Қазиб олишни назорат қилишда қазиб олиш-геофизик тадқИҚотлар вазифалари



Download 38,5 Kb.
Sana07.04.2022
Hajmi38,5 Kb.
#534484
Bog'liq
2- Мавзу. ҚАЗИБ ОЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚАЗИБ ОЛИШ


ҚАЗИБ ОЛИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШДА ҚАЗИБ ОЛИШ-ГЕОФИЗИК ТАДҚИҚОТЛАР ВАЗИФАЛАРИ
Қазиб олиш мониторингини геомониторинг бўйича чора-тадбирлар билан бирлаштирилганда қазиб олиш таҳлили самарадорлиги кескин ошади. Қазиб олиш-геофизик маълумотлари асосида қуйидагилар баҳоланади: контактларнинг жорий ҳолатлари, пластни иш ёки бошқа қазиш жараёнлари билан қамраб олиш, ФЕС жорий параметрлари ва бошқ. Шунинг учун амалиётда соф қазиш (ерусти) воситалари билан доимий қудуқ ўлчовлари, биринчи навбатда, ўралган қудуқлар фондида гидродинамик (ҚГДТ) ва қазиб олиш-геофизик (ПГИ) комплексларни қамраб оладиган ГИС-назорат усуллари ёрдамида даврий чуқурликни тадқиқ қилиш тизими билан тўлдирилади. Шундай қилиб, нефть ва газ конларида амалда конларни қазишнинг қазиб олиш эмас, балки қазиб олиш-геофизик назорати тизими ташкил қилинади.
ГИС назорат бўйича тадқиқотлар физик асослар, ечилиши керак бўлган вазифалар ва қўлланиладиган аппарат-услубий таъминот жиҳатдан хилма-хил бўлган услублар ва технологиялар билан тавсифланади.
Ўралган удуқларда ПГИ усуллари билан асосий ўлчовлар қуйидаги муаммоларни ҳал қилиш учун ишлатилади:

  • нефт ва газ билан тўйинган қалинликларнинг чегараларини аниқлаштириш, самарали ишчи қалинликни аниқлаш, пласт ишини қамраб олиш, приток (мослашувчанлик) профилини аниқлаш;

  • жорий нефт ва газ билан тўйинганликни баҳолаш, кириб олиш зонасининг тарқатилиши ва пласт сувланиши динамикасини (пласт ва закачка сувлари бўйича алоҳида) назорат қилиш, сиқиб чиқариш характерини назорат қилиш;

  • пласт сувланиши манбаларини аниқлаш (пластлараро таъсирини ҳисобга олган ҳолда), пластлар ФЕС хусусиятларини аниқлаш, қудуқларнинг техник ҳолатини баҳолаш.

Жорий тўйинганлик параметрларини олиш учун ПГИ усулларидан фойдаланилади: СНК ИНК вақтинчалик ўзгаришлари (шу жумладан, МВ закачкали технологиялар), МНА, ГИ НР, ГК (радиогеокимёвий таъсир бўйича), ВАК, электромагнит усуллар (шиша-пластик колонналар билан ўралган қудуқлар учун), ўралган колонна орқали электрометрия (“CHFR” туридаги), кабелдаги чуқурлик намуна олгичлари (“MDT-CHDT” туридаги).

ГИС-НАЗОРАТ ГИДРОДИНАМИК ТАДҚИҚОТЛАРИ ВАЗИФАЛАРИ


Қудуқларнинг гидродинамик тадқиқотлари (ҚГДТ) қудуқларда гидродинамик параметрлар ўзгаришининг эгри чизиқларини қайд қилишни назарда тутадиган технологиялар мажмуини бирлаштиради. Параллел равишда, қазиб олишни назорат қилиш доирасида “технологик ўлчовлар” (ТИ) (қудуқ оғзидаги босим ва ҳарорат, умумий фазавий дебитлар, динамик сатҳлар ва бошқ. ўлчаш) киритилиши ҳам мумкин.
ҚГДТ маълумотларини талқин қилиш учун оператив технологик назорат маълумотлари ва ПГИ-ГИС ўлчовларининг алоҳида натижалари, шу жумладан қўйидагилар тўғрисидаги маълумотлар қўлланилади:

  • пласт ва қудуқ стволи ўртасида гидродинамик алоқанинг мавжудлиги;

  • пласт флюиди, маҳсулот флюиди таркиби ва хусусиятлари;

  • қудуқ иш режимининг амалдаги хусусиятлари (дебитлар, сувланганлик ва бошқ.), шунингдек ҚГДТ дан олдин қудуқнинг ишлаш тарихи;

  • пластларнинг самарали ва ишчи қалинлиги, колоннаорти ҳосил бўлиши туфайли турли қатламларнинг гидродинамик боғланиш фактлари;

  • пластларнинг самарали қалинликларининг жорий тўйинганлиги.

ҚГДТ базавий ва экспрес тадқиқотларга ажратилади (муаллифларнинг таснифи).
Базавий ҚГДТ (БИ) тасдиқланган дастурлар бўйича таянч (махсус танланган) қудуқларда, ёки махсус тадқиқотлар дастурига мувофиқ амалга оширилади, бу пластнинг ҳам узоқлашган, ҳам яқин зоналари параметрларини ишончли аниқлашга имкон беради. Базавий ҚГДТ нинг қўшимча вазифаси бўлиб ГРП ёриқлари параметрларини баҳолаш, пластнинг вертикал анизотропиясини аниқлаш ва ҳок. ҳисобланади.
Экспрес тадқиқотлар (ЭТ) эксплуатацион фонд қудуқларида пластнинг фильтрацион параметрларини яқинлаштирилган баҳолаш ва уларнинг вақт ичида ўзгариши динамикасини ўрганиш мақсадида соддалаштирилган технологиялардан фойдаланган ҳолда кенг миқёсда амалга оширилади.
Базавий тадқиқот объектлари тадқиқ қилинатган пласт (пласт участкаси) ҳақидаги маълумотлар коннинг геологик тузилишини тушуниш ва гидродинамик ҳолатини баҳолаш учун таянч бўлиши шарти асосида танланади. Тадқиқот объектлари имкон қадар майдон бўйича бир текис тақсимланиши, тадқиқотлар қамрови ва босқичма-босқичлиги бўйича меъёрий талабларга жавоб бериши керак.
Базавий тадқиқотлар натижасида қуйидаги вазифалар ечилади:

  • Резервуарнинг геологик тузилмаси, ўлчамини (дренажлаш майдони), чегараларнинг мавжудлигини, пласт турли жинслилигини аниқлаштириш.

  • Пластнинг узоқлашган зонасининг фильтрацион параметрларини (гидравлик ўтказувчанлик, ҳаракатчанлик, пьезо-ўтказувчанлик, ўтказувчанлик ва бошқ.) миқдорий (юқори ишончлилик даражаси билан) баҳолаш.

  • Пласт радиал турли жинслилиги ва уни очиш якунийлигини (шу жумладан ГРП ёриғи параметрларини) тавсифловчи гидродинамик параметрларнинг (шу жумладан скин-фактор катталигини) тўлиқ тўпламини миқдорий аниқлаш.

Экспресс-тадқиқотлар ва ТИ дан олинган маълумотларни қайта ишлаш натижасида олинган пластнинг гидродинамик параметрларининг ишончлилигини баҳолаш.
Download 38,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish