Автоматика асослари ва микропроцессор техникаси


Маълумотларни узатиш-жўнатиш командалари



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#128685
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   67
Bog'liq
avtomatika asoslari va mikroprotsessor texnikasi

Маълумотларни узатиш-жўнатиш командалари: 
Маълумотларни узатиш-жўнатиш командалари ҳар қандай процессорнинг 
командалар тизимида жуда муҳим ўринни эгаллайди ва қуйидаги муҳим 
вазифаларни бажаради: 
- маълумотларни процессор ички регистрларига юклаш (ѐзиш) 
- процессор ички регистрлари – маълумотларини хотирада сақлаш; 
- маълумотни хотиранинг бир соҳасидан бошқа соҳасига нусха кўчириш;
- киритиш-чиқариш қурилмасига ѐзиш (WRITE) ва киритиш-чиқариш
қурилмасидан ўқиш (READ). 
Бир қанча процессорларида барча ушбу функциялар битта ягона MOV 
командаси билан (байтли узатишлар учун - MOVB), лекин операндларни
адреслашнинг турли усуллари билан бажарилади. 
Бошқа процессорларда бундан ташқари юқорида санаб ўтилган функцияларни 
бажариш учун MOV командасидан ташқари яна бир нечта командалар мавжуд 
бўлади. Масалан, регистрларни юклаш учун юклаш командалари ишлатилади
сабаби турли регистрлар учун турли командалар ишлатилиши керак (бу 
командалар одатда LOAD - юклаш сўзидан фойдаланиб қўлланилади). 
Стекда сақлаш ва стекдан ажратиш учун махсус командалари ҳам тез-тез
қўлланилиб туради. (РUSH – стекда сақлаш, РОР – стекдан ажратиш). 
Бу командалар автоинкремент ва автодекремент адреслаш билан узатиш-
жўнатишни амалга оширади. (Ҳаттоки адреслашнинг бу режимлари
процессорларда аниқ қўринишда қараб чиқилмаган бўлса ҳам). 
Баъзан командалар тизимига маълумотларни қаторли ѐки занжирли узатиш-
жўнатиш учун MOVS махсус командаси киритилади. (Масалан, 8086 
процессорларида). Бу командалар бирон сўз ѐки байтни эмас, балки сўз ва 
байтларнинг берилган сонини силжитиб кўчиради, шунга кўра магистрал бўйича
алмашувчининг бир даврини эмас, балки бир неча даврини характерлайди. 
Бунда ўзаро ҳаракат амалга олаѐтган хотира адреси ҳар бир мурожаатда бир 
ѐки икки мартага ошади ѐки камаяди. Бошқача айтганда мавҳум ҳолатларда
автоинкремент ѐки автодекремент адреслаш қўлланилади. Баъзи бир
процессорларда (Масалан 8086) Киритиш-чиқариш қурилмалари билан алмашув
функциялари махсус ажратилади. IN командаси ахборотнинг киритиш-чиқариш 
қурилмасидан киритилиши учун, ОUТ командаси киритиш-чиқариш қурилмасига 
(ѐзиш) учун фойдаланилади. Бунда ахборот алмашуви регистр- аккумулятор ва 
киритиш-чиқариш қурилмаси орасида амалга оширилади. Шу оилага мансуб бўлган 
бирмунча такомиллашган процессорларда қаторий (занжирий) киритиш (INS 
командаси) командалари ва қаторий (занжирий) чиқариш (OUТS командаси) 
командалари қўшилган. Бу командалар хотирадан маълумотларнинг бутун бир 
массивини (қаторини) киритиш-чиқариш қурилмасига ѐки киритиш-чиқариш 
қурилмасидан хотирага (INS) узатиш- кўчиришга имкон беради. 


 
63 
Ҳар бир мурожаатдан кейинги хотира адреси ошади ѐки камаяди (MOVS
командасидаги ҳолат каби). 
Худди шунингдек ахборот алмашув командалари маълумотларни узатиш-
кўчириш командаларига тегишли бўлади (уларнинг қўлланилиши Exchange сўзи 
асосида қурилади). Ички регистрлар орасида, регистрларнинг икки ярим қисми 
(SWAP) орасида ѐки регистр ва хотира ячейкаси орасида ахборот алмашуви амалга
оширилиши мумкин. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish