Avtomobil yo‘llari va uning ijtimoiy-iqtisodiy hayotdagi ahamiyati.
Ҳар бир мамлакат учун транспортнинг аҳамияти жуда катта. У давлатнинг муҳим иқтисодий, ижтимоий, маданий ва ҳимоя функцияларини бажаради.
Транспортнинг иқтисодий роли аввалам бор унинг турли ишлаб чиқаришнинг, корхоналарнинг ихтисослаштирилиши ва кооперациясининг органик қисми бўлиб ҳисобланади, ундан ташқари ҳом-ашёнинг, ёнилғининг ва маҳсулотнинг ҳамма турларини ишлаб чиқариш пунктларидан истеъмол қилиш пунктларига етказиб бериш учун хизмат қилади. Транспорт – бу иқтисодий ривожланишдаги ҳамда халқаро савдодаги муҳим фактордир.
Транспортнинг ижтимоий аҳамияти инсонларнинг меҳнат ва маиший эҳтиёжлар бўйича ташишни таъминлашда, транспорт ёрдамида уларнинг жисмоний меҳнатини енгиллаштиришдан иборат, хусусан, катта хажмдаги материалларни ишлаб чиқариш жараёнида ва кундалик ҳаётда жойлаштириш киради.Транспорт инсонларга соғлиқни сақлашда яқин ва узоқдаги соғломлаштирувчи туманларидан фойдаланиш имкониятини беради. Транспорт инсонларга даволовчи манбалари мавжуд бўлган дам олиш масканларидан территориал фойдаланиш имконини беради, ҳамда пойтахт ва катта шаҳарлардаги махсус тиббиёт марказларидан фойдаланиш имконини беради.
Транспортнинг маданий аҳамияти катта ва турличадир. Бу инсонлар орасидаги мулоқот ва уларнинг эстетик талабларни қондириш усулидир. Транспорт аҳоли яшайдиган ҳудудларга китоблар, газеталар, журналлар ва бошқаларни етказиб беришни амалга оширади ва шу билан бирга халқаро айирбошлашни имконини беради. Маданиятнинг юксалишининг кучли турткиси бўлиб, халқнинг катта қисмининг олимлар, ёзувчилар, рассомлар, мусиқачилар билан мулоқоти, симпозиумларга, конференцияларга, фестивалларга, кўргазмаларга ташрифи ҳисобланади.
Транспортнинг давлат ҳимоясидаги аҳамияти – бу давлатнинг ҳимояланишидаги энг кучли омилидир. Бу харбийларни ва қурол- аслаҳаларни ташиш, инсонларнинг ва моддий техника ресурсларининг таъминоти ва эвакуацияси.
Транспортнинг асосий мақсади – ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалигининг ва аҳолининг ташишдаги талабларини ҳам хажм, ҳам сифат жиҳатидан қондиришдир.
Ташишнинг сифати қуйидагилардан аниқланади:
ҳаракат хавфсизлигининг таъминланиши;
юкларни ва йўловчиларни етказиш бўйича муддатларни қисқартириш;
ташишларнинг доимийлигини таъминлаш;
қулайликнинг даражасини ошириш;
ташилаётган юкларнинг тўлиқ ҳимояланишини таъминлаш;
ташишнинг юқори тежамкорлигига эришиш.
Автомобилларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларига қуйидагилар киради:
сиғими (йўловчи автомобиллари учун);
юк кўтариш қобилияти ва кузов тури (юк автомобиллари учун);
максимал ҳаракат тезлиги, км/соат;
двигател қуввути, кВт (от кучи);
ўқлар сони ва етакчи ўқлар сони;
умумий вазни ва алоҳида ўқларнинг йўлга максимал босими;
автомобил ва автопоезднинг узунлиги, эни ва баландлиги.
Автомобил транспорт воситалари турлари билан боғлиқ амалиётда халқаро хавфсизлик талаблари бўйича қабул қилинган белгилашлар қўлланилмоқда. Ушбу талаблар БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг ички транспорт қўмитаси томонидан ишлаб чиқилади (4.2-жадвал).
4.2-жадвалига тушинтириш сифатида шуни таъкидлаш керакки, ўтирадиган шатакчи автомобилнинг бутун оғирлиги унинг жиҳозланган ҳолатдаги
БМТ Европа иқтисодий комиссияси қоидалари бўйича автотранспорт воситалари классификацияси.
Do'stlaringiz bilan baham: |