12.4
–расм. Металл балкали қаватлараро ёпма қирқими:
1 – прокат қўштавр балка; 2 – енгил бетон блоклар; 3 – толь; 4 – товуш изоляцияси;
5 – текисловчи қатлам; 6 – пол тўшамаси; 7 – сим тўр усти- дан қилинган сувоқ
қатлам (шифт).
Замонавий ғишт-тош ва бетон конструкциялардан қуриладиган
биноларда
ёпмалар асосан йирик ўлчамли темирбетон плиталар ёки панеллардан қилинади.
Ёпма плиталари яхлит, ковакли ва қовурғали бўлишлари мумкин (12.5-расм).
Балкали ёпмаларга нисбатан плитали ёпмаларнинг
афзаллиги шундаки,
плиталар орасидаги чоклар бетон ёки қоришма билан тўлдирилиши мумкин.
Натижада ёпманинг товуш изоляцияси хусусиятлари
бирмунча яхшиланади ва
ёпма плиталар бирлашган ҳолатда ишончли горизонтал диафрагма бўлиб
хизмат қиладилар. Бу эса биноларнинг фазовий
устиворлигини таъминлашда,
айниқса ceйсмик ҳудудларда муҳим аҳамиятга эга.
12.5
–расм. Темирбетон ёпма плиталар:
а – яхлит темирбетон плита; б –кўп
ковакли темирбетон плита; в - қовурғали
темирбетон плита.