АТБ Агробанк Бухоро туман филиали бошқарувчига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 08 январь кунидаги ПҚ-4102 Қарори талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, Бухоро туман ҳокимининг 2021 йил 17-июнь кунидаги 4-2-32-Q/21-сонли “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ахолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича Бухоро туман ДСИ бошлиғи раҳбарлигидаги 4- сектор штаби тузиш тўғрисида”ги қарори асосида сектор штабининг янги таркиби тасдиқланган.
Юқоридагиларни инобатга олиб, мазкур қарор билан тасдиқланган ходимингизни 4-секторга буйруғингиз асосида бириктиришингизни ҳамда буйруқ нусхасини 15 январь кунига қадар 4-секторга етказишингизни сўрайман.
Шунингдек, ушбу бириктирилган ходимни 4-сектор штабида мунтазам равишда фаолият юритишини таъминлашингиз ва назорат қилишингизни сўрайман.
Do'stlaringiz bilan baham: |