аудиторлар ва аудиторлик ташкилоти раҳбарининг имзолари.
Аудиторлик хулосаси буюртмачининг барча керакли бўлган реквизитлари кўрсатилган ва аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланган ҳолда аудиторлик текширувининг буюртмачисига йўлланиши лозим.
Аудиторлик хулосасининг кириш қисми аудиторлик ташкилотининг қуйидаги реквизитларидан иборат:
- аудиторлик ташкилотининг ҳуқуқий манзили ва телефон
рақами;
- аудиторлик текширувини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия рақами, берилган сана ва ушбу лицензияни берган идора номи;
- аудиторлик ташкилоти давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида гувоҳноманинг рақами;
- аудиторлик ташкилоти ҳисоб-китоб ҳисобварағининг рақами;
- аудиторлик текширувида иштирок этган аудитор (аудиторлар) ҳамда аудиторлик ташкилоти раҳбарининг фамилияси, исми, шарифи.
Кириш қисмида сана ва ҳисобот даври кўрсатилган ҳолда текширилган молиявий ҳисоботлар рўйхати келтирилиши керак.
Кириш қисмида қуйидагилар акс этилиши лозим:
- хўжалик юритувчи субъект аудиторлик текширувидан ўтказиладиган молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва унинг ҳаққоний бўлиши учун жавобгарлиги;
- аудиторлик ташкилоти аудиторлик хулоса хўжалик юритувчи
субъектнинг молиявий-хўжалик фаолияти натижаларига мувофиқ бўлиши учун жавобгарлиги.
Аудиторлик хулосасининг асосий мазмунини қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви АФМАга мувофиқ амалга оширилганлиги кўрсатилади.
Асосий мазмунини қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви
молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот амалдаги қонунчиликка, шунингдек, молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолатига мувофиқлиги ва ҳаққонийлигини баҳолашга асосланганлигини кўўрсатиш керак.
Асосий мазмунини қайд этиш қисмида аудиторлик текшируви
фикрни ифодалаш учун етарлича асослар бериши хусусида
аудиторлик ташкилотининг тасдиғи берилиши лозим.
Аудиторлик хулосасининг якуний қисмида аудиторлик ташкилотининг текширилган молиявий ҳисобот хўжалик юритувчи субъект молиявий-хўжалик фаолиятининг ҳақиқий ҳолати тўғрисида ҳаққоний тасаввур бериши ёки бермаслиги, молиявий ҳисобот амалдаги қонунчилигига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслиги хусусидаги фикри равшан баён этилиши керак.
Аудитор аудиторлик хулосасини аудиторлик текшируви якунланган кун билан белгилаши керак.
Аудитор аудиторлик хулосасига хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти молиявий ҳисоботни имзолаган ёки тасдиқлаган кундан олдинги санани қўйиши мумкин эмас.
Аудиторлик хулосасига аудитор (аудиторлар), аудиторлик ташкилоти раҳбари имзо чекиши ва у аудиторлик ташкилотининг муҳри билан тасдиқланиши лозим.