Аудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини тайёрлаш


Аудиторлик дастури. Товламачилик ва хато



Download 163 Kb.
bet4/8
Sana20.07.2022
Hajmi163 Kb.
#830558
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Аудит текшируви усуллари, режалаштириш ва аудиторлик хулосасини

II Боб

2.1. Аудиторлик дастури. Товламачилик ва хато


Аудиторлик дастури текширувнинг хар бир муайян кисми учун зарур булган аудиторлик жараёнлари рўйхатидан иборат. Икки турдаги аудиторлик дастурлари булиши мумкин:

  1. Корхона ички назорат тизимининг фаолият кўрсатиши ҳақидаги ахборотни йигиш бўйича жараёнларни уз ичига олган сифат тестлари дастури;

  2. Бевосита ҳисоб вараклардаги колдиклар ҳақидаги ахборотни йигиш бўйича жараёнларни уз ичига олган ҳисоб вараклардаги колдикларини текшириш дастури.

Аудиторлик дастури уз ичига қўйидаги омилларни олади:
Аудиторларни иш графиги.
График аудиторлик текшируви жараёнида тайёрланган хулосасини тузиш учун материалларни беришнинг охирги муддатларни аниқлайди. График тузишда текширувнинг маълум турлари ва булимларида вакт харажатлари ҳақидаги муаммони хал қилинади.
Мукаммал жараёнлар.
Аудиторлик дастури ёзма равишда тайёрланади. Дастурда аудиторлик текшируви режасини бажариш учун зарур булган ҳамма жараёнлар тулик равишда ёритилади. Дастурнинг шунчалик мукаммал тайёрланишига сабаб шундан иборатки, у аудитда катнашувчи ходимлар учун кулланма вазифасини бажаради, ҳамда текширув бажарилишининг тўғрилигининг назорат куролидир.
Аудит бўйича иш назорати.
Дастур аудиторлик гуруҳи аъзоларининг барчаси улар олдига қўйилган талабларни билишларини кузда тутади. Дастур аудиторлик гуруҳларидаги кичик аудиторлар ва ассистентлар томонидан белгиланган вазифаларни бажаришини назорат килувчи асосий хужжат булиб ҳизмат килади.
Ходимлар.
Дастурда аудит учун зарур ходимлар сони, улар ишининг ҳажми ва мазмуни аниқланади. Одатда аудит асосий аудитор, кичик аудитор ва ассистентлардан ташкил топган гуруҳ томонидан ўтказилади. Йирик чет эл аудиторлик фирмаларида ходимлар қўйидаги шаклда таксимланади:
Ҳамкор - мижоз билан доимо ишлайди, аудиторлик ҳизматини кўрсатишда умумий маъсулиятга эга, текширишда вужудга келадиган кийин ва мураккаб муаммоларни хал килади; аудит режасини тасдиклайди ва мижоз билан иш графигини келишади; текширувга умумий баҳо беради, аудиторлик хулосаси бўйича карор қабул килади.
Менеджер - ҳамкор каби мижоз билан доимо ишлайди, мижоз билан булган жорий муносабатлар бўйича жавоб беради, аудит режасини ва аудиторлар иши графигини тайёрлайди, аудит бўйича иш хужжатларини чуқур куриб чикади ва хал килувчи ҳамкорга кўрсатилувчи муаммоларни аниқлайди.
Катта ходим - аудиторлик текширувининг жорий бошкаришни амалга оширади. Кичик ходимлар ишини назорат килади, кийин аудиторлик масалаларини хал килади, аудиторлик текшируви режасини бажарилишини таъминлайди, вужудга келаётган кийинчиликлар тўғрисида менеджерларга қўйидагилар:

  1. -мижоз фаолияти тўғрисида тасаввурга эга булиши учун;

  2. -корхонанинг молиявий баркарорлигини баҳолаш учун;

  3. -молиявий ҳисоботдаги мумкин булган хатоларни аниқлаш учун;

  4. -тестларнинг сонини ва ҳажмини кискартириш хабар беради.

Баланс моддаларини тестдан ўтказиш Бош китоб билан боглик.
Тестлар уз ичига қўйидагиларни олади:

  1. -дебиторлар ҳисоб варакларини тасдиклаш;

  2. -товар моддий заҳираларини текшириш;

  3. -пул маблагларини ҳисоблаш;

  4. -йил охирида амалиётларни даврларга тўғри булинганлигини текшириш.

Бу жараёнлар ичида амалиётларни тестдан ўтказиш энг кўп меҳнат талаб киладиган жараёндир.
Аудиторлик текшируви учун вакт жуда чегараланганлиги сабабли аудитор ҳамма амалиётларни ва хужжатларни текшириш имкониятига эга эмас. Ёппасига текшириш энг муҳим саҳоларда амалга оширилади. Амалиётларнинг асосий массаси устидан назорат эса танлаб амалга оширилади. Бу эса уз навбатида аудит текширувини тезлаштиради ва арзонлаштиради.
Аудиторлик текшируви учун танлаб олинган амалиётлар хужжатлар сони аудиторнинг бухгалтерия ҳисоби ва ички тизимни баҳолаши билан боглик, яъни баҳо канча юкори булса, танлов ҳажми шунча кам булади ва тескариси. Аудиторлик танлови ҳажми икки йул орқали аниқланади:

  1. -олдинги тажрибага суянган ҳолда баҳолаш йули билан;

  2. -хатоларнинг вужудга келиши эхтимолига суянган ҳолда статистик усул билан.

Аудиторлик хужжатлари текширув ўтказишдан олдин ва аудит ўтказиш мобайнида тайёрлайдиган иш хужжатларидир. Бу хужжатлар аудиторга аудитни режалаштириш ва ўтказишда, аудиторлик ишини назорат қилишда ёрдам беради. Шунингдек улар аудиторлик ишини далили булиб ҳизмат килади.
Тажрибали аудиторлар узининг иш хужжатларини тулик ва кенг микёсда тайёрлайдилар. хужжатларда муҳим муаммолар кўрсатилади. Масалан:

  1. -корхоналарнинг ташқилий тузилиши ҳақида ахборот;

  2. -харид хужжатлар, келишув ва мажлис хужжатларидан нусхалар;

  3. -корхона аудит жараёнини режалаштириш асоси;

  4. -ҳисоб ва ички назорат тизимининг натижаларини урганиш ва баҳолаш;

  5. -ҳисоб вараклардаги колдиклари таҳлили.

1) Аудиторнинг иш хужжатлари файлда мижознинг досьесида сакланади. Досье жорий, доимий ва махсус кисмларга булинади.
Жорий досье уз ичига аудиторлик текшируви давомида йигилган хужжатлар ва материалларни олади. Доимий досье уз ичига аудит учун муҳим булган узок вакт давомидаги ахборотни олади ва қўйидагиларни:

  • акционерлар ҳақида ахборот, конун томонидан белгиланган ташқилий ахборот, директорлар ҳақида ахборот, секретарлар ҳақида ахборот, уставнинг, тасис шартномалар, рўйхатдан ўтганлиги ҳақида гувохномаларнинг нусхалари тупланади.

  1. корхона ва унинг фаолияти ҳақида ахборот:

  • кизлик корхоналар ва филиалларнинг асосий фаолият турлари ва жойлашиши, корхона тарихи, олдинги натижалар маълумоти, асосий ходимнинг характеристикаси, бухгалтерия ҳисоби ва ички назоратнинг хусусиятларини тасвирлаш, бошкарувнинг ташқилий схемалари, амалиётларнинг кетма-кетлик схемаси.

  1. Ҳамкорлар ҳақидаги шартноманинг хусусиятлари:

  • аудиторлик текшируви ўтказиш ҳақидаги шартномаларнинг нусхаси, аудитга булган талаблар.

  1. Аудит учун ахборот.

  • мижознинг контактлари, банк ахбороти, юристлар ҳақида ахборот, асосий аудитор ходим, аудит ўтказишнинг жойлашган манзили.

  1. мижознинг соликка тортиш хусусиятлари. Махсус досье уз ичига қўйидагиларни олади:

  • ўзаро богликликлар, махсус фармойишлар, солик хужжатлари.

Мижозларнинг досьеси махсус хонада сакланиши керак. Аудиторлар хужжатларининг сакланиш муддатини мустакил узи белгилайди.
Далилларни туплаш жараёни қўйидагиларни уз ичига олади:

  1. -мижознинг арифметик ҳисобларини текшириш.

  2. -мижознинг турли активлари бўйича йукламали кузатиш ва катнашиш.

  3. -алохида ҳисоб китоб ва бухгалтерия операцияларини ўтказишни кузатиш.

  4. -алохида ҳисобот моддаларини, ҳисоб вараклардаги колдикларини ва ҳисоб китоб операцияларининг реаллигини учинчи томондан тасдикловчи хат олиш йули билан ҳақикийлиги текшириш.

  5. -ходимни ва мижоз корхонасини рахбарларини огзаки сухбатдан ўтказиш.

  6. -учинчи тарафлардан мижоз томондан олинган хужжатларни текшириш.

  7. -мижоз корхонаси томонидан тайёрланган хужжатларни текшириш.

  8. -аналитик жараёнлар ва бошкалар.

Биринчи усулда фойдаланилганда аудитор одатда танлов ҳажмини узининг тупланган аудиторлик тажрибасига суянган ҳолда ва амалиётларнинг хусусиятига қараб аниқланади. Масалан, хар бир унинчи ва юзинчи хужжатлар ва амалиётларни текширади.
Статистик усулдан фойдаланилганда аудитор аввал ахборотни тасдикловчи аниқликни белгилаб олади, кейин Пуасоннинг танлов таксимоти формуласига кўра аниқлик коэффицентини аниқлайди ва унинг асосида танлов ҳажмини ҳисоблайди.
Товламачилик ва хатолар тушунчаларини аниқлаш ва асослаш аудитор маъсулиятидир. Товламачилик ва хатолар факти бўйича эса айбдорлар ва корхона рахбарлари маъсулиятлидир.
Товламачилик - бу корхона ходимлари ва рахбарлари таркибидаги бир ёки бир неча шахслар томонидан ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини олдиндан кузлаган ҳолда нотўғри кўрсатишдир.
Хато - бу олдиндан кузланмаган ҳолда молиявий ахборотни арифметик ёки мантикий камчиликлар сабабли нотўғри кўрсатишдир.
Аудитор уз текшируви мобайнида товламачилик ёки хатоларни аниқлаши мумкин. Аудиторларнинг хулосаси корхона молиявий ҳисоботларида товламачиликлар ёки муҳим хатолар йук эканлигини, агар улар аниқланган ҳолларда бартараф этилганлигини кафолатлаши керак.
Товаламачилик қўйидаги харакатларни уз ичига олади:

  1. ҳисоб ёзувларини манипуляция қилиш, яъни атайин бузиш ўтказмалардан нотўғри фойдаланиш ёки ҳисоб ва ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатиш учун қарама-карши ёзувлардан фойдаланиш.

  2. хўжалик амалиётлари натижаларини йукотиш - ёзувларни қарама-карши қилиш.

  3. бухгалтерия хужжатлари ва ёзувларини калбакилаштириш, нотўғри ёки калбаки хужжатларни расмийлаштириш ва бухгалтерия ҳисоби ҳисоб варакларида ҳақикатда бузиб кўрсатувчи ёзувларни келтириш.

  4. ҳисобда ноадвакат ёзувлар молиявий ахборотни ҳисоб вараклар тизимида тулик бўлмаган ҳажмда кўрсатиш (бух.ҳисоби ҳисоб варакларда ва китобларида керак бўлмаган тугирлашлар, ҳисоб варакларнинг ўзаро богликлигини бузиш, бухгалтерия ҳисобида хўжалик амалиётларини кўрсатмаслик).

  5. одатдаги бўлмаган амалиётларни бир маротаба буладиганн битимлар ва хўжалик амалиётлари, иш ва ҳизматлар учун туловларни ортиқча кўрсатиш.

Аудитор товламачилик ёки хатолар мавжудлигини аниқлаганда рахбар ёки корхона ходимларидан унинг сабабларини аниқлаш зарур. Ҳамда аниқланган товламачилик ёки хатоларни молиявий ҳисоботга таъсирини куриб чикиши керак.
Аудиторлик текширувини ўтказишда топилиши мумкин булган хатоларни қўйидагича туркумланади:
1.бухгалтерия ҳисоби юритишдаги хатолар.

  1. Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг мавжуд эмаслиги. Масалан, корхонанинг асосий фаолият турларидан бири курилиш. Бухгалтер курилиш бўйича ҳамма корхоналарни 76 счетдан ўтказади. Йил охирида 76 счет бўйича улкан дебет қолдиғи пайдо булади.

  2. Тасодифий хатолар:

  1. арифметик ҳисоб-китоблар, тасодифий нотўғри ўтказмалар, курслар фаркини ҳисоблашда ҳақикатга тўғри келмайдиган валюта курсини асос қилиб олиш, ҳисобот шаклларини тулдиришдаги хатолар.

2.такрорланиб турувчи хатолар.

  1. Бух.ҳисобини юритиш коидаларини билмаслик билан боглик булган хатолар;

  2. Солик конунчилиги масалаларини билмаслик билан боглик булган хатолар.

Товламачилик таваккалчилигини оширувчи шароит ёки ходисалар бир неча гуруҳга булинади:

  1. Бошкарув ходимларининг яхлитлиги ёки мос келиши ( компетентлиги).

Товламачилик таваккалчилигининг баландлигини қўйидагича кўрсатиш мумкин:

  • ички назоратнинг буш томонларини йукотишдаги камчиликлар, бухгалтерия ҳисоби ходимларини узок вакт давомида шаклланмаганлиги, юридик ва ички аудит булимларидаги тез-тез ўзгаришлар.

  1. Корхона доирасидаги одатдаги бўлмаган таъсирлар:

  • тармок кризисни бошдан кечираяпти ва корхонани инкирозга учраш эхтимоли ортаяпти, корхонанинг кризисга учраган тармокларда катта қўйилмалари мавжуд, корхонанинг бир буюртмачига богликлик даражаси баланд, бухгалтерия ҳисоби ходимларига молиявий ҳисоботларни жуда кам вакт давомида тайёрланиши талаб қилиш.

  1. Одатдаги бўлмаган операциялар:

  • одатдаги бўлмаган битимлар, бир иш билан боглик булган томонлар билан битимлар, кўрсатилган ҳизматларга мос келмайдиган ҳизмат учун туловлар:

  1. Аудиторлик далилларини олиш муаммолари:

  • ноадвакат ёзувлар, амалиётларни ноадвакат хужжатли расмийлаштириш, аудит саволларига корхона рахбарларининг асоссиз жавоблари ва хакозо.

Аудитор товламачиликни топиши учун қўйидагилар:
-бу мижозда мумкин булган товламачилик мақсадларини аниқлаш, ходимлар билан, корхона рахбарлари билан танишиш, уларнинг ахлок тамойиллари, меҳнат ва иш ҳақи шароитларини баҳолаш, аналитик процедураларни ўтказиш йули билан товламачилик белгиларини топиш, ялпи ва танлаб текшириш ўтказиш зарур.

Download 163 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish