Аудитнинг мохияти зарурлиги ва ахамияти



Download 36,87 Kb.
bet2/6
Sana26.02.2022
Hajmi36,87 Kb.
#466654
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Аудитнинг мохияти зарурлиги ва ахамияти

9.2.Аудитнинг моҳияти.
Аудит бунга ваколати бўлган шахслар – аудиторлар (аудиторлик фирмалар) томонидан, хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳисоботининг ишончлилиги ҳамда молиявий ва хўжалик операциялар Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунчилиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, эканлигини аниқлаш мақсадида мустақил экспертиза ва таҳлил қилиш, бухгалтерия ҳисоби ва бошқа молиявий ҳисоботларга қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, уларнинг тўлиқлиги ва аниқлилигининг текшириш демакдир. Шунингдек, аудит таркибига консалтинг, яъни мижозларга шартномага асосан хизматлар кўрсатиш ҳам киради.
Аудитнинг мақсади – амалдаги қонунчилик, аудиторлик фаолиятини меъёрий тартибга солувчи тизим, аудитор ва мижоз ўртасидаги ўзаро шартнома мажбуриятлари билан белгиланадиган аниқ масалани ечишдан иборатдир. Аудиторлик фаолиятининг мақсади – хўжалик юритувчи субъектларнинг бухгалтерия (молиявий) ҳисоботини ишончлилигини ҳамда амалга оширилган молиявий ва хўжалик операцияларнинг меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлашдан иборат.
Аудитнинг асосий вазифаси – қуйидаги мақсадларга эришиш учун молиявий ҳисоботларни текширишдир:

  • ҳисоботларнинг ишончлилигини тасдиқлаш ёки ишончсизлилигини қайд этиш;

  • текширилаётган даврда корхона фаолияти натижасида ҳисоб ва
    ҳисоботда харажатлар, даромадлар ва молиявий натижалар тўлиқ,
    ишончли ва аниқ акс этилганлигини текшириш;

  • ҳисобни юритиш ва ҳисоботни тузиш, активлар, мажбуриятлар ва хусусий капитални баҳолаш услубига оид қоидаларини тартибга
    солувчи амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга ошириш;

  • хусусий ва айланма маблағлар, молиявий заҳиралар ва заём
    манбаларидан оқилона фойдаланиш имкониятларини аниқлаш.

Молиявий ҳисоботлар аудитининг асосий мақсади – бу маълум бир вақтда корхона фаолияти натижаси бўйича ҳисоботда активлар, мажбуриятлар, хусусий маблағлар ва молиявий натижалар тўлиқ, ишончли ва аниқ акс этилганлигига ҳаққоний баҳо бериш, корхонада қабул қилинган ҳисоб сиёсати амалдаги қонунчиликка ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқлигини текшириш.
Аудиторлик текшируви давомида баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот тўғри тузилганлиги, тушунтириш хати маълумотларининг ишончлилиги текширилади. Бунда қуйидагилар аниқланади:

  • ҳисоботда барча активлар ва пассивлар акс этилганлиги;

  • ҳисобот тузишда барча ҳужжатлардан фойланилганлиги;

  • амалдаги мол-мулкни баҳолаш услуби корхона ҳисоб сиёсатида
    қабул қилингандан қай даражада фарқ қилишлиги;

  • фойда солиғи ва бошқа солиқлар бўйича солиққа тортиладиган база тўғри ҳисобланганлиги.

Аудитор қуйидагиларни текшириши лозим:

  • корхона мулкдорлари томонидан Низом капитали ҳажмининг
    ўзгартирганлиги тўғрисидаги қарорлари тўлиқ бажарилганлиги;

  • баланснинг актив ва пассив ҳисобварақлари бўйича синтетик ва
    таҳлилий ҳисоб маълумотларининг бир бирига мос келишлиги;

  • ҳисоботда дебиторлик ва кредиторлик қарзлар тўлиқ акс этилганлиги.

Аудиторлик хулосасини тайёрлаш жараёнида қуйидагилар текширилиши лозим:

  • корхонада амалга оширилган алоҳида хўжалик операциялари қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мувофиқ акс этилиши ва мол-мулкни
    баҳолаш тартибига риоя қилиниши;

  • даромадлар ва харажатлар ҳисобот даврлари бўйича тўғри акс этилиши;

  • ҳисобда ишлаб чиқариш бўйича жорий харажатлар (айланиш
    чиқимлари) ва капитал қўйилмалар ажратилган ҳолда акс этилиши;

  • ҳар ойнинг 1-санасига таҳлилий ҳисоб маълумотлари айланма ва таҳлилий ҳисоб ҳисобварақлари қолдиқлари бир бирига мос
    келишлигининг таъминланиши.

Асосий мақсадга эришиш ва хулоса тақдим этиш учун аудитор қуйидаги масалалар бўйича ўз фикрини шакллантириши лозим:

  1. ҳисоботнинг умумий қабул қилинишга мумкинлиги, ҳисобот
    ўзига нисбатан талаб қилинадиган барча шартларга умуман
    мувофиқлиги ва бир бирига зид бўлган маълумотлар мавжуд
    эмаслиги;

  2. асосланганлиги (кўрсатилган суммалар асосланган равишда
    ҳисоботга киритилганлиги);

  3. якунланганлиги (барча керакли бўлган суммалар ҳисоботга
    киритилганлиги, хусусан активлар ва пассивларнинг барчаси ушбу
    компанияга тегишли булганлиги);

  4. баҳолаш (барча табақалар тўғри баҳоланганлиги ва хатосиз
    ҳисобланганлиги);

  5. табақалаштириш (ҳисобварақда ёзилган сумма асосланган
    ҳолда унда қайд этилганлиги);

  6. ажратиш (баланс тузилган санадан олдинроқ ёки бевосита
    ушбу санадан кейин амалга оширилган операциялар амалга
    оширилган даврда тўғри акс этилганлиги);

  1. батартиблик (алоҳида операциялар бўйича суммалар
    таҳлилий ҳисоб дафтар ва китобларида қайд этилганларга
    мувофиқлиги, улар тўғри рақамланганлиги, якуний суммалар Бош
    китобда қайд этилган суммаларга мувофиқлиги);

  2. ошкоралик (барча табақалаштирилган маълумотлар
    молиявий ҳисоботга киритилганлиги ҳамда ҳисобот ва унинг
    иловаларида тўғри акс этилганлиги).




Download 36,87 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish