198
“Блиц сўров”усули талабаларни харакатлар алгоритмини тўғри ташкил этишга, мантиқий
фикрлашга, ўрганаётган предметни асосида турли фикрлар,
маълумотлар орасидан
кераклигини танлаб олишни, шу билан бир қаторда, ўзгалар фикрини хурмат қилиш ва
уларга ўз фикрини ўтказа олиш хамда ўз фаолияти, кунини режалаштира олишни ўргатишга
қаратилган. Бу усулни машғулотни дастлабки қисмида қисқа вақт ичида уй вазифасини қай
даражада бажариб келинганлигини билиш учун қўллаш мақсадга мувоффиқдир.
Венн Диаграммаси (инглиз файласуфи Джон Венна номи билан аталган)
усули
график тасвир орқали ўқитишни ташкил этиш шакли бўлиб, у иккита ва ундан кўп ўзаро
кесишган айлана тасвири орқали ифодаланади. Мазкур метод турли тушунчалар, асослар,
тасаввурларнинг анализ ва синтезини икки аспект орқали кўриб чиқиш, уларнинг умумий
ва фарқловчи жиҳатларини аниқлаш, таққослаш имконини беради. Мазкур усул Болалар
нефрологияси фанида учрайдиган баъзи бир ўхшаш касалликларни таққослашда жуда қўл
келади.
Т-жадвал усули ёрдамида баъзи нефрологик касалликларни
тегишли мезонларга
асосан (масалан касалликнинг этиологияси,
патогенези, клиникаси,
лаборатор ва
инструментал текширишлар) умумий ва фарқли томонларини ажратиб олиш ва тўғри
ташхис қўйишда далиллардан фойдаланишга, уларни асослашга ўргатади.
Натижалар. Андижон Давлат тиббиёт институти Госпитал педиатрия кафедрасида
6 курс педиатрия факультети талабаларини нефрология фанининг ўқитишда Блиц сўров,
Венн диаграммаси ва ўзлаштириш даражасини бахолаш учун
янги турдаги тестларнинг
қўллаш натижаси шуни кўрсатдики талабалар томонидан мавзуни ўзлаштириш осонлашди,
кам вақт жараёнида барча талабалар мавзуни пухта ўзлаштирдилар. Амалий машғулот
жараёнида барча талабалар фаоллиги юқори бўлди. Бу албатта анъанавий ўқитиш усулидан
(ўқитувчи кўпроқ талабалар тушунтириши, бир томонлама мулоқот) устувордир. Шу билан
бирга бу усуллардан самарали фойда олиш учун гурухдаги барча талаба дарсга тайёр
келишини талаб этади. Айрим гурухларда бу томондан камчиликлар мавжуд.
Ахборот технологияларининг қўлланилиши инсон физиологиясига асосланган
бўлиб, Г. Майер фикрига мувофиқ, 72 соатдан (уч суткадан) ўтганда, маълумотни эшитиш
орқали қабул қилингандан сўнг тингловчи хотирасида 10%, кўриш орқали (кўрганда) 20%,
кўриш ва эшитиш орқали (кўрганда ва эшитганда) 50%, кўриб, эшитиш орқали қабул қилиш
ва мунозарада 70%, кўриш, эшитиш, мунозара ва амалий имкониятларни қўлланилганда
90% ахборот қолади. Бундан ташқари, амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, ўқув жараёнига
ахборот технологияларининг тадбиқ этилиши талабаларда фанга қизиқишни
орттириб,
таълим-тарбия сифатини оширади, ёшларни ҳар томонлама, умумий ривожланишига кўмак
бериб, ўқитувчининг вақтини тежайди. Аниқроғи таълим жараёнида ахборот
технологиялари (интерфаол уйинлар, инновацион технологиялар) қўллашнинг
устивор
жиҳғатлари қўйидагилардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: