ВИЛОЯТ ТАБИИЙ-ИҚЛИМ ШАРОИТИ
Хоразм вилояти — Ўзбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1925-йил февралдан 1938-йил январгача Хоразм округи, 1938-йил 15-январда вилоят мақомига о'тказилган. Умумий майдони — 6 300 квадрат километр. Иқлими континентал, ўртамиёна совуқ қиш ва қуруқ иссиқ ёз бўлади. Вилоят аҳолиси 1 930 747 киши, тахминан 60 фоизи чет (қишлоқ) жойларда яшайди. Вилоят 12 та маъмурий туманга ажратилган, маъмурий маркази Урганч шаҳри. Урганч аҳолиси 200 000 киши. Вилоятнинг бошқа катта шаҳарлари — Хива ва Питнак.
Ҳудудлар кесимидаги аҳоли сони
7 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Вилоят иқтисодиёти пахтани қайта ишлаш ва озиқ-овқат саноатига асосланган. Кўп сонли пахта тозалаш заводлари, нефт қазиб оладиган ва ипак йигирадиган фабрикалар, тўқимачилик ва виночилик корхоналари ва ҳоказолар. Шунингдек қурилиш материалларини ишлаб чиқариш тараққий этган. Хива гилам фабрикасида тайёрланган гиламлар бутун дунёга машҳур.
Машинасозлик ва тўқимачилик тармоқлари ривожланиб бормоқда. Маҳаллий қишлоқ хўжалигининг асосий йўналиши — албатта, пахтадир. Бошоқлилар, айниқса, гуруч етиштириш сўнгги бир неча йилда кескин ошди. Шунингдек, кўплаб боғ ва узумзорлар, қовун ва қовоқ плантациялари бор, картошка далалари бутун вилоятни қамраб олган. Шакар тозалаш заводи қурилиши режалаштирилмоқда. Вилоят иқтисодий жиҳатдан ўсишга тайёр.
Мазкур соҳаларга эътибор қаратилса, қуйидагиларга эришиш эҳтимол қилинмоқда:
Пахта, ипак хом ашёси ва бошқа маҳаллий заҳиралардан фойдаланадиган мавжуд корхоналарни таъмирлаш, техник замонавийлаштириш ва кенгайтириш. Пахта толасини қайта ишлаш жараёнини яхшилаш ва ошириш, ип, газлама, пахта йигирув ипи ва гиламлар тайёрлаш ва экспорт қилиш зарур.
Мавжуд озиқ-овқат саноати тармоқларини янгилаш ва янгиларини, айниқса, мевалар, узум, сабзавот, қовун ва қовоқ билан боғлиқ корхоналарни ташкил этиш. Гўшт-сут маҳсулотларига асосланган корхоналар кенгайтирилиши керак.
Ўраб-жойлаш ускуналарини ишлаб чиқариш. Идиш материаларининг етишмаслиги — экспортга мўлжалланган томат пастаси, ўсимлик ёғи, турли турдаги жем ва мармеладлар ишлаб чиқариш йўлида жиддий тўсиқ бўлмоқда.
Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун вилоятга хорижий инвестициялар кўринишида қарийб 52,1 миллион АҚШ доллари зарур. Хоразм вилояти темир йўллари умумий узунлиги 130 км дан ортиқ. Вилоят Россиянинг Европа қисми ва Кавказ билан темир йўл орқали боғланган. Йўлларнинг умумий узунлиги — 2 300 км, шоҳ кўчалар 2 000 км масофага ястанган. Вилоят авиарейслари Хоразмни бутун Марказий Осиё, шунингдек Россия минтақаларининг катта қисми ва МДҲ билан бирлаштиради. Хива — халқаро сайёҳликнинг катта маркази. 1997-йилда Хива ўзининг 2500-йиллигини нишонлади. Хива атрофида сайёҳликни янада ривожлантириш учун кўп ишлар қилинди.
Республиканинг шимоли-ғарбида, Амударё қуйи оқимининг чап соҳилида. Шимолий ва шимоли-шарқдан Қорақалпоғистон Республикаси, жанубий ва жануби-ғарбдан Туркманистон, жануби-шарқдан Бухоро вилояти билан чегарадош. Таркибида 11 қишлоқ тумани (Боғот, Гурлан, Урганч, Хива, Хонқа, Шовот, Янгиариқ, Янгибозор,Қўшкўпир, Ҳазорасп ва Тупроққал’а), 3 шаҳар (Урганч, Хива, Питнак), 7 шаҳарча (Гурлан, Хонқа, Чалиш, Шовот, Янгибозор, Қўшкўпир, Ҳазорасп), 100 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Урганч шаҳри.
Do'stlaringiz bilan baham: |