Талаб қилинади: Юқоридаги холат бўйича бухгалтерия проводкаларига баҳо беринг, зарур бўлса керакли тўғрилашларни амалга оширинг?
2-масала. Харажатлар ҳисоби бўйича ёзувларни текшириш пайтида аудитор маҳсулотнинг таннархига қуйидаги хизматлар тўлови киритилганлигини аниқлади.
Проводка Д-т 9430 К-т 6010 ташкилот мулки ҳисобланган хонага янги телефон линияси қрнатиш учун алоқа бўлимига - 18500;
Ёнғиндан сақлаш сигнализацияси ўрнатганлик учун ўт ўчириш ташкилотига 11000 сўм;
Локал компьютер сети ўтказиш ташкилотига - 56000 сўм.
Талаб қилинади:Юкоридаги ҳолат бўйича бухгалтерия проводкаларига баҳо беринг, зарур бўлса керакли тўғрилашларни амалга оширинг?
3-масала. Ички аудиторни тайёрлаш учун ташкилот унинг махсус аудиторлик курсида ўқиш учун ва аудиторлик курслари ва аудиторлар аттестати олиш билан боғлиқ харажатларни тўлади. Бу операция ҳисобда қуйидагича акс эттирилган.
Д-т 9430 К-т 5110 - 400000 сўм
Талаб қилинади: Юкоридаги ҳолат бўйича бухгалтерия проводкаларига баҳо беринг, зарур бўлса керакли тўғрилашларни амалга оширинг?
Молиявий ҳисоботни аудит қилишда қандай маълумотлар манбаа сифатида фойдаланилади?
Молиявий ҳисоботни аудит қилиш қандай ташкил этилади?
Молиявий ҳисобот моддаларига нисбатан жиддийлик даражаси қандай белгиланади?
Молиявий ҳисобот шаклларидаги маълумотлар кандай ва кайси хужжат маълумотларига таққосланади?
Молиявий ҳисоботни текширишда аудитнинг қабул қилинган рискининг юқори ва қуйи чегараси қанча бўлиши талаб этилади, бу қандай белгиланади ва ким томонидан?