Ayupova M. Yu. Logopediya toshkent 2007



Download 2,99 Mb.
bet80/142
Sana20.03.2022
Hajmi2,99 Mb.
#504435
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   142
Bog'liq
Ayupova M Логопедия кутубхонага (2)

А,У,М,Т,И,В,С,Э,Н,К,П,Л,Е,Ш товушларни ўзлаштириш жараёнида артикуляцион аппаратнинг апраксияси енгилади.
Логопед товушларни ҳосил қилишда бошқа тартибга риоя қилса ҳам бўлади, аммо қуйидаги икки шартнинг бажарилиши лозимлигини унутмаслик керак:

  1. Бир вақтнинг ўзида бир артикуляцион гуруҳга мансуб товушларни ҳосил қилиш мумкин эмас.

  2. Товушлар сўзларга киритилаётганда ва сўзлардан гаплар ҳосил қилинаётганда, бош келишикдаги отлардан қочмоқ лозим ва бу сўзлар беморларнинг атрофдаги кишилар билан мулоқотда бўлишида фойдаланадиган келишикларда талаффуз қилиниши лозим.

Кўриш ва эшитиш имитацияси услубини тадбиқ қилиш кўп ҳолларда узоққа чўзилмайди. Артикуляцион аппарат апрапсияси енгилиб бориши билан кундалик ҳаётга оид сўз ва гапларни талаффуз қилишга ўргатилади.
Шуни айтиб ўтиш керакки, товуш талаффузини тиклаш жараёни зудлик билан олиб борилса, дудуқланишга ўхшаган нутқ бузилиши ривожланиши мумкин. Бундай беморлар билан ишлаганда бошланғич машғулотларданоқ сўз ва бўғин оҳангдорлигини уларга ҳис эттириш ҳамда нутқ билан ҳамоҳанг нафас олиш машқларини ўтказмоқ лозим.
Баъзи ҳолларда лаб апраксияси чуқур сезилган беморларда нисбатан ўқиш ва ёзиш қобилияти сақланиб қолган бўлади. Бундай беморларда товуш ҳосил қилинганда уларга аввал ичида ўқитилиб, сўнгра шивирлаб ва ниҳоят овоз чиқариб ўқитиш лозим. Чунки овоз ҳосил қилиш жараёнида



иложи борича беморларнинг барча имкониятларини ишга солмоқ лозим. Бу ҳолларда нутқни тиклаш сонор ва сирғалувчи товушлардан ташкил топган сўзларни талаффуз қилиш ҳисобига амалга оширилади. Бемор томонидан овозсиз, шивирлаб талаффуз қилинган тил олди ва тил орқа товушлардан ташкил топган сўз ва гапларни талаффуз қилиш уни лаб

товушларни талаффуз қилишга тайёрлаб боради.





Амалда бунга қуйидагича эришилади. Логопед ўқиш ва ёзиш

хусусияти сақланиб қолган беморга баланд овоз билан ўқишдан ташқари ичида ўқиш ва шивирлаб ўқиш ҳам мумкинлигини уқтиради. Аксарият одамлар буни яхши биладилар, чунки ҳар қандай одам талаффузи мушкул бўлган сўзларни ўқиганда ёки ёзганда уни ичида қайтаради. Беморга тил олди ва тил орқа ундош товушлардан ташкил топган сўзларни қайта-қайта такрорлаш таклиф қилинади. Бемор бу сўзларни кўчиради, ичида ўқийди ва қайталаб талаффуз қилади. Логопед шу вақтда артикуляцион аппарат фаолияти ошишини кузатиб туради, агар бу фаолият зўрайиши кузатилмаса, «қаттиқроқ», «баландроқ», «қўрқмасдан» кабилар билан уни рағбатлантириб туради. Бир вақтнинг ўзида логопед бемор билан бирга

шивирлаб сўзларни қайтариб туради.





Нуқтанинг чизиқли синтагматик тарафдан сақланиши муносабати

билан артикуляцион қийинчиликлар асосан эркин қайтаришда, айтиш ва овоз чиқариб ўқишда кузатилиши мумкин. Бош мия қуйи қисми остининг бўлаклари кенг жароҳатланганда кинестетик алексия юзага келади ва натижада ичида ўқиш ва кўчириб ёзиш хусусиятлари бирмунча бузилади. Бундай ҳолларда логопедга характери жиҳатдан кўриш ва эшитиш имитацияси усулига ўхшаш ўзга бир усулни қўллашга тўғри келади. Ҳарфларнинг устига шу товушларнинг артикуляциясини белгилайдиган ишоралар, масалан, аъзоларнинг портловчи -«х», сирғалиш-«қ», вибрация-«», бемор ҳарфлар устига белгиларга таяниб товушларни эшитиш, уларни сўз таркибидан ажратиб олиш ва ўқишга ўрганади. Афазиянинг бу шаклида товушларни ўзлаштириш тартиби оддий афферент афазиясиникидан бирмунча фарқ қилаади. Аввал портловчи ундош товушлар эгалланади. Логопед беморга товушлар пайдо бўлишига қараб турли давомийликка эга эканлигини тушунтиради. Масалан, М, П-

портловчи; С-сирғалувчи; аффрикатлар эса мураккаб товушлардир.





Агар бемор сўзни талаффуз қилаётганда адашса, логопед ундан

баланд товушда талаффуз қилишни талаб қилмаслиги керак. Беморни сўз шивирлаб талаффуз қилганда ҳам тўғри айтилганига ишонтирмоқ лозим. Бу беморнинг машғулотдан диққинафас бўлишини бартараф этиб, машғулотдан машғулотга тобора қизиқтириб сўзларни эркин қўрқмасдан ва тўғри талаффуз қилишни таъминлайди. Беморга айниқса бўғинларга бўлинган сўзларни ўқиш ва логопед томонидан ўқилган сўзларни тинглаш

катта ёрдам беради.





Афферент мотор афазия енгил даражада намоён бўлганда

дефектларни енгиш учун расмларга қараб баён ёзиш, бадиий асарларнинг сюжетини оғзаки ва ёзма баён қилиш, шеър ўқиш, қарама-қарши товушли

бўғинларни ўқиш, кетма-кет келган ундош товушли сўзларни ўқиш, беморнинг касбий луғатидаги сўзларни ўқиш кабиларда фойдаланилади.
Одатда афферент мотор афазияда беморларда экспрессив нутқни программалаштирувчи олд нутқ бўлимларининг сақланиши натижасида мавжуд деб ҳисобланади, лекин нутқнинг артикуляр томони бурилиши кенг баён қилиш имкониятини чеклаб қўйгандек бўлади. Ҳатто «тоза», ўрта даражадаги афферент мотор афазия ҳолларида ҳам сўзларни танлаш, фазовий абстракция билан боғлиқ бўлган келишиклардан фойдаланиш қийинчиликлари тез-тез учраб туради.

Логопед диалог нутқини тиклагандан сўнг монолог нутқни тиклашга ўтади. Бундан асосий мақсад беморда кенг оғзаки ва ёзма баён қилишни ривожлантиришдир. Аферент мотор афазияли беморлар расмга қараб гап тузишни нисбатан тезроқ ўрганиб оладилар. Логопед сўз таркибини товушҳарф анализи ўрнатилгач, беморни расмга қараб оғзаки гап тузишдан ёзмасига ўтади. Артикуляцион аппарат апракцияси қўпол кўринишда бўлганда оғзаки нутқ ёзма нутққа оқсоқланади. Бундай ҳолларда ёзма нутқ оғзаки нутқнинг тикланишига асос бўлиб хизмат қилади.
Оғзаки ва ёзма нутқда сифатдошлардан, феъллардан, келишиклардан фойдаланишда қийналиш каби параграмматизмлар учрайди. Бунинг олдини олиш учун беморда ҳам нутқ пайдо бўлмаган вақтдаёқ унга феълларнинг, ўриндошларнинг, сифатдошларнинг маъноси ва улардан қандай қилиб фойдаланиш тушунтирилади.
Афферент мотор афазияси билан хасталанган одатда фантазияни, юмор ҳиссиётини сақлаб қолган бўладилар ва булар ёзишда ва сўнгра оғзаки баён қилишда яққол сезилиб туради.

Download 2,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   76   77   78   79   80   81   82   83   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish