АУДИТНИНГ ХАЛҚАРО СТАНДАРТИ 330 БАҲОЛАНГАН РИСКЛАРГА ЖАВОБАН АУДИТОРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ
Boratov bohodir
АХСни қўллаш доираси
Ушбу Аудитнинг Халқаро Стандарти (АХС)да молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш жараёнида АХС 315 га мувофиқ аудитор томонидан аниқланган ва баҳоланган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига жавобан тартиб-таомилларни ишлаб чиқиш ва бажариш учун аудиторнинг жавобгарлиги кўриб чиқилади.
Кучга кириш санаси
Ушбу АХС 2009 йил 15 декабрдан эътиборан ёки ушбу санадан кейин бошланадиган даврлар учун молиявий ҳисобот аудитига нисбатан кучга киради.
Ушбу АХСни Мақсади
Аудиторнинг мақсади баҳоланган муҳим бузиб кўрсатишлар рисклари хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини мазкур рискларга жавобан тегишли тартиб-таомилларни ишлаб чиқиш ва бажариш йўли билан олишдан иборат.
AUDITORNI UMUMIY YONDASHUVI
1. Аудитор молиявий ҳисоботлар даражасида баҳоланган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига нисбатан умумий ёндашувни ишлаб чиқиши ва амалга ошириши лозим.
5. Аудитор қуйидаги ҳолларда тегишли назорат воситаларининг ишлаши самарадорлиги хусусида етарли ва тегишли аудиторлик далилларини олиш учун назорат воситалари тестларини ишлаб чиқиши ва бажариши лозим:
2. Aудитор хусусияти, бажариш муддатлари ва кўлами тақдимномалар даражасида баҳоланган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига асосланган ва уларга жавоб берадиган бундан кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиши ва бажариши лозим.
4. Аудитор томонидан баҳоланган риск қанча баланд бўлса, шунча кенг қамровли аудиторлик далилларини олиш.
3. Аудитор хусусияти, бажариш муддатлари ва кўлами тақдимномалар даражасида баҳоланган муҳим бузиб кўрсатишлар рискларига асосланган ва уларга жавоб берадиган бундан кейинги аудиторлик тартиб-таомилларини ишлаб чиқиши ва бажариши лозим.
Олдинги даврлар аудитини ўтказиш жараёнида олинган аудиторлик далилларидан фойдаланиш
Олдинги даврлар аудитини ўтказиш жараёнида назорат воситаларининг операцион самарадорлиги хусусида олинган аудиторлик далилларидан фойдаланиш мақбул ёки мақбул эмаслигини аниқлашда ва агар мақбул бўлса, назорат воситаларини қайта тестлашга қадар ўтиши мумкин бўлган вақт оралиғини аниқлашда аудитор қуйидагиларни кўриб чиқиши лозим:
1. Ички назорат тизими бошқа элементларининг самарадорлигини, шу жумладан назорат муҳити, тадбиркорлик субъекти назорат воситаларининг мониторинги тизими, шунингдек тадбиркорлик субъекти томонидан рискларни баҳолаш жараёнини;
2. Назорат тизимининг хусусиятлари муносабати билан юзага келувчи рискларни, шу жумладан назорат қўлда бажариладиган усулда амалга оширилиши ёки у автоматлаштирилганини;
3. ахборот технологияларини назорат қилиш умумий воситаларининг самарадорлигини;
4. Назорат тизимининг самарадорлигини ва унинг тадбиркорлик субъекти томонидан қўлланилишини, шу жумладан олдинги даврлар аудитини ўтказиш жараёнида қайд этилган мазкур тизимни қўллашда четга чиқишлар хусусияти ва кўламини ҳамда ходимлар таркибида назорат тизимини қўллашга аҳамиятли таъсир кўрсатадиган ўзгаришлар бўлган-бўлмаганини;
5. Муайян назорат тизимида ўзгаришларнинг йўқлиги ўзгараётган шароитлар муносабати билан юзага келувчи рискка сабаб бўлган-бўлмаганини;
6. Муҳим бузиб кўрсатишлар рискларини ва назорат тизимига бўлган ишонч даражасини.