Қуйидаги атамаларга изоҳ беринг: Асосий воситалар, уларнинг аудитини ўтказиш бўйича дастур тузиш, аудитда фойдаланадиган маълумот манбалари, асосий воситалар ҳисобини хужжатлаштириш, асосий воситаларнинг аналитик ва синтетик ҳисоби аудити, асосий воситаларни солиққа тортишни текшириш, лизинг муносабатлари ва ижара мажбуриятлари аудити, хўжалик ва пудрат усулида бажарилган ишлар аудити.
1-амалий машғулот Асосий воситалар аудитининг асосий вазифалари Асосий воситаларни ҳужжатларда тўғри расмийлаштирилиши, уларнинг бутлиги ва ҳаракатининг тўғрилигини текшириш.
Асосий воситаларни баҳолаш ва қайта баҳолашнинг тўғрилигини текшириш.
Асосий воситаларни кирими чиқими муомалалари бўйича проводкаларни тўғри берилганлигини ва тўлиқлигини ҳамда ҳисоб регистрларида тўғри акс эттиришни текшириш.
Асосий воситаларни сақланиши ва улардан фойдаланишни назорат қилиш.
Ҳисобланган амортизация ажратмаларини ва таъмирлаш харажатларни тўғри акс эттирилганлигини текшириш.
Асосий воситалар муомалалари бўйича ҳисобланган солиқларнинг тўғрилигини текшириш.
2-амалий машғулот. 1-масала. Аудиторлик текшируви жараёнида аудитор 2460 минг сўмлик асосий восита сотилганлигини аниқлади. Бу муомалалар бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс этган:
Асосий воситанинг баланс қийматига:
Д-т 9210 К-т 0130 2460 минг сўм
Асосий воситанинг эскириш суммасига:
Д-т 0260 К-т 9210 1200 минг сум
Асосий восита учун пул келиб тушган:
Д-т 5110 К-т 9210 2460 минг сум
Асосий воситани сотишдан молиявий натижа аниқланган:
Д-т 9430 К-т 9210 2340 минг сум.
Талаб қилинади: Йул қўйилган хатони аниқлаб, тўғри бухгалтерия проводкаларини беринг. Аудиторлик ҳисоботининг асосий воситалар бўлими учун маълумот тайёрланг.
2-масала. Бухгалтерия ҳисобини тиклаб бериш юзасидан хизмат кўрсатаётган вақтда аудитор қуйидаги холатни аниқлади:
Корхонада ишлаб чиқариш учун мўлжаллангин асосий восита сотиб олинган бўлиб, унинг қиймати ҚҚС билан биргаликда 12 миллион сўмни ташкил этади. Асосий воситани монтаж қилиш учун монтаж ташкилотига ҚҚС билан бирга 1200 минг сўм пул тўланган. Асосий восита учун амортизация меъёри 15%. Аудитордан асосий воситани киримга олиш, уч ойлик амортизация ҳисоблаш ва 2 коэффициент асосида асосий воситанинг қийматини ошириш (қайта бахолаш) талаб қилинади.
Талаб қилинади: Ушбу муомаларни амалга оширинг ва бухгалтерия счётларида акс эттиринг. Асосий воситаларни қабул қилишда йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни айтинг?
3-масала. Корхонада муддатидан аввал эскириши оқибатида иккита бошланғич қиймати 135000 сўмдан бўлган музлатгич ҳисобдан чиқарилган. Музлатгичлардан бирининг амортизация ажратмалари 118000 сўмни, иккинчисиники эса 120000 сўмни ташкил қилган. Тугатиш далолатномасида амортизация тўлиқ ҳисобланмаганлигининг сабаби уларни таъмирлаш учун эҳтиёт қисмлар йўқлиги деб кўрсатилган. Музлатгичларни ҳисобдан чиқариш учун ишчиларга демонтаж учун 3750 сўм иш ҳақи ҳисобланган, 4000 сўм металалом ҳамда 9500 сўмлик эҳтиёт қисмлар корхона омборига кирим қилинган. Корхона бухгалтери томонидан музлатгичларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган молиявий натижани 30650 сўм деб баҳолаб, уни 9590 счётга ҳисобдан чиқарган.