Компьютерда айлана чизиш буйруғи ва ундан фойдаланиш алгоритми, айлана чизиш ва кесиш буйруқларидан фойдаланиб туташмалар ясаш.
Компьютерда айланалар, уни қуйидаги берилган элементларига тегишли бўлган буйруқлардан фойдаланиб чизилади:
Айлана маркази ва радиусидан;
Айлана маркази ва диаметридан;
Унинг берилган икки нуқтасидан;
Унинг берилган уч нуқтасидан;
Икки уриниш нуқтаси ва радиусидан;
Учта уриниш нуқтасидан.
Айлана чизишни 5 ва 6 бандларида келтирилган элементларга мос бўлган буйруқлардан фойдаланиб туташмалар ҳам ясалади.
Масалан, радиуси 50 мм бўлган айлана қуйидаги алгоритм асосида чизилади:
чизма асбоблари панелидан “Кpyг” тугмаси сичқон ёрдамида юкланади ва мулоқот дарчасида қуйидаги сўров пайдо бўлади: “Айлана марказини киритинг ёки [3Р/2Р/ttr(tan tan radius)]:”
бу сўровга айлананиг мaркази ёки унинг 3-(3R) та ёки 2-(2R) та ўтиш нуқталари ёки иккита уриниш нуқталари ва радиус – (ttr) киритилади; агар айлана маркази киритилиб қайд этилса, навбатдаги сўров пайдо бўлади: “Айланани радиусини киритинг ёки [диаметрини]”
Радиус қиймати 50 мм ни киритилади ва қайд этилади. Натижада радиуси 50 мм бўлган айлана чизилади.
Агар айлана диаметри қийматидан фойдаланиб чизилса, охирги сўровга “D” ҳарфи киритилади ва қайд этилади. Навбатдаги сўровга диаметр қиймати киритилади ва қайд этилади. Натижада берилган диаметрда айлана чизилади.
1-мисол: Диаметри 50.74 мм бўлган айлана чизилсин.
Агар айлана чизишдан “Рисовать” менюсидан фойдаланилса “Окружность” буйруғидаги дарча рўйхатида келтирилган элементларидан фойдаланиб айлана чизилади.
Рисование менюсидан фойдаланиб юқоридаги мисолда келтирилган айлана қуйидагича чизилади:
Рисовать менюси юкланади: ундаги “Окружность” буйруғига киритилади ва унинг дарчаси рўйхатидаги “центр, диаметр” буйруғи юкланади (1-расм)
1-расм
2-мулоқотлар дарчасидаги сўровга айлана маркази сичқон ёрдамида ёки териб киритилади ёки қайд этилади.
3-навбатдаги сўровга диаметр қиймати киритилади ва натижада берилган диаметрда айлана чизилади (2-расм).
2-расм
2-мисол. Радиуси 40 мм бўлган ва бeрилган икки айланага уриниб ўтувчи айлана чизилсин:
1. Рисовать/ Окружность/kac,kac,rad буйруқларига кетма кет кириб юкланади.
Мулоқотлар дарчасидаги “тахминий уриниш нуқтасини киритинг” сўровига, уриниш нуқталари 1-ва 2-айланаларида кўрсатилади. Мулоқотлар дарчасида пайдо бўлган навбатдаги сўровга “туташтириш радиусини киритинг” сўровига айлана радиуси киритилади. Шунда берилган айланаларга уриниб ўтувчи ва радиуси 40 мм бўлган айлана чизилиб қолади (3-расм).
3-расм
Агар чизмада бу айлананинг уриниш нуқталара оралиғини олиб қолиб, қолган қисмини ўчириб юборилса, икки айланнинг ташқи туташмаси ҳосил бўлади (4-расм).
4-расм
Бу мисолдаги туташмани айлана буйруғи “Окружность” тугмасидан фойдаланиб ҳам қуйидагича чизиш мумкин:
“Окружность” буйруғи юкланади ва ундаги буйруқлардан “ttr” қўшимча буйруғи киритилади ва қайд этилади.
Мулоқотлар дарчасида пайдо бўлган “тахминий уриниш нуқтасини киритинг” сўровига 1-ва 2-айланаларнинг туташмага яқинроқ бўлган тахминий нуқтасини курсор билан кетма кет қайд этилади.
навбатдаги “туташтириш радиусини киритинг” сўровига айлана радиусининг қиймати киритилади ва берилган айланаларга уриниб ўтувчи айлана чизилади бу айланани ортиқча қисмини йўқотиб, икки айлананинг ташқи туташмаси ҳосил қилинади.
3-мисол: берилган 3 та айланага уринма бўлган айлана ўтказилсин. Бунинг учун қуйидаги амаллар бажарилади:
1. Рисовать/ Окружность/kac,kac, kac буйруқларига кетма кет кириб юкланади; ёки “Окружность” буйруғи юкланиб “3P” терилади ва қайд этилади. Шунда мулоқотлар дарчасида “тахнимий уриниш нуқтасини киритинг” сўрови пайдо бўлади.
2. Айланаларни тахминий уриниш нуқтаси кетма кет сичқон билан қайд этиб чиқилади ва айланаларга уринма бўлган айлана чизилади(5-расм).
5-расм
Барча туташмалар айланалар чизишнинг охирги икки усулидан фойдаланиб бажарилади.
Агар берилган чизиқларга уриниб ўтган айлананинг ортиқча қисми чизмадан ўчирилса ёки йўқотилса туташма ҳосил бўлади, бундай амални “Обрезить” кесиш буйруғидан фойдаланиб бажарилади. Бу буйруқда экрандаги бирор кесилувчи чизиқларни ортиқчасини иккинчи кесувчи чизиқ ёрдамида кесиб ташланади масалан, тўғри тўртбурчакнинг юқори ўнг бурчагидан ўтказилган тўғри чизиқ берилган бўлсин. Бу тўғри тўртбурчакнинг юқори ўнг бурчагини ўтказилган тўғри чизиқ билан кесиб ташлаш зарур бўлса унинг алгоритми қуйидагича бўлади.
“Кесиш – Обрезить” буйруғи юкланади ва квадрат нишонча курсорни сичқон ёрдамида кесувчи чизиқ ажратилади ва Enter билан қайд этилади.
Квадрат нишонча – курсорни сичқон ёрдамида кесилувчи иккинчи чизиқнинг ортиқча қисми билан боғланади ва қайд этилади. Натижада чизмадаги ортиқча чизиқ йўқолади (6-расм).
6-расм
Чизмадаги ортиқча чизиқни “Изменить” менюсидаги обрезит буйруғидан фойдаланиб ҳам юқорида келтирилган кетма кетликда экрандан йўқотиш мумкин.
5-расмдаги икки айлананинг ташқи туташмаси, айланаларга уриниб ўтувчи кесилувчи айлананинг ортиқча қисмини, юқорида келтирилган “Обрезить” кесиш буйруғидан фойдаланиб ясалган. Бунинг учун юқоридаги 1-ва 2-амаллар кетма кет бажарилади.
АutoCАD дастуридан кесисиш буйруғи юкланиши билан экрандаги барча чизиқлар ўз ўзидан ажратилган бўлади. Шунинг учун enter юкланиб, ортиқча чизиқлар экрандан йўқотилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |