Атаманинг ўзбек тилидаги номланиши Атаманинг инглиз тилидаги номланиши


№2-Мавзу: Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби



Download 9,48 Mb.
bet10/109
Sana27.02.2022
Hajmi9,48 Mb.
#473515
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109
Bog'liq
Бух Ҳис Фани Глассарий мавзулар

2

2-Мавзу: Пул маблағлари ва ҳисоб-китоблар ҳисоби.



2.1. Ўзбекистон Республикасида миллий валютани қўллаб-қувватлаш ва пул-кредит сиёсати.
2.2. Иқтисодиётни модернизациялаштириш шароитида пул маблағлари ва ташкилотлар ўртасида ҳисоблашишлар ҳисобининг вазифалари.
2.3. Нақд пул, касса муомалаларининг ҳисобини юритиш тартиби. Банк муассасаларидаги пул маблағлари бўйича касса, ҳисоб-китоб, валюта счёти ва банкдаги бошқа счётларнинг ҳисобини ташкил қилиш.
2.4. Банкдаги махсус, аккредитив, чек дафтарлари ва бошқа махсус счётлар. Пул эквиваленти, йўлдаги пул маблағлари счёти.

Таянч иборалар: миллий валюта, нақд пул, касса муомалалари, банкдаги махсус счётлар, валюта счёти, аккредитив, чек дафтарлари, пул эквиваленти, йўлдаги пул маблағлари

2.1.Ўзбекистон Республикасида миллий валютани қўллаб-қувватлаш ва пул-кредит сиёсати.
Монитар (пул-кредит) сиёсати деганда, одатда, тўла бандлик шароитида жами маҳсулотни ишлаб чиқаришга инфляциянинг таъсирини камайтириш ёки бартараф этиш мақсадида муомаладаги пул миқдорини ўзгартириш тушунилади. Унинг ёрдамида ҳар қандай давлатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш мумкин бўлади. Бошқача айтганда, пул-кредит сиёсати ҳукуматнинг пул муомаласи ва кредит соҳасида олиб борадиган бош йўли ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигини ва унинг самарали фаолиятини таъминлашга, пул тизимини лозим даражада мустаҳкам сақлаб туришга қаратилган чора-тадбирлар йиғиндисидир.
Пул-кредит сиёсати давлат иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми бўлиб, уни амалга ошириш ҳуқуқи фақатгина Марказий банкка берилган ҳамда бу сиёсат Марказий банкнинг энг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Марказий банк келгуси йил учун Ўзбекистон Республикаси пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқади ва ҳар йили кейинги молия йили бошланишидан камида ўттиз кун олдин Олий Мажлис Сенатига бу ҳақда ахборот беради. Пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари иқтисодий конъюнктуранинг таҳлили ва истиқбол кўрсаткичларини, муомалада бўлган пул массасининг иқтисодий жиҳатдан асосланган чегараларини, Марказий банк ички активларининг ўзгариши, валюта ҳамда фоиз сиёсатининг асосий йўналишларини, пул-кредит соҳасини тартибга солишга доир ҳаракатларнинг аниқ мақсадли асосий кўрсаткичларини ўз ичига олади.
Пул-кредит сиёсати бевосита ва билвосита восита(инструмент)лар орқали амалга оширилади. Бевосита воситалар – молиявий институтлардаги молиявий активлар нархлари (фоиз ставкалари)ни ёки улар ҳажмини тўғридан-тўғри бошқариш орқали олиб борилади. Марказий банк томонидан тижорат банкларидаги мавжуд депозит кўринишидаги пулларни ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар нархлари ва ҳажми назорат қилинади. Билвосита воситалар эса Марказий банк томонидан молиявий институтлар ресурсларига бозор механизмлари (мажбурий захира талаблари, очиқ бозордаги операциялар, тижорат банкларини қайта молиялаш ва Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларидан депозитларни қабул қилиш ва бошқалар) орқали иқтисодиётдаги пул массасига таъсир кўрсатди.


Download 9,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish