалаш учун қиймат ва натурал кўрсаткичларга умумлашган тавсиф бериш керак бўлади. Бу мақсадга эришишда харажатларнинг умумий (абсолют) ва қиёсий, иқтисодий самарадорлиги хизмат қилади.
Режалаштиришда ва лойиҳалаштиришда умумий иқтисодий самарадорлик олинадиган натижа (самара)ни капитал харажатларга нисбати, қиёсий иқтисодий самарадорлик эса турли вариантлар ўртасидаги жорий харажатлар фарқининг капитал харажатлар фарқига нисбати кўринишида аниқланади.
Умумий ва қиёсий иқтисодий самарадорлик бир-бирини тўлдиради, уларнинг асосида харажат ва натижани солиштириш ётади. Улардан қуйидагиларни ҳал этишда фойдаланилади:
- капитал харажатларни талаб этувчи масаларни ҳал этишда энг оптимал вариантни танлашда;
- кўриб чиқилаётган вариантлардан энг оптималини амалга ошириш шароитида солиштирилиб кўрилаётган вариантнинг мавжуд бўлган бошқа вариантлардан ҳақиқатда энг яхшиси эканлигига ишонч ҳосил қилишда, капитал харажатнинг самарадорлигини баҳолашда.
Капитал харажатлар самарадорлиги иқтисодиёт миқиёсида миллий даромаднинг, тармоқлар ва корхона миқиёсида эса фойданинг ўсишини, бу ўсишга имконият яратувчи капитал харажатларга нисбатини кўрсатувчи умумий (абсолют) самарадорлик коэффициенти билан тавсифланади.
Умумий самарадорлик коэффициенти режалаштириш даражасига боғлиқ турли формулалар билан ифодаланади.
Иқтисодиёт миқиёсида харажатларининг умумий иқтисодий самарадорлиги аниқланганда миллий даромаднинг (унинг ўсишига сабаб бўлган) капитал харажатларга бўлган нисбати орқали аниқланади. Яъни:
МД
Си = ————;
К
Бу ерда: Си - халқ хўжалиги бўйича умумий иқтисодий
самарадорлик;
МД - миллий даромаднинг йиллик ўсиши;
К - ишлаб чиқаришга сарфланган капитал
харажатларнинг ўсган қисми.
Алоҳида тармоқлар, ҳамда корхоналарда асосий фондларни такрор ишлаб чиқаришнинг шакллари (техникавий қуроллаш ва қайта қуроллаш, реконструкциялаш, корхона ва ташкилотларни кенгайтириш) бўйича умумий иқтисодий самарадорлик кўпайган фойданинг (ишлаб чиқариш харажатларининг камайиши) (Ф), капитал харажатларнинг (К) ўсган қисми нисбати кўринишида бўлади; яъни,
Ф
Си.с.= ———;
К
бу ерда: Ф - фойданинг ўсган қисми;
Янгитдан қўрилаётган цехлар, корхоналар ва шу каби объектлар ва айрим чора-тадбирлар билан боғлиқ бўлган харажатларнинг умумий иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичи (Сич) аниқланганда фойдани капитал харажатлар (смета қиймати)га бўлган нисбати олинади, яъни;
Ф М - Хич
Си.ч= —— ёки —————;
К К
Бу ерда: Ф - фойда;
М - лойиҳа бўйича йил давомида ишлаб чиқилган
маҳсулот, корхона улгуржи нархи бўйича;
Хи.ч - лойиҳа бўйича йиллик маҳсулотни ишлаб
чиқишга кетган ишлаб чиқариш харажатлар (таннарх).
Шуни қайд этиш лозимки, алоҳида айрим ҳолатларда харажатларнинг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичларини нормативлар (меъёрлар) ўтган даврдаги кўрсаткичлар ҳамда бошқа шу каби корхоналар ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари билан таққослаш мақсадга мувофиқдир.
Бозор иқтисодиёти шароитида аҳоли талабини тўлароқ қондириш, рақобатбардош маҳсулотларни кўпроқ ишлаб чиқариш ҳар бир корхонанинг кундалик вазифасига айланган. Бу эса ишлаб чиқариш корхоналарини тўғри жойлаштириш, цехларни техник жиҳатидан янгитдан жиҳозлаштириш, амалдаги корхоналарни реконструкция қилиш, экспортга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, бир-бирининг ўрнини боса оладиган маҳсулотларни яратиш, янги технологияларни жорий этиш билан боғлиқ хўжалик ёки техник масалаларни ҳал этишда, уларнинг турли вариантларидан фойдаланишни талаб қилади. Бундай шароитда харажатларнинг қиёсий иқтисодий самарадорлик кўрсаткичини ҳисоблаш тавсия этилади.
Корхоналарда капитал харажатларни амалга оширишдан олдин инвестицион лойиҳларнинг бир нечта варианти тузилади ва улар бир-бири билан қиёсланади. Шу асосида оптимал кўрсаткич - энг кам (минимум) келтирилган харажатлар аниқланади.
Ҳар бир вариантлар бўйича келтирилган харажатлар дейилганда жорий харажатлар (таннарх) ва капитал харажатларнинг бир хил ўлчамга келтирилган кўрсаткичлар (НскК1)ни назарда тутилади. У қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |