Авлиё. (Бўлган воқеа келин ҳикоя қилади) 1-қисм



Download 32,52 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi32,52 Kb.
#41717
Bog'liq
Авлиё


Авлиё. (Бўлган воқеа...келин ҳикоя қилади) 1-қисм

Қайнонам уйимизга совчи бўлиб келганларида, удумга кўра чой олиб кирдим. Салом бердиму чиқиб кетдим. Кўзимга ўта содда, ўта ғариб бўлиб кўринганлар ўшанда. Кенг, катта рўмол ўраб олган, атир-упаларсиз, ясан-тусансиз эдилар. Ҳеч совчи бўлиб келганларни ичида бунақасини кўрмаган эдим. Совчилар кетгач онам: "Адресимизни ким берган экана? Сўрасам "омонат", деди. Умуман бизни оилага тўғри келмайдику. Ану ўралган аёлни олдида жуда ёмон уялиб кетдим аҳволимдан. Олди ёпиқроқ кийим кийиб чиқай десам, тузукроқ кийим ҳам йўғакан аксига олиб...", дедилар астойидил ҳижолат бўлиб. Мен ҳам онамдай ҳижолат бўлгандим ўшанда. Уйимизга ўралган совчи келиши етти ухлаб тушимизга кирмаган. Биз руслашган, ўта замонавий оила бўлганмиз. Бемалол шортик-майка дейсизми, мини юбка дейсизми кийиб юраверганмиз. Лекин қайнонам совчи бўлиб келиб, бизни анча уялтириб кетгандилар ўшанда.


"Бу аёл бошқа келмайди. Бизни уларга тўғри келмаслигимизни билди", дедилар онам. Лекин қайнонам кўп ўтмай яна келдилар.
"Ўғлим олиб келганди. Агар рози бўлсангиз, ўғлим қизингиз билан кўришиб, гаплашиб кўрса...нима дейсиз шунга", дедилар қайнонам.
Онам ҳеч нарсага тушунмасаларда шошиб қолганларидан рози бўлдилар. Чунки мен келган совчилар билан ё ресторанда, ё кафеда, ё паркда учрашганман. Буниси билан уй ичида учрашишим онамни ҳам, мени ҳам шошириб қўйганди. Уни устига тузукроқ, ёпиқроқ кийимим ҳам йўқ эди.
Мен ўз кутубхонамда учрашдиган бўлдим. Йигитларни олдида ҳеч бунақа ёмон аҳволга тушиб, уялмаганман. Кийимларимдан ҳижолат бўлмаганман. Лекин бунисини олдида қани энди тўғри ўтиролсам... Кўзимни ердан узмай, юбкамни пастга тортавераман, тортавераман...
"Яхшимисиз?"
"Ҳа, раҳмат..."
"Бўлди энди тинч қўйинг ўша юбкани... Пастга қараб тортавериб йиртиб юборманг... Фойдаси йўқ... Барибир узун бўлиб қолмайди..."
Ер ёрилмадию ўша ер қаърига кириб кетмадим.
Нима саволлар берди, нималар дедим эслолмайман. Умримда бунақа ҳаяжонланмаганман.
Эртаси куни қайнонам онамга телефон қилиб, мен маъқул келганимни, мени жавобим ҳам уларни қизиқтираётганини айтдилар.
Эшитиб юрагим ҳапқириб, жойимда ўтиролмай қолдим. Аммо ота-онамга билдирмадим.
Адамлар ишда бўлганлари учун куёв кўрардан қуруқ қолгандилар ўшанда.
"Эртага йигит келсин мен бир кўрай, гаплашиб гап-сўзини эшитай", дедилар онамга.
Онам билан югургилаб бозорга тушдик. Иккимиз ўзимизга ёпиқроқ уст-бош олиб чиқдик. Ичимдан кўнглим ўша йигитга кетган эди. Онамга индамадим лекин ҳаяжондан ўлиб қолишимга сал қолаёзганди.
Дастурхон тузадик. Бор маҳоратимни ишга солиб, пишириқлар пишириб ташладим. Адамлар ош дамладилар. Чучвара қилдик. Аслида бунақа овқатлар бизникида камдан кам қилинар эди. Асосан енгил овқатлар, мевалар ейиларди...
Келишди...
Соатни кутавериб ўлиб қолишимга оз-моз қолганди.
Қайнонам, куёв, қайнонамнинг укалари...
Анча гаплашиб ўтиришди. Ва куёвнинг илтимоси билан бизни яна бир марта учраштиришди. Олдинги учрашувда сочларим ёйилган, бир қарич бўялган тирноқ, мини юбка, олди очиқ кофтада кўринган бўлсам, иккинчи учрашувда онам билан бозордан олган ҳамма ёғи ёпиқ кийимни кийиб ўтирдим. Орқага қилиб, шарф ҳам боғлаб олдим.
Киришлари билан салом бердим. Олдинги учрашувда салом бермагандим. Ақлимга ҳам келмаган эди.
"Ва алайкум ассалом... Яхшимисиз? Бўларкану шунақа кийинса. Бинойидек ярашибди. Олдинги сафар ўзингиз ҳам роса қийналиб кетган эдингиз калта-култа нарсаларда. Кўриб ҳурсанд бўлдим, машааллоҳ..."
Яна нималар деди, мен нималар дедим ҳаммасини унутдим..

Тўй розилигини бердик.


Онам: "Бир-бирини яхшилаб танисин, кейин тўй бўлсин", деб таклиф киритдилар.
Қайнонам: "Тўйдан кейин бир-бирини танийверади. Никоҳсиз айланиб юришлари зарардан бошқа нарса эмас", деб тўйни тезлатиш таклифини ўртага ташладилар. Адамларга ҳам маъқул келди шу таклиф.
Менгаку ҳаммадан ҳам кўпроқ ёққанди бу таклиф.
Ўзи адамларга бошидан бу оила ёққан эди. Амакимлар билан бориб суриштиришганда ҳамма мақтаган экан. Айниқса куёвни...
Тўй тайёргарликлари бошланиб кетди. Онам фақатгина идиш-товоқ қилдилар. Қолган ҳамма нарсаларни куёв томон қиладиган бўлди. Бошидан қайнонам шу шартни қўйгандилар.
ЗАГС дан ўтгач, шу билан тўйга бир ҳафта қолганда куёв билан кўришдик. Маҳрга нима олиб беришларини сўрадилар. Ҳеч нарсани тушунмадим. Маҳр деган сўзни энди эшитишим эди ўшанда. Кейин чиройли қилиб тушунтириб бердилар. Оғзим очилиб қолди. Истаган нарсамни сўрашим мумкин экан.
"Дубайни айлантириб келақолинг..."
"Субҳаналлоҳ... Дубайдан тузукроқ нарса йўқми сўрашга...Майли олиб бораман...Яна... "
Шошиб қолдим демак яна нарса сўрасам бўларкан...
"Мошина..."
"Менга тегсангиз кўчага фақат ўзим олиб чиқаман деб бошидан шарт қўйганман. Рози бўлгансиз. Мошина ҳайдатмайман. Ҳажга олиб бораман бўладими..?"
"Бўлади...", дедиму Ҳаж қаер эди деб ўйлашга тушдим.
Никоҳ ўқилди...
(давоми бор...)

Зулфия Махмуд


Авлиё. (Бўлган воқеа...келин ҳикоя қилади) 2-қисм.

Никоҳнинг эртаси куни эрим мени олиб кетгани келдилар. Тўйга бир ҳафта бор. Тўй кўйлак олгани бордик.


Сипо, ёпиқ кўйлак танладик. Тилла дўконга кирдик. Олмос узук олиб: "Бу совға... Тўй куни тақиб олинг", дедилар.
Сўнг Чорсудаги китоб дўконга олиб кирдилар. Намоз, никоҳ, тавба, ўлим ҳақидаги китоблардан танлаб олиб, қўлимга тутқаздилар.
"Ўқиб ўрганиб туринг. Тушунмаганингизни тўйдан кейин тушунтираман иншааллоҳ... Ўқишни аввал таҳоратдан бошлайсиз...", дедилар жилмайиб.
Уйга келдим.
Ота-онам ҳамма ишни ташлаб, китоб титишга тушиб кетишди.
Биз ўзимизни мусулмон санасакда лекин кофирлардан фарқимиз йўқ эди.
Бизда умуман, заррача мусулмонлик аломати бўлмаган.
Фақатгина ўликларимизни мусулмонларга хос тарзда кўмганмиз холос.
Ўзимизни мусулмон деб юрганимизга китоб варақлаб уялиб кетдик.
Уйимизда меҳмонларга аталган шампан, вино, виски ҳар доим ҳозиру нозир турган.
Жойнамоз, тасбеҳ топилмасада шайтоннинг суви топилар эди.
Лекин шунга қарамай ота-онам исломий ҳаётда яшаганларни қаттиқ ҳурмат қилишар эди. Диндорларга нисбатан қалбларида чиркинлик бўлмаган...
Мен ўзимга таалуқли китобни олдиму хонамга кириб кетдим.
,,Никоҳ китоби"

Тўй...

Катта тўйхонанинг юқори қаватини эркаклар учун, кириш қаватини аёллар учун ҳозирлашибди. Мен мошинадан тушаман, куёв оёғимни босади, гул тутқазади ва бирга етаклашиб кириб кетамиз деб ҳаёл қилгандим. Йўқ...ундай бўлмади. Тўйхонага мени аёллар олиб кирдилар. Ва тўрда аёллар билан ўтирдим. Куёвни кўрмадим.
Тўй тугади...
Жуда чиройли ўтди. Бош оғриқларсиз, бақир-чақирларсиз.
Биз томондан йигирматага яқин аёллар ётиб қолишди. Қайнонам илтимос қилиб олиб қолибдилар тўғрироғи... Шунга олдиндан тайёргарлик кўришган экан.

Тун...
Куёв бола ярим кечаси ним табассум билан кириб, салом бердилар. Ўрнимдан туриб, мен ҳам салом бердим.


"Куттириб қўймадимми...?"
Мен ҳам шошганимдан, ҳижолатдан: "Йўғе кутмаётгандим...", дедим.
"Унда нега ухламасдан ўтирибсиз...?"
Нима дейишни билмай, кулиб юбордим.
Духоба қутида қўлимга совға тутқазиб: "Бу сизга арзимаса ҳам. Кўп куттириб, соғинтирганим учун...", дедилар ёқимли жилмайиб. Очиб қарадим... Тилла занжир зираги билан эди.
"Ёқдими..."
"Ҳа, албатта. Лекин сизга совға тайёрламаган эдим. Мени уялтириб қўйдингиз...", дедим астойидил уялиб.
"Эр-хотин аҳил-иноқ яшасак ўша менга совға...", дедилар елкамдан қучиб.

"У бу нарса едингизми...?"


"Ҳа, едим..."
"Негадир мени қорним очди. Келинг дастурхонга бирга гаплашиб чой ичамиз..."
Мен бироз аввал холам билан чой ичиб, қорнимни тўйғазиб олганим учун, ҳеч нарса емасдан куёвни томоша қилиб ўтиравердим.
"Ану куни уйингизга адангиз билан кўришгани борганимизда дастурхондаги пишириқларни ким пиширган эди сизми...?"
"Ҳа", деб бошимни қимирлатиб қўйдим.
"Машааллоҳ, жуда мазали бўлганидан мазаси ҳали ҳам оғзимда турибди..."

Мени тасаввуримда диндор эркаклар қўпол, муомала билмайдиган, ҳасис, қовоқ-тумшуғи осилган, кулмайдиган, аёлларга чиройли муомала қилмайдиган кишилар эди.


Лекин қаттиқ адашганимни совчи бўлиб келишганда билгандим. Гўзал муомалали, ҳазилкаш, очиқ, самимий эрим биринчи учрашувда ўзларига ром қилиб қўйган эдилар. Бир мени эмас адамларни ҳам...


Чой ичарканлар, кузатиб ўтириб ўзимга ўзим дейман: "Инсонлар нақадар адолатсиз... Ҳар доим динсизлар мусулмонларни жуда қўпол, хунук қилиб кўрсатишга уриниб келишган. Мана қаршимда битта диндор ўтирибди. Нимаси ёмон... Айби нима? Ўша ўзини маданиятли санаган кофирлардан минг марта афзалку... Ўшалардан ўлса ўлиги ортиқ... Ҳар тарафлама гўзал..."


"Ҳой келинпошша..."
Ҳаёлимни эримнинг ҳазили бузди...
"Лаббай..."
"Ҳўш энди қачон Дубайга учамиз...?

Тушганимга бир ой бўлди... Жуда бахтиёр бўлганман. Қайнотам оғир-вазмин, камтар одам эдилар. Бор-йўқлари билинмас эди. Ҳаммага овозларини пасайтириб, бошларини эгиб, одоб билан гапирадиган киши эдилар.


Қайнонам...


"Жоним болам", деб муомала қилганларидан жонимдан ортиқ яхши кўриб қолганман.
Тиббиёт олийгоҳининг 2-курс талабаси эдим ва ўқишимни давом эттиришимга ҳеч ким монеълик ҳам қилмади. Ўша пайтлар қайнонамнинг ёрдамлари жуда катта бўлган. Ҳардоим қўллаб-қувватлаб, "жоним қизимлаб" мени йўлга солганлар. Намоз ўқишни бир ҳафтада ўргандим.
Ҳижобга ҳам киришни ният қилиб, қалбимга тугиб
қўйдим. Озгина вақт керак эди. Ислом ҳақида тушунчам, билмим йўқлиги учун аввал бироз ўрганиб сўнг киришиш ниятида эдим. Зўрма зўраки бошқаларнинг гапи, фикри билан амал қилиш ниятидан йироқ бўлганман.
Кеч бўлди дегунча хонамга кириб кетаман. Исломий китоблар мени ўзига ром қилиб қўйганди. Ўқиб тугатиб "яна" дейман. Эрим яна кўтариб келадилар. Хонам китобларга тўлиб кетганди.
Лекин мени ҳеч ким ҳеч нарсага мажбурламаслиги диққатимни тортган.
Ўзимга қўйиб беришган эди ўша пайтлар...
Эримни саволларга кўмиб ташлардим. Қўлдан келганча жавоб берардилар, лекин ҳеч бир нарсага зўрлаб, мажбур қилмасдилар...

Ҳужжатларимиз тайёр бўлгач, 20 кунга Дубайга учиб кетдик.


Турмуш ўртоғимга қараганимда кўзларим қувончдан порлаб кетарди. Жуда самимий, меҳрибон ва ўз навбатида ҳазилкаш эдилар.
"Сиз жуда яхшисиз...Умримнинг охиригача хизматингизни қилишга тайёрман...Насиб қилса фарзандларимнинг отаси бўласиз... Фарзандларим дунёдаги энг бахтли болалар бўлишади. Чунки сиздек адаси бўлгани учун..."

"Ҳа, иншааллоҳ...Ҳали ҳаммаси олдинда... Фарзандларимнинг онаси ҳам энг яхши она бўлади. Ҳамма фарзандларимнинг "оналари" яхши бўлишади иншааллоҳ...", дедилару секин кўз қири билан қараб қўйдилар.


Бунақа ҳазилларга ўрганмаганман. Қовоқ-тумшуқ қилдиму графинда турган сувни юзларига сепиб юбордим. Ва "очлик" эълон қилдим...
Ташқарига чиқиб кетсалар, тез у-бу нарса еб оламану келишлари билан очлардек ўтиравераман.
"Яхши қиз ярашайлик...Зерикиб кетдим..."

"Йўқ, тамом вассалом..."


"Мусулмонлар уч кундан ортиқ аразлаб юриш мумкин эмас. Биз эр-хотин бўлсак. Уни устига янги келин-куёв бўлсак. Уни устига Дубайда бўлсак. Уни устига отелда бўлсак. Уни устига бир хонадамиз...Ярашамизми...?"


Ўгирилиб китоб ўқиган кишидек китоб варақлайман.

"Ҳой, келинпошша ҳазиллашдиму...


Фарзандларимнинг онаси битта бўлади...Бўлдими, битта бўлади...Нима қилсам экана? Ярашишимиз учун тилла тақсаммикина...?"

Шарақлаб кулиб юбордим...


Ўғил фарзандли бўлдик...


Қувончдан еру кўкка сиғмагандик ўшанда...
Қайнотамлар исмини яхши ниятлар билан Усмон қўйдилар. Мен ортиқ Қуръон ўқишни яхши ўзлаштириб олгандим ҳисоб. Қайнонамлар сабру тоқат билан ўзлари Қуръонга тушириб қўйгандилар. Қуръонни қийналмай яхши ўқийдиган бўлиб кетдим. Усмоним 1,5 ёшга тўлганда Зубайрим туғилди. Бола боқишда кўпам қийналмаганман. Қайнотамлар, қайнонамлар ўз ҳолимга ташлаб қўйишмаган. Баравар қарашиб, болаларимнинг катта бўлишларига ёрдам қилишган.
Зубайрим 4 ёшга кирганда, Умарим туғилди...

Турмуш ўртоғим: "Мени арслонларим... Полвонларим... Кураги ер кўрмасин ўғилларимни...", деб эркалар эдилар.


Умарим 2 ёшга кирди...
Мен дипломли бўлдим. Қанча машаққат, меҳнат эвазига ўқиб битирган эдим. Энди мен ҳам, малакам бўлмаса ҳам шифокор эдим. Қайнонамлар: "Шифокорим...", дердилар.

Тўртинчи фарзандимни қиз бўлишини истадик. Лекин Аллоҳнинг иродаси...


Ўғлим Абдуллоҳ дунёга келди. Бу орада отамдек кўрганим, меҳрибоним қайнотамлар оламдан ўтдилар. Осмонимиз қоронғулашиб, уйимиздан қувонч кетди...
Абдуллоҳ 3 ёшга кирди алҳамдулиллаҳ...
Қизимиз София туғилдию йиғиси билан бизни кулдирди...
Уйимиз шодликка тўлганди... Ҳамма хурсанд...
Аммо қалбимнинг ярми бўлган хўжамнинг ранглари бироз сўлғин эди. Сир бой бермасдилар, лекин мен кўзларига қараб дардлари борлигини пайқагандим...

Касални яширсанг иситмаси ошкор қилади...Турмуш ўртоғимнинг ранглари борган сари сўлиб бораверди. Сўрасак айтмасдилар...


Қуръондан бош кўтармайдиган бўлиб қолдилар...
Таҳажжудларни тарк қилмайдиган бўлиб қолдилар...
Нафл намоз, нафл рўзаларни кети узилмай қолганди...
Лекин не дардлари борлигини айтқолмасдилар.

Ўт пуфак саратони...


Биз анча кеч билдик.

"Севара болаларнинг дарслари чала қолиб кетмасин. Ҳар доим қараб, эътиборда бўлгин. Биламан қийин лекин иншааллоҳ меваси ширин бўлади...Мендан рози бўлгин..."


Юм-юм йиғлайман...


"Жаннатда мен билан бўлишни истасанг турмушга чиқма! Аёл жаннатда охирги эри билан бирга бўлади...


"Йўқ, сиз жонимга теккансиз, жаннатда бошқаси билан бирга бўлишни хоҳлайман" десанг ўзинг биласан..."

Қўлларидан маҳкам ушлаб йиғлайман. Юзларидан силайман.


"Адаси унақа деманг...Менинг энг бахтиёр кунларим сиз билан кечди. Қанақа қилиб сизни бошқасига алиштираман. Сиз менинг бору йўғимсиз...Борлиғимсиз ишонинг. Яхши ният қилинг ҳали тузалиб кетасиз..."

Бошимни силайдилар... Қўллари титрайди...


Ўлим эртами кеч хоҳласак хоҳламасак келар экан. Инсон келиб кетувчи... Ҳеч биримиз абадий яшаб қололмас эканмиз...
Турмуш ўртоғимни мол-давлатимиз билан ҳам олиб қололмадик...
Пулига ишонганлар нақадар аҳмоқ инсонлар эканини бошимизга дард, мусибат келганида ўзимда кўрдим. Қаттиқ ишонган пулимиз ҳеч нарсага ярамади...
Авлиё. 3-қисм.(Бўлган воқеа...келин ҳикоя қилади)

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥


Жуда эрта бева қолдим...Данғиллама ҳовлимиз ҳувиллаб қолди. Қайнонамлар, мен, бешта болам... Ора-сира қайнисингилларим келиб кетишади. Уйимизда ҳар куни йиғи-сиғи...


Унутиш, чалғиш осон бўлмади бизларга. Бахтимга фарзандларим бор улар билан ўзимни ўзим овутаман...Қайнонамлар жоним онам жигар пораси фарзанди учун ёнса ҳам, менга билдирмайдилар. Вақтларини Қуръон ўқиш билан, фарзандларимга ёдлатиш билан ўтказадилар.
Қайнонамларни телевизор кўрганларини кўрмаганман ҳеч...
"Дилни бузади. Фикрни чалғитади. Охиратни унуттиради. Ўлимни эсдан чиқартиради...", дердилар.

Вақтларини доим унумли ўтказганлар. Мен ҳам қайнонамлардан кўп нарса ўрганганман.


Бир куни қизларини чақирдилар. Ҳаммамизни йиғдилар...


"Мени ҳам бойлаб бериб қўймаган. Ўлим ҳар онда келиб қолиши мумкин. Сизларга беришим керак бўлган ва айтишим керак бўлган нарсалар бор...", дедилар ва барча тақинчоқларини ўртамизда совға қилиб бўлишиб бердилар. Уй-жой менинг номимга ўтадиган бўлди. Менинг хабарим йўқ, хўжайиним тирикликларида мерос ҳаққини сингилларига бериб қутилган эканлар. Қайнонамлардан Аллоҳ рози бўлсин ҳамма нарсани жуда чиройли тақсимлаб бердилар. Ва менинг қўлимга алоҳида ўралган каробка узатдилар.
Ҳайрон бўлиб олдим.
"Ўғлим маҳрга Ҳажга олиб бориши керак эди. Насиб бўлмади. Сизга бериб қўйишимни илтимос қилганди. Қизим ўғлимдан рози бўлинг. Ҳаққига дуо қилинг..."
Қайнонамларни қучоқлаб йиғлайвердим, йиғлайвердим...

"Алҳамдулиллаҳ енгил тортдим. Мендан кейин ҳам шундай аҳил бўлинглар. Доим бир-бирингизни қўллаб-қувватланглар. Фарзандларингиз олим бўлсин, қори бўлсин. Бир зум бўлса ҳам Аллоҳнинг тоатидан четга чиқманглар..."


Хонамга кириб, ҳаяжонланиб каробкани очдим. Ичида қатор қилиб тахланган кўк қоғозлар бор эди. Жами 200.000$...


Ва устига
"Севарамга..." деб зар ручкада ёзилган конверт...

Конвертни очдим... Ҳаяжон билан хатларни қўлимга олдим. Хатни бошини топиш учун 10 та варақга ёзилган хатларни саралай бошладим. Хатлар тартиб билан, сабр билан жуда чиройли ёзилган эди.


"Ассаламу алайкум азизим Севарам! Хатларимни ўқир экансан биламан кўзингдан ёш бўлиб оқаман. Ярангни янгилайман рози бўл!


Ҳаёт шу экан. Келаркансан, кетаркансан...Ажалинг бир онда ёнингда пайдо бўлиб қолганда эса, "эҳ аттанг, кўп амалларга улгуролмай қолдим...", деркансан. Яшагин келар экан...
•••
Санчиқлар, оғриқлар билан ёздим бу хатларни. Ҳар ёзганимда йиғладим, ҳаққинга дуолар қилдим. Сени 5 та фарзандим билан ташлаб кетишимни ўйлаганимдаги мени аҳволимни, мени аҳволимга тушганлар билади. Йиғлаб менга термулган кўзларинга қараганимда яшагим келди...
Аллоҳнинг тақдири, Унинг хоҳиши, иродаси...
•••
Севар... Биласанми сени илк бор кўрганимда самимийлигин учун ёқтирганман. Аҳволингдан ўзимни кулгидан зўрға ушлаганман. Айниқса калта кийим кийиб олиб, пастга тортавергандинг. Мени диндор деб билганинг учун ҳам ҳижолатга қолганингни билганман.
"Бу қизни олма, уйланма... Эплолмайсан.. Буни умуман ушлаб туролмайсан. Кўча кўрган қиз экан...", деганлар кўп бўлган. Истихора қилганман...
Кўнглим сен томон чопганди. Сенга Исломни ўргатишни ният қилгандим ўшанда.
•••
Севарам... Сенга уйланиб адашмадим. Сен билан яшаган кунларим менинг энг бахтиёр кунларим бўлди. Сенинг виждонинг, ихлосинг, раҳмдиллигинг мени доим ҳайрон қолдирган...Кўнглинг сув каби тоза эди. Содда эдинг...
•••
Дубайга борганимизда аразлаганинг эсингдами...? Ўшанда юрагим сиқилганди.
Ярашмасачи деган ҳаёл келган...Ҳеч нарса емай қўйгансан. Кейин сезиб қолганман хонадан чиққанимда беркитиб еб оларкансан. Кўнглим таскин топганди. Роса ярашишни йўлини ўйлаганман. Астойидил хафа бўлгандинг ўшанда... Тиллани эслатишим билан кулгансан...Йўли осон эканку дегандим...
Бир ярим кунда ярашиб олгандик...эсладингми...?
•••
Буларни нега ёзяпман биласанми...?
Юзинга кулгу югуришини истадим...
Мен ҳувиллатиб кетган кўнглинга баҳор келишини истадим...
Мен билан ўтган хотираларингни эслатишни истадим...
•••
Ҳамма ўғилларимда "гўшт, гўшт", дердинг. Ўғиллигини маълум қилиб қўярдинг. Қизимиз Софияда "торт, торт...", деганингда осмонларда учиб олиб келардим. Қизлигини сезгандим...Айниқса чап томонга ўгирилардину пишиллаб ухлайверардинг. Қизлар уйқучи бўларканде дердим. Чунки ўғилларимда ҳеч ухламасдинг Севар...
Доим оёқда бўлардинг...
Онам: "Индама қўйвур ухласин...", дердилар. Онамни эркатойлари эдинг.
"Сиз кириб кетвуринг, бир пас ётиб чиқинг чарчадиз", десалар жон деб кириб кетардинга...Ухлаб, ухлаб чиқиб келардинг...
•••
Умрни ўтишини қара...
Кечагина учрашиб ўтиргандик...Бирпасда 5 та фарзанд...Алҳамдулиллаҳ!
Менга полвондек ўғилларни совға қилган Роббимга ҳамдлар бўлсин.
•••
Севарам жаннатим менинг... Қалбимнинг парчаси...
Жоним сен билан бутун эди...
Сени ёлғиз ташлаб кетмоқдаман...Рози бўл гулларнинг сараси...
•••
Севара! Сендан катта илтимосим бор!
Аллоҳ учун бажаргин!
Фарзандларимизни ўқитгин. Уларни илмли қори бўлишларини ният қилганман ва доим Аллоҳдан сўраганман.
Сени ва болаларимни бировларга сарғаймаслигингиз учун, нон, сувга зориқмаслигингиз учун пул бериб кетяпман.
Севар сен бунданда кўпига, аълосига лойиқсан. Лекин рози бўл...Қўлимдан келгани
шу бўлди...
•••
Усмон иншааллоҳ балоғатга етганда онамни ва сени Ҳажга олиб боради. Яхши кунларинг ҳали олдинда. Ҳаммаси олдинда...
Сизларни Аллоҳга топширдим. Роббим сизларни ёлғизлатмасин, қўллаб-қувватласин...
•••
Севар мени яшагим келяпти! Лекин...
(давоми бор...)
Авлиё. (Бўлган воқеа...келин ҳикоя қилади)
4-қисм.

Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар 🔥


Эримдан қолган пулларни олиб қўйдим. Хатларини ҳаммасини ўқимадим... Вақти келганда, юрагим сиқилганда ўқийман, дардимга дармон бўлади...


Усмонимни қайнонамлар қори қилдилар. Зубайримга 18 порани ёдлатиб қўйдилар. Қайнонамлар бўлмасалар мен болаларимни эплай олмасдим.
Қайнонамлар таҳажжудга турганларидан кейин то бомдодни ўқимасдан ётмасдилар. Бомдоддан кейин эса, болаларимни ёнларига олиб, Қуръон ёдлатар эдилар. Сабр билан, ширин муомала билан, гўзал хулқ билан...
Менинг ишим доимгидай овқат қилиш, кир ювиш, дазмол...Баъзан мижозим бўлиб қолган беморлар келишса, уларга қарайман. Бўлмаса йўқ...Давлат ишларида ишламадим. Кўпроқ уйда ўтиришни афзал билдим. Болаларимни менсиз, мени ишдан келишимни кутиб яшашларини истамадим. Уни устига эримдан қолган пуллар яшашимиз учун бемалол етарди.
Қайнонамларнинг ишлари дарс, дарс ва яна дарс бериш эди. Ҳеч менинг ишларимга ёки ошхона ишлари ош-овқатга аралашганларини эслолмайман.
Бошларини Қуръондан кўтармас эдилар. Невараларига Қуръонни ўта гўзал сабр билан ўқитиб, ёдлатар эдилар.
Бир куни чой устида қайнонамлардан сўрадим: "Ойижон, қачондан бери намоз ўқийсиз?"

"6 ёшимда Аллоҳ раҳмат қилсин онам намозга солганлар. Ўша-ўша ўқийман алҳамдулиллаҳ..."


"А қачондан бери таҳажжудга турасиз...?", яна сўрадим қизиқиб.


"14 ёшимдан бери бирон марта таҳажжудни ўтказиб юбормадим. Доим ўқиганман. Таҳажжудгаям Аллоҳ раҳмат қилсин онам турғазиб ўргатганлар. Ёшим 70 га етиб қолди...Умрим давомида кўп хато ишлар қилганман, билмай гуноҳлар қилиб қўйган пайтларим бўлган... Лекин намоз, рўзамда қоқилмаганман алҳамдулиллаҳ... Доим вақтида бажариб келганман. Сиз ҳам болаларингизга намуна бўлинг болам... Таҳажжудингизни йўлга қўйинг..."


Икки ўғлим қори бўлди. Алҳамдулиллаҳ...Уларни илм олишлари учун Мисрга жўнатдик.


Қайнонамларнинг маслаҳат ва насиҳатлари билан мен ҳам кейинроқ Мисрга учиб кетдим.
"Илм олинг! Умрингиз ошхонада ўтяпти болам...Эртага Қиёматда бу ҳақда сўраламан. Жавобгар бўламан. Сизни уй ишлари билан ўралаштириб, илмдан тўсганим учун, жазоланишим муқаррар..."

5 йил ўғилларим билан биргаликда Мисрда ўқидик...


Ора-орада таътил пайтлари уйга келиб кетардик.
Бошқа фарзандларимни ҳам жонимдан ортиқ кўрганим қайнонамлар анча ўқитиб, ёдлатиб дарс бериб қўйган эдилар.
Кўп нарса ўргандик...Вақтимиз, пулимиз бекорга кетмади...
Вақтни ҳам, пулни ҳам илм олиш учун сарф қилдик!

Дунё шу экан... Бугун борсан эртага йўқ. Инсонлар туғилаверади, вафот қилаверади.


Қайнонамлар касал бўлиб, ётиб қолдилар.
"Ҳеч қаеримда оғриқ йўқ. Фақат кучсизман. Оёқ-қўлим кучсизликдан титраяпти..."
Намозни ўтириб ўқишларини илтимос қилсам ҳам бор кучларини тўплаб, туриб ўқирдилар.
"Оёғим бор... Қадам боса олади. Нега энди ўтириб ўқирканман..."
Шу ҳолларида ҳам Қуръон билан яшадилар. Ётган жойларида болаларимнинг Қуръонини текшириб ётардилар. Улар ёддан ўқишса, диққат билан қулоқ солиб, хатосини тўғирлаб берардилар.
Ўлимларидан бир кун аввал чой тайёрлаб ёнларига кирдим. Ўнг тараф билан ётган ҳолларида дуо қилаётган эканлар...
"Роббим умримни сени тоатинга бағишладим. Сени дедим, бошқасини танламадим. Жаннатинг учун гуноҳлардан, ҳаромлардан тийилдим. Сенинг жамолинг учун Қуръонни қўлимдан қўймадим. Роббим менга аталган ўлим яқинга ўхшайди. Дилим ҳам, тилим ҳам Сенинг номинг билан ўчсин. Ўлим онида заррача чалғиб қолишдан қўрқаман. Жонимни оғритмасдан олишингни сўрайман. Қабрдаги савол-жавобларимни осон қилишингни сўрайман. Қиёмат куни мени жумла инсон олдида шарманда қилмаслигингни сўрайман.
Юзимда нур билан, қалбимда ҳузур билан бу дунёни тарк этишни хоҳлайман..."

Эртаси кун Азроил эшигимизни қоқмасдан кириб келди...


Мен ойижонимнинг ёнларида қўлларини ушлаб, йиғлаб ўтирган эдим. Ойижоним эса пичирлаб Қуръон тиловат қилар эдилар. Бу орада шошиб-пишиб қайнисингилларим кириб келишди. Ҳаммалари авлиё онамизнинг ёнларига тизилиб ўтиришди. Ҳамманинг кўзида ёш...
Қайнонамларнинг юзларидан дона-дона тер томчилари оқа бошлади. Биз рози ризолик тилашдан бошқа нарсага ярамай йиғлаб ўтиравердик... Ойижоним эшикка қараб: "Келишди қаддингларни кўтаринглар. Салом беринглар...", деб ўзлари
"ассаламу алайкум" дедилар. Биз ҳайронликдан шошиб қолгандик. Шу пайт қайнонамлар кулиб: "Аллоҳу Акбар жаннатнинг гўзалигини қаранглар... Кўзларим қамашиб кетди... Аллоҳу Акбар...", дедилару жон бердилар.
Ўлим кимгадир роҳат, кимгадир азоб... Ҳар ким дунёда йиққан, терган насибасини ўлими олдидан кўрар экан. Мен шунга амин бўлдим. Қуръон билан, Аллоҳнинг амри билан яшаган қулини Аллоҳ хор қилмас экан. Йиғмадилар, тўпламадилар...
"Абадий яшамаганимиздан кейин нега мол йиғайки...", дердилар.
Уйимиз мушк исига бўғилди. Жанозага келганлар "нимани хиди бу", деб кўп сўрайвериб, бизни чарчатишди.

Ғассол келди... Қайнонамларни кўрдию: "Менга ҳам шундай ўлим бер Роббим...", деб уввос солиб йиғлаб юборди. Қайнонамларнинг кулиб ётган юзлари ҳаммани ҳайратда қолдирган эди.


Мен авлиё деб билганим қайнонамларни тупроққа қўйишди. Аллоҳнинг амрини бажариб, авлиёлик даражасига етган инсонларини китобларда ўқиган эдим. Менинг ойижонимни ҳам авлиёлардан кам жойлари бўлмаган ҳеч. Доим Аллоҳ ва Росулини чизиғида умр кечирганлар.


Авлиё - деганларида кўз олдимга фақатгина ойижоним келадилар...
Авлиё бу менинг қайнонамдирлар!

(Тамом)



Download 32,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish