Avtomobil yo‘llari va uning ijtimoiy-iqtisodiy hayotdagi ahamiyati



Download 261,47 Kb.
bet2/7
Sana03.03.2023
Hajmi261,47 Kb.
#916191
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Avtomobil yo‘llari va uning ijtimoiy iqtisodiy hayotdagi ahamiyati

4.2-жадвал

АТВ
тоифаси

АТВ тури ва умумий вазифаси

Максимал
оғирлиги (т)

АТВнинг синфи ва
фойдаланиш мақсади.

1

2

3

4

М 1



Йўловчи ташиш учун қўлланиладиган ва 8 тагача ўринли (хайдовчидан ташқари) АТВ.


Белгиланмаган

Енгил автомобиллар, шу жумладан оширилган утувчанлик.

М 2



Йўловчи ташувчи 8дан ортиқ (ҳайдовчидан ташқари) ўринли АТВ.

5 т гача



Автобуслар: I – шаҳар;
II – шаҳарлараро; III – туристик;

М 3



Йўловчи ташувчи, 8 дан ортиқ (ҳайдовчидан ташқари) ўринли АТВ

5 т дан ортиқ



Автобуслар: I–шаҳар,улама; II-шаҳарлараро; III – туристик;

М 2 и М 3

Йўловчи ташувчи, сиғими 22 та турувчи ёки ўтирувчи йўловчи (ҳайдовчидан ташқари)ли, кам ўриндиқли АТВ

Белгиланмаган

Кам ўринли автобуслар, шу жумладан оширилган ўтувчанли:
Акл–ўтирувчи ва турувчи йўловчилар;
В–ўтирувчи йўловчилар учун.

Республика, мустақилликка эришгандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президентининг ички ва ташқи транспорт коммуникацияси, жумладан автомобиль йўлларини замонавий асосда ривожлантириш концепциясига биноан қўшни давлатлар ва жахон океанига чиқишни таъминлайдиган энг қисқа ва ишончли транспорт йўлларини барпо этиш, мавжуд автомобиль йўлларини халқаро андозаларга мослаш, йўлларни сақлаш ва таъмирлаш, янги барпо этилаётгаи саноат марказларини халқаро магистраллар билан боғлайдиган йўллар қурилиши масалаларига эътибор кучайди. 1992 йил 3 июлда "Автомобиль йўллари туғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. 1993 йил февралда Ўзбекистон автомобиль йўлларини қуриш ва ундан фойдаланиш давлат акциядорлик концерни (“Узавтойўл”) иш бошлади (1969-1993 йилларда Вазирлик бўлган). Концерн таркибида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар автомобиль йўллари бошқармалари, 154 туман автомобиль йўллари бошқармалари, 512 йўлларни сақлаш ва улардан фойдаланиш бўлимлари, “Ўзйўллойиха” йўл ва иншоотлар қуриш, кайта қуриш ва таъмирлаш лойиҳа-қидирув институти, кўприк темирбетон қурилмалари заводи ва бошка корхоналар мавжуд бўлган. Хўжалик юритишнинг бозор икгисодиёти шароитларида, катор ўзгаришлар натижасида 2003 йил августида концерн “Ўзавтойўл” давлат акциядорлик компаниясига айлантирилди.
Ўзбекистон Хитой ва Покистонга чикиш -имкониятини берувчи Андижон-Ўш-Эргаштом-Қашғар автомобиль йўлини қуришга старт берилди. Республиканинг ўзида Фарғона водийси билан Тошкент вилоятини Қамчик
довони (“Қамчик” ва “Резак” тоннеллари) орқали боғлайдиган йирик автомобиль йўли қурилди. (2000 й). Умумий узунлиги 1250 км дай ортик бўлган Андижон-Тошкент-Нукус-Қунғирот миллий автомагистрали қурилиши лойихаси ишлаб чикилди ва қурилиши бошлаб юборилди. (Халкаро ТРАСЕКА форуми доирасида).
Ўзбекистон Респбуликаси Президентининг 2017 йилдаги қарорига мувофиқ Республикадаги барча автомобиль йўлларида ягона сиёсат юритиш мақсадида Ўзавтойўл давлат акциадорлик компанияси негизида Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ташкил этилди ва барча автомобиль йўллари кўмита тасарруфига ўтказилди.
Республика ривожланган йўл хўжалиги ва замонавий талабларга жавоб берадиган халқаро, давлат, махаллий аҳамиятга эга бўлган автомобиль йўлларига эга. Мамлакатдаги автомобиль йўлларининг жами узунлиги 184,0 минг кмдан ортик. Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларининг узунлиги 42,676 минг км, жумладан 3237 км халкаро, 18767 км - давлат (Республика), 21459 км — махаллий (вилоят) ахам иятига эга бўлган йўллардир. Шунингдек , Республикада идораларга (корхона, қишлок хужаликлари ва бошқааларга) қарашли хўжалик йўллари мавжуд.

Автомобиль йўллари – бу йил фаслидан, кундан ва об-ҳаво шароитларидан қатъий назар ҳисобланган оғирлик ва тезлик билан автомобилларнинг тўхтовсиз, хавфсиз ва тежамли ҳаракатланишини таъминловчи муҳандислик иншоотлари мажмуасидир.


Автомобиль йўллари турли белгиларга қараб таснифланади. Маъмурий бўйсиниши, иқтисодий ва маданий аҳамиятига кўра автомобиль йўллари қуйидагиларга бўлинади.

    • Магистрал йўллари–“А” ва “М”; республика йўллари–“Р”; маҳаллий йўллар -“Н” ва “К”; Шунингдек Европа тармоғининг халқаро автомобиль магистраллари–“Е” харфи билан белгиланади;

    • ички маъмурий (идоравий);

    • шаҳар;

    • ички хўжалик (минтақавий);

    • хўжаликлараро;

    • хусусий.

Жаҳон бозорига чиқиш учун қисқа ва қулай йўлларга интилиш стратегик муҳим вазифага айланди.


Замонавий тушунчада йўлаклар – бу аввалам бор, кўпинча транспортнинг ҳар хил турлари билан катта хажмли юкларнинг олиб ўтилиши мўлжалланган йўналишлар. Халқаро транспорт коридорлари аввалам бор, ташқи савдо юкларини - экспорт-импорт ва транзит юкларини ташишни таъминлаб беради.
Бугунги кунда евроосиё давлатлари минтақада трансконтинентал транспорт коридорларини тузиш муҳим эканлигини тан олдилар. Бунга сабаб, Европа ва Жануби-Шарқий Осиёнинг орасидаги транспорт алоқаларининг самарадорлигини ошириш зарурияти; Европа ва Жануби – Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасидаги савдо-сотиқ-иқтисодий алоқаларини ўрнатишда марказий- ва жанубий-осиё давлатларининг янада кўпроғини жалб қилиниши; Евроосиё минтақасининг ичкарисидаги давлатларининг бой хом-ашё ресурсларига ва бозорларига сармоядорларнинг катта қизиқиши каби тамойиллардир
Автомобиль ва транспорт коридорлари ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва транспорт коридорлари ўтадиган минтақа аҳолисининг иш билан бандлигини таъминлашга муҳим сабаб бўлмоқда. Бунинг натижасида нафақат транспорт инфраструктураси ва у билан боғлиқ соҳалар ривожланади, балки ижтимоий соҳада ҳам ўзгаришлар рўй беради.
Европа транспорт коридорлари (5.17-расм):

  1. Е-40 (Қозоғистон Республикаси чегараси — Қўнғрод — Нукус — Дашховуз — Бухоро — Навои — Самарқанд — Жиззах — Тошкент —

Қозоғистон Республикаси чегараси);

  1. Е-60 (Туркманистон Республикаси чегараси — Олот — Бухоро — Қарши

— Ғузор — Шеробод — Термез — Туркманистон Республикаси чегараси).


Download 261,47 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish