6-модда. Махсус ваколатли органнинг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Махсус ваколатли орган:
автомобиль йўллари соҳасида ягона техника сиёсатини амалга оширади;
автомобиль йўллари тармоқларини ривожлантириш ва такомиллаштириш истиқболларини белгилайди;
автомобиль йўлларини ривожлантириш давлат дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
автомобиль йўлларини лойиҳалаш соҳасидаги нормалар ва стандартларга риоя этилишини таъминлайди;
автомобиль йўлларининг халқаро транзит йўлакларини шакллантиради;
автомобиль йўлларини молиялаштириш, лойиҳалаш, қуриш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш тартиби масалалари комплекс ҳал этилишини таъминлайди, шунингдек буюртмачи хизматининг фаолиятини ташкил этади;
автомобиль йўлларининг ҳудудий архитектура-бадиий тузилишига ва ландшафт дизайнига тааллуқли замонавий ёндашувларни шакллантириш ҳамда амалга ошириш бўйича ягона давлат сиёсатини ўтказади;
автомобиль йўлларига туташ ҳудудларни транспортнинг ифлослантиришидан ва ташланмаларидан муҳофаза қилишнинг замонавий усуллари ҳамда технологияларини жорий этади;
автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш сифати устидан назоратни амалга оширади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларининг давлат кадастрини юритади;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг ҳисоби юритилиши устидан назоратни амалга оширади;
хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларининг, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг мавжуд тармоғи сақланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради, уларнинг ҳолати тегишли транспорт-фойдаланиш даражасида бўлишини таъминлайди;
автомобиль йўллари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, сақлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришда инновацион технологияларни, шунингдек замонавий стандартларни жорий этади;
умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари рўйхати бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади;
автомобиль йўллари соҳасида кадрларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни, шу жумладан хорижда ўқув стажировкаси ва семинарлар ўтказилишини ташкил этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги ПФ-4954-сонли «Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони.
Махсус ваколатли орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(6-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |