Bog'liq Автоматик назорат қилинадиган катталиклар хақида тушунча
Автоматика элементлари ва уларнинг асосий кўрсаткичлари
Автоматика элементи деб ўлчанаётган физик катталикни бирламчи ўзгартирувчи мосламага айтилади. Автоматика элементлари тўрт хил структуравий белгиланиш схемаларидан иборат бўлади (1.1- жадвал):
а) оддий бир мартали (бирламчи) тўѓридан-тўѓри ўзгартириш;
б) кетма-кетли тўѓридан-тўѓри ўзгартириш;
в) дифференциал схемали;
г) компенсацион схемали.
Оддий ўлчаш ўзгартиргичлари (а) бир дона элементдан ташкил топган бўлади. Кетма-кетли ўзгартгичларда эса (б) олдиндаги ўзгартиргичнинг кириш кўрсатгичи кейиндаги ўзгартгичнинг чиқиши ҳисобланади. Одатда бирламчи ўзгартиргич сезгирлик элементи (СЭ), оҳирги (кейинги) ўзгартиргич эса чиқиш элемети деб юритилади. Ўзгартиргичларнинг кетма-кетлиги уланиш усули бир мартали ўзгартиришда чиқиш сигналидан фойдаланиш қулай бўлган шароитда қўлланилади.
1.1-жадвал
Автоматика элементларининг структуравий белгиланиш схемалари
№
Структуравий белгиланиш схемалари
Ўзгартириш коэффициенти
Четга чиқиш
1.
Х У Х Z У
К1 К1
К = К1
δ=δі
2.
Х У Yn-1 Уn
К1 Кi
n
К=П Ki i=1
n
δ=∑δ1
i=1
3.
К1 То δ1 Y
К2 δ2
K=K1+K2
δ=δ1k1/(k1+k2) +δ2/(k1+k2)
4.
то
х YпрК1 Y
δ1 К2 δ2
К=К1/(1+К1*К2)
δ=δ1/(1+К1+К 1К2)-
δ2/[1+1(К1+К1)
]
Изох: х - ўлчанаётган (кириш) кўрсаткичи; у - ўлчаш ўзгартиргичининг чиқиш сигнали. z- қўшимча энергия манбаиси.
Дифференциал схемали ўлчаш ўзгартиргичлари назорат қилинаётган катталикни унинг эталон қийматлари билан солиштириш зарурати бўлганда қўлланилади.
Компенсацион схемали ўзгартиргичлар усули эса юқори аниқлик билан ишлаши, универсаллиги ҳамда ўзгартириш коэффициентининг ташқи таъсирларга деярли боѓлик эмаслиги билан ажралиб туради.
Автоматика элементлари тизимнинг энг асосий қисми бўлиб, қуйидаги функциялардан бирини бажаради:
бир энергия кўринишидаги сигнални бошқа энергия кўринишдаги сигналга ўзгартириш (электромеханик, термоэлектрик, пневмоэлектрик, фотоэлектрик ва хакозо ўзгартгичлари);
сигнал табиатини ўзгартирмасдан унинг катталикларини ўзгартириш (кучайтиргичлар);
сигналларни тақсимлаш (тақсимлагич ва коммутаторлар),
сигналларни сақлаш (хотира ва сақлаш элементлари),
программали сигналларни ҳосил қилиш (программали элементлар), - бевосита жараёнга таъсир қилувчи воситалар (ижрочи элементлар). Автоматика элементларининг функциялари хар ҳил бўлганига қарамай, уларнинг параметрлари умумий ҳисобланади ва уларга қуйидагилар киради:
статик ва динамик режимлардаги тавсифномалари;
узатиш коэффициенти (сезгирлик, кучайтириш ва стабилизация коэффициентлари);
хатолик (ностабиллик); - сезгирлик чегараси.
Хар бир автоматика элементи учун турѓунлашган режимда кириш Х ва чиқиш сигналлари У орасида у=f(х) боѓлиқлик мавжуд. Ушбу боѓлиқлик элементнинг статик тавсифномаси дейилади.
Кўриниш бўйича (1.2.-расм) автоматика элементларининг статик тавсифномалари уч гурухга ажратилади: а) чизиқли, б) узлуксиз ночизиқли, в) ночизиқ узлукли.