Уйқу келиши (син.: уйқу босиш, уйқу сиқиши) — мия тормозланиб, ўзининг актив фаолиятини тўхтатиш жараёни.
Рус. Наступление сна.
Уйқусизлик — одатдагидек тез ухлай олмаслик, дам-ба- дам уйғонавериш, юза ухлаш, вақтидан илгари, уйқуга тўймай уйғониш ва ҳатто тунлари бутунлай ухлай олмаслик билан юзага чиқадиган уйқу бузилиши.
Рус. Бессонница.
Уйқусизлик асабийлиги — муттасил ёки дам-ба- дам уйқудан қолиш, тўйиб, қониқиб ухламаслик, умуман, сурункали уйқудан тиниқиб турмаслик оқибатида (хдтто, ора- сида уйқуга тўйиб олиш ҳоллари бўлганда ҳам) бора-бора, баъзиларда эса, тез кунда келиб чиқадиган асабийлик ка- саллиги.
Ас. т. Уйқусизлик неврози.
Рус. Невроз бессонницм.
Уйқусираш I — уйқу исташ ҳолати.
иии.21уои2.сот ки(иЬхопаз1
247
Умумий қоқшол
Уйқусираш II — уйқуда, уйқу аралаш алаҳлаш: гапириш, бақириш, чақириш, уришиш, қурқиш, ўрнидан туриб ке- тиш каби синдромлар билан юзага чиқади.
Бу ҳолат баъзи кишиларда соғ пайтларда ҳам кузатилса, баъзи кишиларда эса улар кучли руҳий кечинмаларга тўлиб- тошганида кузатилади.
Уйқу сиқиши — қ. Уйқу келиши.
Уйқучанлик — фаолиятнинг умуман пасайиши, руҳий жа- раёнлар кечувининг сусайиши, мушаклар тонусининг бўша- шуви билан қўшилиб келадиган уйқуга бўлган зўр физиоло- гик эҳтиёж.
Рус. Сонливость.
Уйқу ўчиш — қ. Уйқу қочиш.
Уйқу қочиш (син. уйқу ўчиш) — ухлаш тараддудини кўраётганда ёки бир ухлаб уйғониб кетгандан кейин қайта ухлай олмаслик, кўзга уйқу келмаслиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |