Аудитнинг халқаро стандарти 540 Ҳисоблаб чиқилган баҳолар, шу жумладан ҳАҚҚоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар, ва улар билан боғЛИҚ очиб бериладиган маълумотлар аудити



Download 0,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/7
Sana24.02.2022
Hajmi0,8 Mb.
#248131
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
A029 2012

Таърифлар

Аудитнинг халқаро стандартларида (АХСда) қўлланиладиган атамалар қуйида кўрсатилган
маъноларга эга:

(a)
Ҳисоблаб чиқилган баҳо – Аниқ хисоблаш имконияти бўлмаган ҳолда пул ифодасидаги
миқдорнинг тахминий қийматини аниқлаш тушунилади. Ушбу атама баҳолашда ноаниқлик
бўлган ҳолда ҳаққоний қиймат бўйича баҳоланадиган суммага нисбатан ҳамда баҳолашни
талаб қиладиган бошқа суммаларга нисбатан қўлланилади. Ушбу АХСда фақат ҳаққоний
қиймат бўйича баҳолашни назарда тутадиган ҳисоблаб чиқилган баҳолар тўғрисида сўз
юритилганида, “ҳаққоний қиймат бўйича ҳисоблаб чиқилган баҳолар” атамаси қўлланилади. 

(б)
Аудитор томонидан қатъий баҳолаш ёки аудиторнинг диапазони – Раҳбарият
томонидан қатъий баҳолашга баҳо беришда фойдаланиш мақсадида аудиторлик далиллари
асосида аниқланадиган сумма ёки тегишлича суммалар оралиғи. 

(в)
Баҳолашнинг ноаниқлиги – Ҳисоблаб чиқилган баҳони ва у билан боғлиқ бўлган очиб
кўрсатиладиган маълумотни баҳолашда етарли даражада аниқлик бўлмаслиги. 

(г)
Раҳбариятнинг нохолислиги — Маълумот тайёрлашда раҳбариятда бетарафликнинг
етишмаслиги (мавжуд эмаслиги). 

(д)
Раҳбарият томонидан танланган қатъий баҳо —Раҳбарият томонидан молиявий
ҳисоботларда тан олиш ёки очиб бериш мақсадида ҳисоблаб чиқилган баҳо сифатида
танланган қиймат.

(е)
Ҳисоблаб чиқилган баҳо натижаси— Ҳисоблаб чиқилган баҳо учун асос бўлган
операция(лар), ҳодиса(лар) ёки вазиятларнинг ҳал этилиши натижасида юзага келган, пулда
ифодаланган ҳақиқий қиймат. 



Талаблар

Рискларни баҳолаш тартиб-таомиллари ва йўлдош ҳаракатлар

Тадбиркорлик субъекти ва унинг муҳити, шу жумладан тадбиркорлик субъектининг
ички назорат тизими ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мақсадида рискларни баҳолаш
тартиб-таомиллари ва йўлдош ҳаракатларни бажаришда, АХС 315 талабларига
мувофиқ, аудитор ҳисоблаб чиқилган баҳолар бўйича муҳим бузиб кўрсатишлар
рискларини аниқлаш ва баҳолаш мақсадида асосни таъминлаш учун қуйидаги жиҳатлар
ҳақида тушунча ҳосил қилиши лозим: (А12 бандга қаранг) 

(a)
Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш учун қўлланиладиган асоснинг ҳисоблаб
чиқилган баҳолар, шу жумладан тегишли очиб

бериладиган маълумотларга тааллуқли бўлган талаблари. (А13-А15 бандларга қаранг) 

(б)
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳоларни молиявий
ҳисоботларда тан олиш ёки очиб беришни талаб этиши мумкин бўлган операциялар, 
ҳодисалар ва вазиятларни қандай қилиб аниқлаши. Бу ҳақда тушунча ҳосил қилиш
жараёнида, аудитор тадбиркорлик субъекти раҳбариятига янги ҳисоблаб чиқилган
баҳоларга олиб келиши ёки мавжуд ҳисоблаб чиқилган баҳоларни ўзгартиришни тақозо
қилиши мумкин бўлган вазиятлардаги ўзгаришлар хусусида расмий сўровлар юборади. 
(А16-А21 бандларга қаранг)



(в)
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш ва уларга асос
бўлган маълумотларни тушунишни қандай амалга оширади, шу жумладан: (А22-А23 бандларга
қаранг) 

(i)
Ҳисоблаб чиқилган баҳони аниқлаш усули, шу жумладан, зарур ҳолда, бунда 
қўлланиладиган модель; (А24-А26 бандларга қаранг) 

(ii)
Тегишли назоратлар; ( A27–A28 бандларга қаранг)

(iii)
Тадбиркорлик субъекти томонидан экспертлар жалб қилинганми; (A29–A30 бандларга
қаранг)

(iv)
Ҳисоблаб чиқилган баҳолар замирида ётувчи тахминлар; (A31–A36 бандларга қаранг)

(v)
Ҳисоблаб чиқилган баҳоларни аниқлаш усулларида олдинги давр билан таққослаганда
ўзгаришлар бўлганми ёки бўлиши лозимми, агар ўзгаришлар бўлган ёки бўлиши лозим бўлса, 
бунинг сабаблари; ва (A37 бандга қаранг)

(vi)
Тадбиркорлик субъекти раҳбарияти баҳолашнинг ноаниқлиги таъсирини баҳолаганми, агар
баҳолаган бўлса, қандай баҳолаган. (A38 бандга қаранг)




Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish