Август 2020 8-қисм Тошкент БОБУР ВА ҲАЙДАР МИРЗО НИГОҲИДА ШАЙБОНИЙХОН АДАБИЙ ПОРТРЕТИ Элмира Ҳазратқулова Ўз МУ таянч докторанти (94) 193-08-34 (72)221-08-34 elmira.xazratqulova@bk.ru Аннотация: Ушбу мақолада туркий шоир Шайбонийхонинг ижоди ҳақида сўз бора
-
ди. Шайбонийхон ижодига ва адабий салоҳиятига нисбатан Бобур ва Ҳайдар мирзонинг
қарашлари таҳлил қилинади. Мақолада ушбу адибларнинг адабиётшунослик қарашлари
тарихий биографик ва қиёсий методлардан фойдаланган ҳолда ўрганилган. Ҳамда Шай
-
бонийхоннинг адабий тафаккури ва иқтидори ҳақида хулосалар чиқарилган.
Калит сўзлар: маданий муҳит, танқидчилик, шоирона иқтидор, адабий манба.
Аннотация: Эта статья посвящена творчеству турецкого поэта Шайбанихана. Анализи
-
руются взгляды Бабура и Хайдара на труд и литературный потенциал Шайбанихана. В ста
-
тье рассматриваются литературные взгляды этих авторов с использованием исторических
биографических и сравнительных методов. Также были сделаны выводы о литературном
мышлении и таланте Шейбанихана.
Ключевые слова: культурная среда, критика, поэтический талант, литературный ис
-
точник.
Abstract: This article deals with the work of the Turkish poet Shaibanikhan. The views
of Babur and Haydar on the work and literary potential of Shaibanikhan are analyzed. The
article examines the literary views of these writers using historical biographical and comparative
methods. Also, conclusions were drawn about the literary thinking and talent of Sheibanikhan.
Key words: cultural environment, criticism, poetic talent, literary source.
«Бобурнома»да мураккаб характердаги образлар талайгина, ўзининг темурийзода шоҳ
амакилари, шоир у амалдорлар ҳамда рақиб саркардаларни булар қаторида санаш мумкин.
Улар орасида Шайбонийхон образи Бобур чизгиларида асосан қора бўёқлар воситасида
гавдаланади. Бу ҳақда адабиётшунос олим Ҳ.Қудратуллаев шундай дейди: «Бобурнома»
да Шайбонийхон душман қиёфасида кўринади, асосан салбий жиҳатлари билан намоён
бўлади. Бобур унинг баъзи ижобий жиҳатларини айтиб ўтади, аммо бундай ўринлардаги
ижобий талқин ҳам кимнингдир ўта салбий жиҳатини очиш учун хизмат қилган»
Дарҳақиқат, олим таъкидлаган ижобий жиҳат «Бобурнома»да фақат бир ўринда, созанда
Ҳусайн Удийнинг калондимоғлиги учун Шайбоний томонидан жазоланиши воқеасида се
-
зилади. Тўғрироғи, Бобур Шайбонийхоннинг бу сиёсатини маъқуллаб, Шайбонийхоннинг
оламдаги биргина яхши иши дея ҳукм чиқаради. (140-бет)
Лекин Бобурнинг хос қарашлари фақат Шайбонийхоннинг шахсияти билан боғлиқ эмас,
унинг ижодига дахлдор тарзда ҳам давом этган.
«Энди подшоҳликлар ўтди. Муҳаммад Шайбонийхон асарлари нашр этилса, кўзимиз
ўнгида яна бир маърифатпарвар зот хушхон шоир пайдо бўлади ва қалбимизда бу шоҳга
нисбатан теранроқ, тозароқ ва илиқроқ туйғулар уйғонади. Энди биз буюк аждодларнинг
вориси сифатида иккисини ҳам бирдек севмоққа мушаррафмиз. Нима қилайлик, униси ҳам
улуғ буниси ҳам улуғ» Гарчанд Мирзо Кенжабек таъкидлаганидек, ўтмиш аждодларимиз
-
нинг ҳар бирига буюклик либосини ёпиш тарафдори бўлмасак-да, бироқ ўрта асрлар тур
-
кий адабиёт равнақига, туркий тил имкониятларини кенгайтиришга ҳисса қўшган бу шо
-
ирнинг ижодий қиёфасига Бобур ва Ҳайдар мирзонинг муносабатларини ўрганмоқчимиз.
Бобур тасвирда Шайбонийхоннинг ижоди учун махсус саҳифа ажратмайди, бироқ
воқелар кетма-кетлигида унинг қалам тебратиш қобилиятига ўз баҳосини бериб ўтади.
«Бобурнома»да Шайбонийхон номи асарнинг етмиш олти ўрнида тилга олинган. Бу
ўринларда Бобур уни Муҳаммад Шайбонийхон, Шайбоқхон, Шайбоний номлари билан
атайди. Бобур нигоҳидаги Шайбонийхон бешафқат душман қиёфасида намоён бўлади.
Ўз-ўзидан муаллифнинг позицияси унинг ўқигувчиларига ҳам бевосита таъсир қилади.
Ўзбекистон халқ ёзувчиси П.Қодировнинг «Юлдузли тунлар» романида Шайбонийхон