Кўп холларда аттенюаторларни қўллаш кириш сигнали қуввати даражасининг юқорилиги ва тез ўзгариши, сигналларнинг параметрларини назорат қилиш зарурати, асосий характеристикаларни сақлаш зарурати ва бошқа дестабиллаштирувчи таъсирлар билан мураккаблаштиради.
Аттенюаторлар иккита елкага эга бўлиб, киргизаётган сўндириш билан характерланади
Nсўн=10 lg(Ркир/Рчиқ)
Ркир ва Рчиқ аттенюатор кириш ва чиқишидаги қувват.
Аттенюаторлар сигнал генераторида қурилган ёки алоҳида қурилма сифатида ишланган бўлиши мумкин, у белгиланган сусайтиришни ёки бошқарилувчи сусайтириш даражасини таъминлаши мумкин. Шунингдек аттенюатор секцияси муаммоли юклама ва манба ўртасида изоляцияни таъминлаши мумкин.

Аттенюатор алоҳида қурилма бўлганда, у сигнал манбаси билан юклама ўртасида жойлашиши керак. Бунда у талаб этилган сусайтиришни таъминлаган холда, манба ва юклама билан мос бўлиши керак.
Расм 4.1 Қурилган ва алоҳида аттенюаторлар.
Аттенюаторларнинг белгиланган ва бошқарилувчи турлари мавжуд. Бошқарилувчи аттенюаторларда Nсўн силлиқ ўзгариши ёки бир қатор дискрет қийматларни қабул қилиши мумкин (дискрет ёки силлиқ ўзгаручи аттенюаторлар). Реал аттенюаторларни конструкторлашда одатда Nсўн ишчи частота полосасида доимий бўлиши, аттенюатор билан узатиш линиясининг талаб этилган мослиги таъминланиши, тўлқин аттенюатордан ўтишида хосил қилган фаза силжиши ϕ эса частотага пропорционал бўлиши талаб этилади. Шунинг учун бундай икки елкали қурилмалар N=2 бўлганда || S || матрица билан ифодаланувчи эквивалент тўртқутблик сифатида қаралиши мумкин.