Активлар рентабеллиги таҳлили
Йиллар ва объектлар
|
18-автобус саройи
|
“SARBON NEFTEGAZ” АЖ
|
“Tapesh Trans” АЖ
|
“Ravon Kelajak trans” АЖ
|
Белгиланган норма
|
0 – зарар кўриб ишлаётган. 0,05-0 – паст рентабелли
|
2013
|
-0,052
|
0,19
|
-0,07
|
0,02
|
2014
|
-0,148
|
0,18
|
0,13
|
0,01
|
2015
|
-0,125
|
0,22
|
0,04
|
0,02
|
2016
|
-0,006
|
0,11
|
0,08
|
0,66
|
2017
|
-0,002
|
0,07
|
0,22
|
0,29
|
2018
|
-0,009
|
0,15
|
0,24
|
0,23
|
2019
|
-0,24
|
0,09
|
0,22
|
0,27
|
Биз томонимиздан олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, активлар рентабеллигининг пасайишига умумий активлар миқдорининг йиллар давомида катта бўлмаган ўсишини биринчи навбатда таъсир қилган.
Албатта бу жараёнда мос равишда фойда солиғи тўлангунга қадар фойданинг ҳам таҳлил қилинган йилларда зарар билан чиққанлигини ҳам эътироф этиш керак. Яъни, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот маълумотлари таҳлили шуни кўрсатдики, биз томонимиздан таҳлил қилинган 5 йилликда корхона фаолияти фақат зарар билан якунланган (1-жадвал).
Кўрсаткичлар
|
Корхона активлар
|
Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда
|
2013
|
Давр бошига
|
25551045
|
Ўтган йил шу даврида
|
-1299701
|
Давр охирига
|
21035530
|
Ҳисобот даврида
|
-1201143
|
Ўртача
|
23293287,5
|
-1250422
|
2014
|
Давр бошига
|
24529287
|
Ўтган йил шу даврида
|
-1201143
|
Давр охирига
|
23789240
|
Ҳисобот даврида
|
-3582592
|
Ўртача
|
24159263,5
|
-2391867,5
|
2015
|
Давр бошига
|
23789240
|
Ўтган йил шу даврида
|
-3582592
|
Давр охирига
|
22874436
|
Ҳисобот даврида
|
-2923703
|
Ўртача
|
23331838
|
-3253147,5
|
2016
|
Давр бошига
|
24029351,4
|
Ўтган йил шу даврида
|
-2923703
|
Давр охирига
|
22595713,9
|
Ҳисобот даврида
|
-140549
|
Ўртача
|
23312532,65
|
-1532126
|
2017
|
Давр бошига
|
22595713,9
|
Ўтган йил шу даврида
|
-140549
|
Давр охирига
|
43073203,7
|
Ҳисобот даврида
|
-396436,8
|
Ўртача
|
32834458,8
|
-268492,9
|
2018
|
Давр бошига
|
43070776,1
|
Ўтган йил шу даврида
|
-396436,8
|
Давр охирига
|
53968143,5
|
Ҳисобот даврида
|
-4384675,5
|
Ўртача
|
48519459,8
|
-2390556,2
|
2019
|
Давр бошига
|
53967083,4
|
Ўтган йил шу даврида
|
-4384675,5
|
Давр охирига
|
56408136,5
|
Ҳисобот даврида
|
-13184605,6
|
Ўртача
|
55187609,95
|
8784640,6
|
Автобус саройи баланс ҳисоботи маълумотларига таянадиган бўлсак, 2013-2016 йилларда активлар суммаси гўё камайиш тенденциясига эга, жумладан, 2013 йил бошига нисбатан йил охирида активлар суммаси 18 фоизга камайган, фойда солиғи тўлагунча зарар эса, олдинги даврга нисбатан кўпайган. 2014 йилда активлар йил бошига нисбатан 3 фоизга камайган бўлса, шу ҳисобот даврида корхона зарари олдинги даврга нисбатан сал кам 3 баробарга ошган. 2015-2016 йилларда ҳам активлар суммаси йил бошига нисбатан камайган бўлсада, зарар суммаси бир мунча ижобий томонга ўзгарган. 2017 йилга келиб, активлар йил бошига нисбатан қиймати сал кам 2 баробарга ошган бўлса, корхона зарари 2,8 баробарга ошган. 2018 йилда ҳолат бир мунча меъёрлашиб, кўрсаткичлар бўйича кескин ўзгаришлар кузатилмаган. Корхонада 2019 йилга келиб активлар қиймати йил бошига нисбатан, сезиларли ошмаган бўлсада, корхона зарари 3 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин.
Умуман олганда корхона актиклари рентабеллигидаги мавжуд ҳолатдан келиб чиқадиган бўлсак, активлар рентабеллиги паст даражада. Бироқ олдинги параграфларда таъкидлаб ўтганимиздек, бу кўрсаткичлар билан хулоса чиқарилмаслигимиз лозим. Асосли хулоса чиқаришимиз учун эса, ҳар бир хусусий кўрсаткичларни таҳлил қилишимиз керак.
Албатта бундай кескин ўзгаришлар бўлганда фақатгина йиллик ҳисобот кўрсаткичларига қараб хулоса чиқариш естарли самара бермайди. Шу боис, фикримизча, автомобиль транспорти корхоналарида активлари рентабеллигини таҳлил этишда хусусий кўрсаткичлардан самарали фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Мисол учун, активлар қиймати камайиши асосий воситаларнинг эскириши ҳисобига вужудга келиши мумкин. Агар асосий воситаларнинг қолдиқ қиймати пасаядиган бўлса, албатта фойда солиғи тўлангунга қадар фойда суммаси ошмаса ҳам активлар рентабеллиги юқори бўлиши мумкин. Аксинча, корхона асосий воситалари, бошқа активлари фойда олишда фаол иштирок этсада, бирор корхона асосий фаолиятига боғлиқ бўлмаган зарарнинг пайдо бўлиши, жумладан, валюта курси бўйича қарздорликнинг қайта баҳоланиши натижасида курсдаги фарқнинг катта миқдордаги зарар билан чиқиши, фавқулодда зарар кўрилиши, асосий фаолиятга боғлиқ бўлмаган бошқа операцион харажатларнинг пайдо бўлиши кабилар корхонаси фойдасини пасайтириши, фойданинг зарарга айланиши ҳисобига ҳам активлар “паст” рентабелли бўлиб чиқиши мумкин. Одатда кўпчилик тадқиқот ва манбалардан кўрамизки, хусусий омилларга эътибор берилмасдан, баланс ҳисоботи маълумотлари асосида активлар рентабеллиги аниқланади ҳамда шу асосда рентабелликни ошириши бўйича чора-тадбирлар белгиланади.
Бундан ташқари корхона томонидан ҳисобот йилининг охирида катта миқдордаги, қийматликдаги асосий воситаларнинг харид қилиниши, кредитларнинг олиниши ёки умуман корхона фойдаси учун хизмат қилмайдиган активларнинг пайдо бўлиши ўз-ўзидан активлар ўртача қийматини оширади. Корхона нуқтаи назаридан бу ижобий ҳолат. Аммо, амалдаги формулага кўра, активлар рентабеллиги мана шу оширилиш ҳисобига пасайиб кетади.
Юқорида келтирган мисолларни кўплаб ҳолатлар бўйича давом эттириш мумкин, албатта. Шу боис, бизнинг фикримизча, активлар рентабеллигини бир нечта кўрсаткичлар орқали таҳлил қилиб, натижа асосида бошқарув қарорлари қабул қилинса мақсадга мувофиқ бўлади.
“SARBON NEFTEGAZ” АЖда 2013 йилда активлар рентабеллиги нормада бўлган. 2014 йилда эса, бу кўрсаткич бир мунча пасайган. 2015 йилда эса, яна ўсиши кузатилган. 2016 йилда эса, активлар рентабеллиги кескин тушиб кетган, 2018 йилда кескин ошиб кетган (2-жадвал).
Кўрсаткичлар
|
Корхона активлар
|
Фойда солиғи тўлангунга қадар фойда
|
2013
|
Давр бошига
|
7143816
|
Ўтган йил шу даврида
|
1080092
|
Давр охирига
|
7860517
|
Ҳисобот даврида
|
1413079
|
Ўртача
|
7502166,5
|
1246585,5
|
2014
|
Давр бошига
|
8226196
|
Ўтган йил шу даврида
|
1413079
|
Давр охирига
|
10269056
|
Ҳисобот даврида
|
1632776
|
Ўртача
|
9247626
|
1522927,5
|
2015
|
Давр бошига
|
10444408
|
Ўтган йил шу даврида
|
1632776
|
Давр охирига
|
11005167
|
Ҳисобот даврида
|
2379374
|
Ўртача
|
10724787,5
|
2006075
|
2016
|
Давр бошига
|
11518730
|
Ўтган йил шу даврида
|
2379374
|
Давр охирига
|
12656439
|
Ҳисобот даврида
|
1390019
|
Ўртача
|
12087584,5
|
1884696,5
|
2017
|
Давр бошига
|
13173029
|
Ўтган йил шу даврида
|
1390019
|
Давр охирига
|
16041174
|
Ҳисобот даврида
|
1012553
|
Ўртача
|
14607101,5
|
1201286
|
2018
|
Давр бошига
|
16041174
|
Ўтган йил шу даврида
|
1012553
|
Давр охирига
|
18304632
|
Ҳисобот даврида
|
2541338
|
Ўртача
|
17172903
|
1776945,5
|
Жадвал маълумотларига эътибор қаратадиган бўлсак, корхона активлари рентабеллиги яхши бўлиб, бунда корхона активлари суммаси ошиб бориши билан бирга унинг фойда солиғини тўлагунга қадар фойдаси ҳам ошиб борган. 2017 йилга келиб корхона активлари ошсада, фода суммаси камайган. 2018 йилда корхона активлари олдинги йилга нисбатан 15 фоизга ошган бўлса, корхона фойдаси 2,5 баробарга ошганлигини кўришимиз мумкин. Шунинг ҳисобига 2018 йилда активлари рентабеллиги сезиларли даражада юқорилаган.
“Tapesh Trans” АЖ ҳисобот маълумотларидан кўришимиз мумкинки, 2013 йилда активлар рентабеллиги жудаям паст бўлиб, корхона даромад солиғи тўлангунча фойдаси манфий бўлганлиги боис, ҳаттоки нолдан паст чиққан. Корхонада 2014 ва 2017 йилда активлар рентабеллиги нормал бўлиб, 2015 йилда паст рентабелли нормасига тушади (3-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |