Асосий криптографик протоколларнинг ривожланиши (калит алмашиш, электрон рақамли имзо (ЭРИ), аутентификация ва бошқалар. Очиқ калитларни асиметрик шифрлаш алгоритмлари асосида тузмасдан уларни тасавву
Асосий криптографик протоколларнинг ривожланиши (калит алмашиш, электрон рақамли имзо (ЭРИ), аутентификация ва бошқалар. Очиқ калитларни асиметрик шифрлаш алгоритмлари асосида тузмасдан уларни тасаввур қилиб бўлмасди.
Асосий криптографик протоколларнинг ривожланиши (калит алмашиш, электрон рақамли имзо (ЭРИ), аутентификация ва бошқалар. Очиқ калитларни асиметрик шифрлаш алгоритмлари асосида тузмасдан уларни тасаввур қилиб бўлмасди.
Асиметрик криптоалгоритмларнинг асосий мазмуни шуки – маьлумотни шифрлаш учун битта калит ва шифрни очишга вошқа калит керак булади.
Шифрлаш шундай тузилганки хаттоки маълум калит хам жараённи орқага қайтара олмайди – бунинг учун иккинчи ҳолат, яьни асимметрик криптография холати зарур. Бунда шифрлаш ва шифрни очиш калитини била туриб хам матнни тиклаб бўлмайди – бунинг учун махсус иккинчи дешифрлаш коди зарур. Юбормоқчи бўлган хабарнинг калитини яширмасдан ҳам жўнатиш мумкин, чунки калитни билгани билан шифрланган кодни ўқиб бўлмайди.
Очиқ калитли криптотизимлар
Очиқ калитли криптотизимлар
Агар фойдаланувчилар шифрлаш ва дешифрлаш жараёнида KО ва Kс калитлардан фойдаланса, бундай криптотизимни икки калитли, ассиметрик ёки очиқ калитли калит дейилади.
Очиқ калитли криптографик алгоритмлар математик функцияларни жойлаштириш ва қайта жойлаштиришда фойдаланилади.
Расмда фойдаланувчиларнинг конфиденциалликни таьминловчи, очиқ калитли криптотизим модели келтирилган. Фойдаланувчи (Фойдаланувчи 2) хабарни боғланган калит жуфтлиги билан тиклайди;
KО– очиқ калит, у оммага маьлум ва бундай ҳолда уни хабарни жўнатувчисига маьлум қилади (Фойдаланувчи 1);
KС – махфий, у шахсий калит бўлиб, у фақат хабарни қабул қилувчисига маьлум булади (Фойдаланувчи 1).
Фойдаланувчи 1, KО калитига эга бўлган ҳолда, матнни шифрлашда шифрлаш алгоритмини тартибга солади;
Фойдаланувчи 2, Kс калитга эга бўлган ҳолда, матнни қайта тиклай олади.
Ассимметрик алгоритмларни шифрлашда (ёки очиқ калитларни криптографлашда) маьлумотни шифрлаш учун битта (очиқ) ва шифрни очиш учун эса бошқа (махфий) калитдан фойдаланилади. Бу калитлар хар хил бўлади ва уларни бир биридан ҳосил қилиб бўлмайди.
Ахборот алмашиниш жараёни қуйидагича:
a) Қабул қилувчи ўзида очиқ ва махфий калитларни қайд этади. Очиқ калит ҳаммага маьлум бўлади ва махфий калит эса махфийдур.
b) Узатувчи хабарни очиқ калит ёрдамида шифрлаб, қабул қилувчига жўнатади.
c) Қабул қилувчи ўзининг махфий калити ёрдамида хабарни очади.