Август 2020 10-қисм
Тошкент
тентлиликлар сўзнинг кенг маъносида ижтимоийдир, чунки улар социум (жамият)да ҳосил
бўлади ва шаклланади” [3]. Худди мана шундай нуқтаи-назарга бошқа тадқиқотчилар
(Т.И. Исаева, А.Т. Каюмов, В.А. Метаева, А.В. Мазуренко) [4] ҳам эга бўлиб, улар ки
-
шининг ижтимоий муносабатлари хилма-хиллиги ва мураккаблиги ундан атроф-муҳит,
жамият, борлиқ, тор доиралар билан муносабатларига боғлиқ бўладиган ижтимоий би
-
лимлар ҳамда қобилиятларнинг кенг доирасини эгаллашни талаб қилади. Иқтисодий ком
-
петентлилик ижтимоий-иқтисодий мослик билан уйғун деб тасаввур қилинади, лекин
кўпроқ ижтимоий-иқтисодий хусусиятлардаги билимлар ҳажми билан боғланган бўлади.
“Иқтисодий компетентлилик” тушунчаси шуни англатадики, у энг аввало, индивиднинг
жамиятдаги иқтисодий муҳитда ижтимоийлашганлиги даражасини ифодалаб, бу унга кун
-
далик иқтисодий, қисман эса махсус билимларни эркин тушуниш, улардан фойдаланиш ва
вариатив равишда талқин қила олишга имкон беради.
Ўз табиати бўйича ижтимоий бўлиш билан бирга “иқтисодий компетентлилик” ноёб си
-
фатга эга бўлади – у шахсда мавжуд бўлган иқтисодий тажрибаларга, иқтисодий соҳадаги
турмуш мақсадларига ва мазмунига таянувчи ҳамда иқтисодий фаолиятнинг барча иш
-
тирокчилари учун максимал қулай, моддий шарт-шароитларни яратишда, рационал хулқ-
атворни танлаб олишда намоён бўлувчи маълум бир ижтимоий-иқтисодий тайёрланганлик
-
ка боғлиқ ҳолда тез ўзгарувчан иқтисодий вазиятларни ҳал қилишда шахснинг иқтисодий
билимлари ва қобилиятларининг нисбийлигини енгиб ўтишни таъминлайди. Ноёблик ху
-
сусияти раҳбарнинг касбий фаолиятида шахсийликнинг индивидуал бетакрор ҳолда на
-
моён бўлишини таъкидлайди.
Мактабгача таълим ташкилоти раҳбарининг иқтисодий компетентлилиги унинг кас
-
бий фаолияти хусусиятлари билан белгиланади ва ўзида назарий (иқтисодий билимлар),
амалий (хўжалик фаолияти тажрибалари), мотивацион тайёрликни ва мазкур фаолиятни
амалга ошира олиш қобилиятини намоён этиб, бу моддий, ижтимоий-иқтисодий ва шахсий
аҳамиятли бўлган маҳсулотда – таълим ташкилотининг барқарор фаолият юритишида ўз
аксини топади ҳамда биз уни раҳбарнинг касбий компетентлилиги элементларидан бири
сифатида олиб қараймиз, бу элемент турли хил мураккабликлардаги иқтисодий масалалар
-
ни самарали ҳал қилишга имкон беради.
Иқтисодий компетентлилик раҳбарнинг мураккаб иқтисодий шарт-шароитларда
йўналиш топа олишини, иқтисодий қарорларни мустақил ва маъсулият билан қабул
қилишини ҳамда бунинг натижасида самарали бошқарувга қобиллик намоён бўлишини
таъминлаб, бу билан таълим ташкилотининг рақобатбардош бўлиб қолишига имкон бера
-
ди. Бу вазиятда иқтисодий компетентлилининг ташкилий томони ажралиб чиқади, чунки у
шахснинг билимлари, рефлексив маҳорати ва қобилиятлари жамланмасини, турли хилдаги
вазиятларни ҳал қилиш учун мақсадга йўналтирилган ҳолда танлаб олинадиган ечимлар
-
ни топиш тажрибасини намоён қилиб, улар жараённиинг барча иштирокчилари учун энг
қулай бўладиган йўлларни излаб топиш асосида кишилар орасидаги муносабатларнинг
ўзгаришига олиб келади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1. Андреев А. Знания или компетенции // Высшее образование сегодня. - 2005. - № 2.
- С. 3-11.
2. Вершловский С.Г. Образование взрослых: опыт и проблемы / С.Г. Вершловский. -
СПб. : ИВЭСЭП, 2002. - 167 с.
3. Зимняя, И, А. Компетентностный подход. Каково его место в системе современных
подходов- к проблеме образования (теоретико-методологический аспект) / И.А. Зимняя //
Высшее образование сегодня. — 2006. — № 8. — С. 20-2
4. Каюмов А.Т. Коммуникационная компетентность личности как цель социализирую
-
щего воздействия образовательного процесса / А.Т.Каюмов // Инновации в образовании.
— 2007. - № 5. - С, 93-98.
5. Равен, Дж. Компетентность в современном обществе: выявление, развитие и реали
-
зация /Дж. Равен. - М.: Когито-Центр, 2002. — 396 с.
6. Тонконогая Е.П. Дидактические основы обучения руководителей школ в системе
повышения квалификации: науч. доклад на.соискание уч. степ, доктора пед. наук / Е.П.
Тонконогая. - СПб., 1992. — 142 с.
355
Do'stlaringiz bilan baham: |