Автотрактор двигaтeллaрининг кривoшип-шaтунли меxaнизми Ишнинг мақсади: Кривошип шатун механизми (кшм) вазифаси, тузилиши ва ишлашини ўрганиш. Кривошип-шатунли механизм



Download 271,58 Kb.
bet2/2
Sana13.07.2022
Hajmi271,58 Kb.
#791556
1   2
Bog'liq
2 5404334185798178676

Корпус деталларига цилиндрлар каллаги 1 (2-расм), цилиндр блоги 5, картер 6 ва унинг таглиги (поддон) 9, олдинги ва орқа қопқоқлар киради. Корпуснинг ички ва ташқи юзаларида двигателнинг йиғма бирлик ва механизм деталлари ҳамда тизимлари жойлашган.
Кўпчилик автотрактор двигателларида (А-01, А-41, СМД-18Н, СМД-60, 4ВТ-3.9, ЯМЗ-240БМ, ЗМЗ-53-11) блок ва картер катта бикрликга эга бўлиши учун яхлит қилиб қуюлади. Блок-картер кул ранг чўяндан (СМД-60, ЯМЗ-240БМ) ёки алюминий қотишмасидан (ЗМЗ-53-11) қуюлади.
Чўяндан ясалган блок-картерлар етарлича мустақкам ва нисбатан арзон, алюминий аралашмасидан қуюлганлари эса иссиқликни яхши ўтказади, ишлов бериш осон, нисбатан енгил, бироқ қиммат туради.
Картернинг кўндаланг қовурғаларида тирсакли ва тақсимлаш валларининг подшипниклари жойлашган. Картер паст томонидан таглик (поддон) 9 билан беркитилган. У мой учун идиш вазифасини бажаради. Кўпчилик двигателларда поддон чўяндан ёки пўлат листдан тайёрланади.
Блок-картер 5 нинг юқориги ишлов берилган юзасига цилиндр каллаги 4 махкамланади. Блок – картернинг деворларида деталларнинг ишқаланадиган сиртларига мой юбориш учун каналлар, деталларни ўрнатиш учун ишлов берилган юзалар ва тешиклар мавжуд.
Цилиндрлари V-симон жойлашган двигателларда блок картер конструкцияси анча ихчам, оғирлиги ва ўлчамлари нисбатан кичик, бикрлиги ортиқ бўлади. Бунда двигателнинг деталларида ортиқча деформация пайдо бўлиши камаяди.
Цилиндр, поршен ва цилиндрлар каллаги билан биргаликда поршен ҳаракатланганда унинг тепасида, ўзгарувчан ҳажм ҳосил қилади, бу ерда двигателнинг ишчи цикли амалга оширилади.
Цилиндр ойнасининг энг кўп ейилиши ҳарорат ва ишлатилган газлар таъсирида бўлган юқори қисмида кузатилади. ЗМЗ-53-11 ва ЗИЛ-130 двигателлари цилиндлари гильзаларининг (5-расм, d) юқори қисмига ейилишни камайтириш учун занглашга қарши (кислота бардош) чўяндан ясалган калта втулка 10 ички юзаларига ишлов берилгандан сўнг пресслаб ўрнатилади. Ейилишга чидамлилигини ошириш учун гильзаларнинг ички юзаси 2 мм чуқурликгача тобланади.
Ҳўл гильзани блок-картердаги уяга ўрнатишда унинг ўқ бўйлаб силжишини ва ғилофдан цилиндр гильзасига ҳамда картер таглигига (поддонга) совитиш суюқлигининг сизиб ўтишини олдини олишга эътибор қаратиш зарур. Бундан ташқари гильза қизиган ва совиганда унинг узунлигининг ўзгаришига имконият яратилган бўлиши керак.

5-расм. Цилиндр гильзалари



  1. Д-245 двигателининг (ҳўл) гильзаси ва b) ҳўл гильзани блок картерига ўрнатилган ҳолати, с) блок картерга ўрнатилган қуруқ гильза, d) ЗМЗ-24 двигателини блок картерга ўрнатилган (ҳўл) гильзаси. 1, 3-гильзани ўрнатувчи белбоғлари; 2-цилиндр ойнаси; 4-бельбоғ; 5-блок картернинг сув ғилофи; 6-қистирма (прокладка); 7-цилиндр гильзаси; 8-блок-картер; 9-зичловчи резина халқа; 10-втулка; 11-зичловчи мис халқа

5-расм, a ва b да Д-245 дизелининг ҳўл гильзаси ва унинг блок-картерга ўрнатилиши кўрсатилган. Гильза белбоғ 4 нинг пастки юзаси билан блок-картернинг устки қисмидаги цилиндрик ўйиқча асосига таянади. Блок-картернинг пастки қисмида халқасимон ариқча ишланган бўлиб, унга зичловчи резина халқа 9 кийдирилган. Бу халқа блок-картернинг ишлов берилган ички юзасидан бир оз чиқиб туради. Гильза 7 блок-картер 8 га ўрнатилганда резина халқа сиқилиб халқасимон ариқча бўшлигини тўлдиради. Шу билан блок-картер ва гильза орасидаги ишончли жипслик таъминланади.
Гильза юқори торетси билан блок-картер устки текислигидан бирмунча чиқиб туради, бунда қистирма 6 цилиндрлар каллагини блок-картерга яхши зич бирикишини юзага келтиради ва цилиндрдан газларнинг чиқишига тўсқинлик қилади. Гильзанинг устки текислигида чиқиб турувчи ингичка белбоғсимон қисм мавжуд. Цилиндрлар каллаги шпилкалар гайкалари ёрдамида қотирилганда ҳосил бўлган куч шу қисм орқали блок-картернинг цилиндрик ўйиқчасининг асосига берилади, бунинг натижасида гильзанинг ўқ бўйлаб силжиши ва деформацияси йўқотилади. Гильза ўрнатилгандан сўнг унинг белбоғи 4 ни ва блок-картернинг юқори текислигидаги ўйиқчасини цилиндрик юзалари бир-бирига тегмасдан туриши керак.
Айрим двигателларда (м: ЗМЗ-24 двигателида, 5d-расмга қаранг) цилиндр гильзаси юқориги таянч чизиғига эга эмас, бироқ блок-картернинг пастки чизиғи асоси билан цилиндр гильзаси пастки белбоғи таянч юзаси орасига зичлагич мис халқа 11 ўрнатилган.
Баъзи ички ёнув двигателларида масалан 4ВТ-3.9 двигатели блогида гильзалар ишлатилмаган. Бу двигател блок картери чўяндан бир бутун яхлит қуйиб ясалган бўлиб, блок-картерда мой совитгич, мой насоси, совитувчи суюқликни киритиш тешиги, сув насоси учун махсус жойлар мавжуд, цилиндрлар ички юзасига хонинглаш усулида ишлов берилган.


Download 271,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish