Автомобиль йўллари соҳасида ягона техник сиёсатни олиб бориш


Автомобил йўлини қуришда меҳнат мухофаза ватехника хавфсизлиги



Download 470,14 Kb.
bet21/24
Sana14.12.2022
Hajmi470,14 Kb.
#885854
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
SHeraliyev

Автомобил йўлини қуришда меҳнат мухофаза ватехника хавфсизлиги
Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамма жойларда риоя этилиши устидан давлат назоратини, махсус ваколат берилган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган низом асосида ишловчи давлат идоралари амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига мувофиқ меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга ҳамма жойларда риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини, меҳнат жамоалари ва касаба уюшма ташкилотлари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўзлари сайлаган вакиллар томонидан амалга оширилади.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича махсус тайёргарлиқиан ўтган вакил иш жойларида меҳнат муҳофазасининг аҳволини монеликсиз текшириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида таклифлар киритиш ҳуқуқига эгадир. Меҳнатни муҳофаза қилишбўйича вакилга ўз вазифаларини бажариш учун ҳар ҳафтада иш пайтида камида икки соат вақт ажратиб берилади ва ўртача иш ҳақи миқдорида ҳақ, тўланади.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган (14.08.1996 й. №273), Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомнинг 182-моддасига мувофиқ қуйидагилар ички назоратнинг асосий турлари ҳисобланади:
а) иш раҳбари ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор
назорати;
б) маъмурий-жамоатчилик (уч босқичли) назорати, 1-илова;
в) меҳнатни муҳрфаза қилиш хизмати томонидан амалга
оширилувчи назорат;
г) Бош мутахассислар хизматлари томонидан амалга оширилувчи назорат.
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги томонидан 1996 йил 29 июнда тасдиқланган, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган (14.08.1996 й. №273). Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги намунавий низомнинг 181-моддасига мувофиқ куйидагилар назорат қилиниши лозим:
а) иш жойларининг ҳолати;
б) меҳнат тўғрисидаги қонунларга риоя этилиши;
в) меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ишларнинг бажарилиши;
г) ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида ва тўғри ўрганилиши;
д) меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тадбирлар режасининг бажарилиши;
е) меҳнатни муҳофаза қилиш учун ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилиши.
Хавфли омиллар. Автомобиль йўллари қурилишига, асфальтбетон заводларида бажариладиган ишларга хос бўлган хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг руйхати келтирилган.
Зарарли моддаларнииг иш доираси ҳавосидаги йўл қўйилувчи чекланган концентрацияси (ЧЙК) ГОСТ 12.1.005-88 «Иш доираси ҳавосига умумий санитар-гигиена талаблари» бўйича ўрнатилган бўлиб, 11-иловада келтирилган.
Вибрациянинг йўл қўйилувчи санитар меъёрлари 15-иловада келтирилган.

Асфальтбетон заводидаги (АБЗ) бажариладиган ишларда хавфи юқори бўлган касблар рўйҳати;


юк тушириш ускунаси машинисти;
машинист ёрдамчиси;
бульдозер машинисти;
ёрдамчи ишчи;
юклагич машинисти;
минерал кукунини тушириш ускунаси машинисти;
битум сақлаш омбори машинисти;
битум эритиш агрегати машинисти;
сирт-фаол моддалар (СФМ) тайёрлаш бўйича машинист;
асфальт аралаштиргич машинисти;
форсункачи;
амалдаги тош майдалаш қурилмасига бевосита хизматкўрсатувчилар, майдаловчи ва ёрдамчи (ташувчи) ишчи;
газ пайвандчи;
электрик;
этилланган бензин билан ифлосланган махсус кийимбошсақланиши билан банд гардеробчи; этиллангаи бензин биланифлосланган хоналарни тозалаш билан банд ишлаб чиқиришхоналариии тозаловчи фаррош.
Хавфи юқори бўлган ишларда банд ишчилар, биртурдаги дастурлар бўйича ўқув курсидан ўтишлари, ўрнатилган тартибда махсуслаштирилган ташкилотларда имтиҳои топшириб, ишларниамалга ошириш ҳамда берилган ускунага (механизмга) хизмат кўрсатиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома олганлари тақдирдагина мустақил ишга қўйиладилар.
АБЗда ишлар бажарилишидаги хавфи юқори бўлган ишлар:
Асфальтбетон аралаштиргични ишга тушириш.
Форсункаларни ёқиш.
Газ горелкаси ва ўтхонадан фойдаланиш.
Босим остидаги идишлар ва қурилмалар билан ишлаш.
Қуритиш барабанларидан фойдаланиш.
Автоматизациялаштирилган афальтбетон заводларидан фойдаланиш.
Юклаш- тушириш ишлари.
Силос банкаси ичида ишлаш.
Транспортерлардан фойдаланиш.
Винтли конвейерлардан фойдаланиш.
Арқонлардан фойдаланиш.
Буғ ўтказгич қувурларини битумли идишга улаш ва ундан узиш. Қиздирилган битумни узатиш.
Битумни суюлтириш.
Суюлтирилган битумни иситиш.
Битум эритиш агрегатлари қозонларини тозалаш.
Сирт-фаол моддалар ёки фаоллаштирувчилар биланишлаш.
Оммавий ҳимоя воситаларига, технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши ҳамда заводдардан фойдаланишда бажарилиши лозим бўлган хавфсизлик техникаси бўйича бир қатор чора -тадбирлар киради
Тошнинг майдаланишида ҳосил бўлувчи ишлаб чиқариш чангини олдини олиш учун, иш хонасида ускуналарга чангланган ҳавони тортувчи мосламалар қурилмаси жиҳозланиши зарур.
Вибрация билан ишловчи элаш ускуналарида, улар орқали вентиляция тизимига вибрация узатилишини камайтириш учун уларнинг туташиш жойига элаш ускунаси ўйиқчасига кириб турувчи резинали қайишқоқ фартук кўринишидаги қисм жиҳозланади.
Маҳаллий ҳаво сўргичлар, шунингдек ўзидан чанг чиқарувчи материалларни етказувчи (шағал, чақилган тош, қум ва б.) элеваторлар ёки тасмали транспортерларнинг чанг чиқувчи ерларига ўрнатилиши лозим.
Майдалашга мўлжалланган тошларни дастлабки ҳўллаш ва ишлов беришнинг нам усулларини - гидрочангсизлантириш, юқори бўлмаган баландликдан тушувчи материалларнинг герметик нуқталарини аниқлаш усулларини, вентиляция ва аспирация тизимларини қўллаш, сочилувчи материалларнинг тўкилишини олдини олувчи қурилмаларни жорий этилиши зарур.
Қуритиш барабанидан чиқувчи тутун газлари ва чангланган ҳаво мўрикон орқали махсус тозалаш қурилмаларидан ўтказилганидан сўнг вентиляторлар ёрдамида чиқариб юборилади.
Ускуна орқали вибрация узатилишини олдини олиш учун (элаш ускуналари, аралаштириш агрегатлари ва бошқалар) вибросўндиргич ва вибросўргич қурилмалари кўзда тутилади.
Ишчилар учун хавфнинг юзага келтириши мумкин бўлган барча агрегатлар (таъминлаш, қуритиш, аралаштириш ва бошқа) улардан фойдаланиш хавфсизлигини олдини олиш учун масофадан туриб ва автоматик тарзда бошқариш тизимлари билан жиҳозланиши лозим. Буғ, битумўтказгичлар ва бошқа сирти иссиқ жиҳозлар иссиқлик изоляциясига эга бўлиши лозим.
Асфальтбетон заводларининг (АБЗ) бош режаси лойиҳалаштирилишида, асфальтбетон ишлаб чиқириш, турғун бўлмаган заводларда санитар-гигиеник таснифланишта кўра саноат корхо-наларининг II синфига мансубдир. Санитар-ҳимоя доираси 500м, III синф тургун заводларда эса 300м масофани ташкил этиши лозим.
Хусусий ҳимоя воситаларига махсус кийимбош, махсус пойафзал ваҳимоя жиҳозлари киради. Ишчиларга берилувчи хусусий ҳимоя воситалари корхонанинг мулки ҳисобланади ва улардан фойдаланиш муддати ўтиши билан, шунингдек ишчининг ишдан бўшаб кетишида ёки уни шу корхонанинг ўзида, ишни бажарилиши махсус кийимбош, пойафзал берилишини кўзда тутмайдиган бошқа ишга ўтказилишида қайта топширилади.
Махсус кийимбош ва пойабзал ишчининг танасини ташқи муҳитнинг механик жисмоний ва кимёвий омилларнинг зарарли таъсирларидан сақланишига хизмат қилади. Махсус кийимбош киши организмини ишлаб чиқариш зарарларидан ҳимоя қилибгина қолмай, эркин ҳаракат, кийиш қулайлиги, организмнинг термобошқарилишини таъминлаши лозим. Махсускийимбош тайёрлаш учун матонинг танланиши ишлаб чиқариш зарарлари хусусияти билан аникланади.
Намликдан сақланишлари учун ишчиларга брезентматодан резиналаштирилган парусинадан, шунингдек сувўтмаспленкали қопламадан тайёрланган плашчлар берилиши лозим.
Ёзги мавсумда ишчи ва машинистлар пахта матодан бўлган котюмлардаи фойдаланишлари, қишги мавсумда эса сирти cувга қарши модда шимдирилган матодан бўлган иссиқ курткалар берилиши лозим.
Юқори чангланиш доираларида ишланишида, чанг ўтказмайдиган зич тўқима матолардан тайёрланган махсус кийимбошдан фойдаланилиши лозим.
Пайвандлаш ишларида ҳосил бўлувчи нур қуввати ва учқунлардан луб, (брезентли) ва оловбардошлик жиҳатдан ишлов берилган пахта матолари ҳимоя қилади.
Кислоталарнинг таъсиридан ҳимоя қилиниши учун ўзига кислота юқтирмовчи модда шимдирилган махсус кийимбош қўлланилиши лозим.
Қўл кафтларини механик зарарлардан сақлаш пишиқ пахта, брезент мато ёки чармдан бўлган кафт устини қопловчи қўлқоплар қўлланилиши лозим.
Эритувчилар, нефть маҳсулотларидан ҳимоя қилиш учун -бензинбардош материалдан резина қўлқоплар ёки поливинил спирти шимдирилган қўлқоплар қўлланилади.
Иссиқ кийимбош ва пойабзал (пахталик курткалар, шимлар, яримпўстинлар) баҳор кириши билан омборхонага топширилиши ва йилнинг совуқ даври бошланишида қайтадан берилиши лозим.
Омборхонада сақланиш даври махсус кийимбошнинг фойдаланиш муддатига киради.
Кўриш органларини ҳимоя қилиш учун ҳимоя кўзойнаклари қўлланиши лозим. Ҳимоя кўзойнаклари кўзни турли хил механик (тош ва металл бўлаклари), кимёвий (кислоталар ва бошқа тажовузкор моддалар). термик (пайвандлаш ишларидаги учқунлар), нур қувватдан кўриш қобилиятини йўқотиш каби зарарли оқибатларидан ҳимоя қилиш учун мўлжалланади.
Ҳаво муҳитининг юқори даражада чангланувчи участкаларида ишловчиларнинг нафас органларини ҳимоя қилиш учун респираторлардан фойдаланилиши лозим.
Ҳавода юқори миқдорда заҳарли буғ ва газлар бўлган шароитларда ва нафас йўлига ўтувчи ҳавони тозалаш учун мўлжалланган сорбентлар солинган фильтрловчи қутичадан ташкил топган фильтрловчи газга қарши ниқоб (противогаз) қўлланилиши лозим. Ютувчи модда сифатида фаоллаштирилган кўмир ва бошқа ютувчи сорбентлар қўлланилади.
Эшитиш органларини шовқиндан ҳимоя қилинишини антифон (шовқинга қарши) восита орқали амалга оширилиши лозим. Хусусий шовқинга қарши жиҳозларнинг икки тури мавжуд:
- ташқи эшитиш йўлини ёпувчи ёпгич ёки қоплама, қулоқ супрасини ёпиб турувчи шовқинга қарши қулоқпўш (наушник) ва шовқинга қарши шлемлар.
Юқори частотали ишлаб чиқариш шовқинларидан сақланиш учун қулоқпўшларқўлланилиши лозим, қайсики улар эшитиш органларини юқори частотали шовқинлардан ҳимоя қилиши билан бир вақтда гапирилаётган сўзларни, огоҳлантирувчи сигналларни эшитиш ҳамда машиналар ишини эшитиш орқали назорат қилиш имкониятини беради.
Турли тажовузкор моддалар билан ишлашда терининг касалланишининг олдини олиш мақсадида «биологик қўлқоп» номини олган профилактик паста ва суртмалар қўлланилади ва улар қўлланиш мақсадларига кўра икки гуруҳга бўлинади:
- нефть маҳсулотлари, органик эритувчилар, буёқлар ва бошқа органик моддалардан ҳимоя қилувчи суртмалар (пасталар);
- кислоталар, ишқорлар ва тузларнинг эритмаларидан ҳимоя қилувчи суртмалар (пасталар).
Иш тугагандан сўнг, суртмалар (пасталар) аввал совуқ сувда, сўнг эса совун билан илиқ сувда ювиб ташланиши зарур.
Қурилишда техника хавфсизлигига катта аҳамият берилиши керак бўлади, чунки бу инсон ҳаёти билан боғлиқ. Қурилишда иш бошланишидан олдин техника хавфсизлиги бўйича инструктаж ўтилиши керак.

Download 470,14 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish