Рус. Злокачественнмй.
Хавфли кўксув — киприксимон тана ўсимталари орасида гавҳарнинг қисилиб қолиши, кўз ички босимининг бирдан ошиб кетиши ва бунинг оқибатида кўриш лаёқатининг қайт- мас бўлиб йўқола бориши билан юзага чикддиган кўксув (қ.).
Рус. Злокачественная глаукома.
Хавфли сарғайма — одамни ўта сарғайишга ва жигарини оғир шикастлашга, иши жиддий етишмаслигига олиб кела- диган гепатитнинг оғир хили.
Рус. Злокачественная желтуха.
Хавфли шиш I — тўқималарнинг сезилмас даражада газ ҳосил бўлиши билан кечадиган шиши; оқибати хатарли ана- эроб инфекциянинг бир хили.
Хавфли шиш II — халқ табобатида — турли хил ўсмалар ва ёмон шишлар билан кечадиган номи номаълум, аммо инсон ҳаётига хавф-хатар соладиган дўмбайма касалликлар.
Хавфли ўсма — инфильтрацияланиб ўсиш хусусиятига эга бўлган, ён-веридаги тўқималарга ўсиб ўта оладиган ва уларни емириб юборадиган, метастазланиш (жалалаш) лаё- қати бор ўсма.
Рус. Злокачественная опухоль.
Хавфли ҳўппоз — қ. Куйдирги.
иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
253
Хасмол
Хавфсиз... — бу сўзга "хавфли" сўзига берилган маънога тескари — даволаб бўладиган, қўрқинчсиз, оқибати бехатар касалликларни англатиш маъноси юкланди ва унинг ишти- рокида қуйидаги бирикма терминлар ясалди: хавфсиз ўсма (қ.), хавфсиз елбўғоз (қ.) ва б.
Рус. Доброкачественнмй.
Хавфсиз ўсма — хавфли ўсмага қарама-қарши ўлароқ, зўр бериб ўсмайдиган, ён-веридаги тўқималарни суриб қўймай- диган, сиқиб юбормайдиган, уларни емирмайдиган ва, одатда, метастаз бермайдиган, энг муҳими инсон ҳаётига хавф сол- майдиган ўсма.
Do'stlaringiz bilan baham: |