Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти
Бошланғич таълим факультети 107-гуруҳ талабалари
умумий йиғилишининг № 7 - баённомаси
03.12.2020 й. Жиззах шаҳри
Қатнашдилар: гуруҳ раҳбари С.Темуров ва 28 нафар гуруҳ талабалари
Кун тартиби:
1. 8-декабр Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
2. 21-декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловлар ҳақида.
3. Ҳар хил масалалар.
Эшитилди:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан гуруҳ раҳбари С. Темуров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси 1992 йилнинг 8-декабрида қабул қилинганлигини ҳамда у 6 та бўлим, 26 та боб ва 128 та моддалардан ташкил топганлигини таъкидлади ва унинг мазмуни билан барча йиғилиш қатнашчиларини тантиштирди. Гуруҳ талабалари ҳам ушбу масала бўйича ўз фикрларини баён қилишдилар.
Иккинчи масала юзасидан гуруҳ раҳбари С. Темуров сўзга чиқиб, жорий йилнинг 21-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар ўтказилишини айтди ва ушбу ўтказиладиган сайловларда гуруҳнинг барча талабаларини фаол қатнашишга чақирди. Шундан сўнг гуруҳ талабаларидан Абдумаликова М,Камолиддинова К,Тургунбоевалар сўз олиб, сайлов қонунчилиги ҳақидаги ўз фикрларини билдирдилар.
Кун тартибидаги учинчи масала юзасидан гуруҳ сардори Махкамов Турсунбой сўзга чиқди ва у ўз сўзида 2020-2021 ўқув йилининг ноябр ойидан бошлаб гуруҳ талабалари кўп дарс қолдираётганлигини маълум қилди.
Шундан сўнг гуруҳ раҳбари С. Темуров сўз олиб, дарс қолдираётган талабалар билан қолдирилган дарсларини ўзлаштириб олиши зарурлигини айтиб ўтди ва факультет деканатига бу ҳақда тегишли маълумотнома тақдим этилиши кераклигини маълум қилди.
Кун тартибидаги масалалар атрофлича кўриб чиқилиб ва муҳокама қилиниб йиғилиш қарор қилади.
Қарор:
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ҳақидаги гуруҳ раҳарининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Жорий йилнинг 21-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда халқ депутатлари, туман ва шаҳар Кенгашларига ўтказиладиган сайловларда гуруҳдаги барча талабаларнинг фаол иштироки таъминлансин.
3. Мунтазам равишда дарс қолдирган талаба ҳақида ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари А. Чимановга маълумот тақдим этилсин ва унга нисбатан тегишли чора кўриш сўралсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш гуруҳ раҳбари зиммасига юклатилсин.
Йиғилиш раиси Темуров С.
Котиба Ўроқбоева Ф.
Абдулла Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти
Бошланғич таълим факультети 107-гуруҳ талабалари
умумий йиғилишининг № 9 - баённомаси
03.12.2020й. Жиззах шаҳри
Қатнашдилар: гуруҳ раҳбари С.Темуров ва 28 нафар гуруҳ талабаларидан 26 нафари, айрим сабабларга кўра 2 нафар талаба йиғилишга қатнашмади.
Кун тартиби:
1. “Огоҳлик-юксак бурч” мавзусидаги К. Нуриддиновнинг маърузаси.
2. “Одам савдосига қарши курашишда талаба ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Ю. Маматованинг маърузаси.
3. Ҳар хил масалалар.
Эшитилди:
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан гуруҳ талабаси Камолиддин Нуриддинов сўзга чиқиб, “Огоҳлик – юксак бурч” мавзусида маъруза қилиб, гуруҳдаги барча талабаларни огоҳликка чақирди. Ушбу масала юзасидан гуруҳ талабаларидан С. Каримов, К. Шукурова ва Б. Рустамовалар ўз фикрларини билдирди.
Кун тартибидаги иккинчи масала юзасидан сўз гуруҳ талабаси Юлдуз Маматовага берилди. У “Одам савдосига қарши курашишда талаба ёшларнинг ўрни” мавсуда маъруза қилди. Шундан сўнг гуруҳ талабалари сўз олиб, одам савдоси бугунги кунда оғир жиноятлардан бири эканлиги ва ҳар бир талаба-ёшларни унинг олдини олишда фаол иштирок этишларига чақирдилар.
Учинчи масала юзасидан гуруҳ сардори С. Каримов сўзга чиқиб, кейинги пайтлардада гуруҳ талабалари орасида тартиб-интизом масалалари анчайин бўшашганлигини, айрим талабалар (Бектемирова С. ва Хидирова Д. лар) дарс машғулотларига мунтазам равишда қатнашмаётганликларини йиғилиш қатнашчиларига маълум қилди.
Ушбу масала юзасидан гуруҳ раҳбари С. Темуров сўз олди ва у ўз сўзида мунтазам равишда дарс қолдираётган талаба С. Бектемированинг турмушга чиққанлигини, гуруҳ талабаси Д. Хидирова эса 14-декабр куни чақалоқли бўлганлигини, бу ҳақда шаҳар шифохонасидан тегишли маълумотнома тақдим қилиши зарурлигини ҳамда шу сабабли улар дарсларга қатнаша олмаётганлигини йиғилиш қатнашчиларига маълум қилди ва бу ҳақда факультет деканатига тегишли маълумотнома тақдим этилиши кераклигини таъкидлади.
Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб ва муҳокама қилиниб йиғилиш қарор қилади.
Қарор:
1. Гуруҳ талабалари К. Нуриддиновнинг “Огоҳлик-юксак бурч” мавзудаги ва Ю. Маматованинг “Одам савдосига қарши курашишда талаба ёшларнинг ўрни” мавзудаги маърузалари маълумот учун қабул қилинсин.
2. Мунтазам равишда дарс қолдирган талаба ҳақида ўқув ишлари бўйича декан ўринбосари А. Чимановга маълумот тақдим этилсин ва уларга нисбатан тегишли чора кўриш сўралсин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш гуруҳ раҳбар С. Темуровга юклатилсин.
Йиғилиш раиси Темуров С.
Котиба Ўроқбоева Ф.
Do'stlaringiz bilan baham: |