9.3.Аудитнинг турлари.
Аудит ички ва ташқи аудитга ажратилади.
Ички аудит бошқарув назоратининг ажралмас ва муҳим элементи бўлиб ҳисобланади. Йирик корхоналарда раҳбариятнинг юқори бўғини ташкилот фаолияти ва қуйи раҳбарият тизими юзасидан кундалик назорат билан шуғулланмаслиги оқибатида ички аудитга эҳтиёж вужудга келади. Ички аудит айнан ушбу фаолият тўғрисида маълумот беради ва менеджерлар ҳисоботларининг ишончлилигини тасдиқлайди. Ички аудитнинг кераклилиги, асосан, заҳиралар камомадини олдини олиш ва корхона ичида керакли бўлган ўзгаришларни амалга оширишдан келиб чиқади.
Йирик корхоналарда ички аудиторларнинг маълум вазифаларини бош бухгалтер ёки молиявий директорга бўйсунган бухгалтерия қошидаги тафтиш гуруҳлари бажарадилар, лекин ички аудиторларнинг вазифа доиралари кенгроқ ва қуйидагилардан иборат:
активлар ҳолати юзасидан назорат қилиш: раҳбарият
томонидан қарорлар қабул қилинишида фойдаланадиган маълумот
аниқ эканлигини тасдиқлаш;
ички тизимга оид назорат муолажалари бажарилишини
тасдиқлаш;
ички назорат тизими самарадорлигини таҳлил қилиш ва
маълумот устидан ишлаш;
бошқарув маълумот тизими томонидан тақдим этиладиган
маълумот сифатига баҳо бериш.
Ташқи аудит корхоналар буюртмалари (шартномалар)га асосан мустақил аудиторлар, аудиторлик фирмалари томонидан амалга оширилади. Шунингдек, ташқи аудитнинг хусусиятларидан бири текширувни амалга ошираётган аудиторлар текширув олиб борилаётган хўжалик юритувчи субъектда ҳеч қандай манфаатга эга эмаслигидир, яъни: таъсисчи, мулк эгаси, акциядор, текширилаётган иқтисодий субъектнинг бухгалтерия (молиявий) ҳисоботига қўйиладиган талабларига риоя қилиниши учун масъул раҳбар ва бошқа мансабдор шахслар эмас ҳамда корхона раҳбарияти билан қаримдош (отаси, онаси, рафиқаси, акаси, укаси, опаси, синглиси, ўғли, қизи) ва улар билан хизмат юзасидан алоқадор эмас.
Агар аудиторлик фирмалари ўзларининг таъсисчилари, филиаллари, ваколатлари бўлган иқтисодий субъектларни ҳамда ушбу иқтисодий субъектга бухгалтерия ҳисобини юритиш, тиклаш ва молиявий ҳисоботини тузиш хизматларини кўрсатсалар, улар томонидан ташқи аудиторлик текширувини амалга ошириш мумкин эмас. Юқорида қайд этилган жиҳатларни яшириш аудиторлик текширувини амалга ошириш учун берилган лицензияни бекор қилиниши учун асос бўлиши мумкин.
Ташқи аудитни ўтказишдан мақсад текширилаётган иқтисодий субъектнинг молиявий-хўжалик ҳолатини аниқлаш ва йиллик молиявий ҳисоботини тасдиқлашдир. Шунингдек, ташқи аудит шартномага асосан бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйилганлигини яхшилаш, молия самарадорлигини ошириш, солиққа тортиш базаси юзасидан, текширилаётган субъект ва унинг сегментлари фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш бўйича бир қатор тавсияларни ишлаб чиқиш мақсадида ҳам амалга оширилиши мумкин.
Аудиторлар ёки аудиторлик фирмалари томонидан амалга оширилган ташқи аудит натижалари текширилган корхонанинг ҳисоби, ички назорати ҳолатлари, йиллик ҳисоботи ишончлилиги тўғрисида хулоса тузиш ва тақдим этиш йўли билан расмийлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |