19-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланувчиларнинг жавобгарлиги
Автомобиль йўлининг элементлари шикастланишига йўл қўйган автомобиль йўлларидан фойдаланувчилар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади ҳамда кўрсатилган элементларнинг ва уларни тиклаш ишлари қийматининг ўрнини қоплайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 147, 148-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 269-моддаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби (Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар).
20-модда. Автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган томонидан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларидан, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчаларидан фойдаланиш тартиби махсус ваколатли орган билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Хўжалик автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби мазкур автомобиль йўллари қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан белгиланади.
Автомобиль йўлларидан ўқига тушадиган юк ва оғирлиги белгиланган нормалардан ортиқ бўлмаган транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ҳамда механизмларнинг ўтишига рухсат берилади.
Ўқига тушадиган юк ва ўлчамлари муайян автомобиль йўли учун белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларининг ўтиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳақ ундирилади. Автомобиль йўли элементлари шикастланган тақдирда, автомобиль йўлидан фойдаланиш учун рухсат берилганлиги бундай транспорт воситалари эгаларини жавобгарликдан озод этмайди.
Чет давлатлар транспорт воситаларининг автомобиль йўлларидан ўтиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 3-боби («Товарларни ва транспорт воситаларини божхона чегараси орқали олиб ўтиш»), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 11 январдаги 11-сонли «Автомобилда хорижий юк ташувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига киришлари, бўлишлари, юк олиб ўтишлари ва ундан чиқиб кетишлари тартиби тўғрисида» қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 21 ноябрдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган «Хорижий фуқароларнинг ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлишлари қоидалари»нинг 27-банди.
Do'stlaringiz bilan baham: |