10.3. Қўшилган қиймат солиғини ҳисоби. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) товарларни сотиш, ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатиш жараёнида янги ҳосил қилинган қийматга асосланган ҳолда соф даромаднинг бир қисмини бюджет даромадига олиб қўйишнинг бир шаклидир.
Солиқ тўловчилар мукчиликнинг барча шаклларига кирувчи мустақил баланс ва ҳисоб-китоб счётига эга, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадиган корхоналар, ташкилотлар ва уларнинг мустақил бўлинмаларидир.
Қўшилган қиймат солиғи суммаси белгиланган ставкалар асосида қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Сққс = СТоб *СС100
бунда:
Сққс - истеъмолчилардан ундириладиган солиқ суммаси;
СТоб - солиққа тортиладиган оборот;
СС - қўшилган қиймат солиғи ставкаси. Товар (иш, хизмат)лар қўшилган қиймат солиғини ўз ичига олган нархлар ва тарифлар бўйича сотилганида - солиқ қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Сққс = Тқх СС(СС+100)
бунда:
Тқ - қўшилган қиймат солиғи ҳам ҳисобга олинган товар (иш, хизмат)лар қиймати.
Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товар (иш, хизмат)ларни сотадиган корхоналар эркин (шартномавий) нарх ва тарифга қўшилған қиймат солиғи суммасини қўшмайдилар.
20 фоизлик микдорлардаги ставкалар бўйича қўшилган қиймат солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи ва сотувчи корхоналар товарларнинг сотилиши ва уларга доир солиқлар суммаси юзасидан қўлланиладиган ставкалар бўйича алоҳида ҳисобни юритиши ва ҳисоб-китоб ҳужжатларида солиқ суммаларини товарлар турлари бўйича қўлланиладиган ставкаларга қараб кўрсатиши лозим.
Мисол: Корхона мол етказиб берувчиларга материаллар сотиб олгани учун қўшилган қиймат солиғини 1700 минг сўм қийматида тўлади, бу аввал 4410-"Солиқлар бўйича бўнак тўловлари" счётида акс эттирилади, ҳисобот даври охирида ушбу сумма 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счётининг дебетида кўрсатилади.
Бу қийматга қуйидаги бухгалтерия проводкаси берилади:
материал сотиб олинганидаги ҚҚС суммаси - 1700 минг сўм:
Д-т 4410-"Солиқлар бўйича бўнак тўловлари" - 1700 минг сўм;
К-т 6010-"Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" - 1700 минг сўм;
ҳисобот даври охирида ҚҚС суммаси 6410-счёт дебетига ўтказилди - 1700 минг сўм:
Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" - 1700 минг сўм;
К-т 4410-"Солиқлар бўйича бўнак тўловлари" - 1700 минг сўм.
Бу материаллардан шу ойда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилди: Унинг қиймати - 30000 минг сўм; Шу жумладан қўшилган қиймат солиғи: 30000 х 20% : 100 = 6000 минг сўм;
ҚҚС билан бирга умумий даромад 36000 сўмни ташкил этди. Бунда қуйидаги проводкалар берилади:
Сотилган маҳсулот қийматига:
Д-т 4010-"Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" - 30000 минг сўм.
К-т 9010-"Реализатсия" счёти - 30000 минг сўм;
Қўшилган қиймат солиғига:
Д-т 4010-"Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счётлар" счёти - 6000 минг сўм;
К-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти - 6000 минг сўм.
Шу ойда бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғини аниқлаш учун харидорлардан олинган қўшилган қиймат солиғи ва мол етказиб берувчиларга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи, яъни 6410-счётнинг кредити би лан дебети солиштирилиб аниқланади.
Бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи қуйидагича ҳисобланади: 6000-1700= 4300 минг сўм.
Бу солиқ бюджетга ўтказилганда:
Д-т 6410-"Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик" счёти - 4300 минг сўм;
К-т 5110-"Ҳисоб-китоб счёти" счёти - 4300 минг сўм.
Товарларни чет эл валютасида экспортга реализатсия қилиш (пахта толаси ва линт бундан мустасно) оборотига нол даражали ставка бўйича қўшилган қиймат солиғи солинади. Бунда қўшилган қиймат солиғи «0» ставкаси билан солинади ва ишлаб чиқаришга кетган моддий ресурслар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисобга олинади.
Бюджетта тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини аниқлашда товарлар (шплар, хизматлар) олувчи ҳақиқатда олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғининг суммасини ҳисобга олиш хуқуқига эга, агар мазкур товарлардан (ишлардан, хизматлардан) солиқ солинадиган оборотлар, шу жумладан нол даражали ставка қўлланиладиган оборотлар мақсадларида фойдаланилса, шунингдек солиқ тўловчининг ўз эҳтиёжлари учун фойдаланилса.
Агар корхона қўшилган қиймат солиғидан озод этилган фаолият билан биргалиқса солиқ солинадиган фаолият ҳам юритаётган бўлса, ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар ва унинг натижалари ҳисоб-китобини алоҳида олиб боришлари лозим.
Агар корхона етказиб берилиши қўпшлган қиймат солиғи ҳам солинадиган, хдм солинмайдиган бир турдаги маҳсулот шплаб чиқарадиган бўлса, бунда харажатлар тақ-симланиши оборотнинг умумий суммасидаги солиқ солинадиган оборотнинг салмоқли ҳиссаси билан аниқланади.
М и с о л. Ҳисобот даври учун корхона ҚҚСсиз 200 минг сўм суммадаги оборотга эга. 200 минг сўмдан солиқ солинадиган оборот 170 минг сўмга тенг.
Солиқ солинмайдиган (озод этилган) оборот 30 минг сўм.
Оборотнинг умумий суммасидаги солиқ солинадиган оборотнинг салмоқли ҳиссаси 85%ни (170 000 : 200 000 х 100) ташкил қилади.
Агар мазкур ҳисобот даврида олинган счёт-фактуралар бўйича ҚҚС суммаси 35 000 сўмни ташкил этган бўлса, бунда бу сумманинг фақат 85%и ҳисобга олинади, яни 29 750 сўм (35 000 х 85 : 100).
Тўланган солиқнинг 5 250 (35 000 - 29 750) сўмлик қолган суммаси ишлаб чиқариш харажатларига ўтказилади.
Хом ашё ва материаллар олувчи корхоналар етказиб берувчиларга уларнинг қиймати билан бирга ҚҚСни тўлай-дилар. Етказиб берувчи тушум суммасидан ушбу солиқни бюджетга ўтказади (олинган материаллар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби тартиби 9-боб «Моддий бойликлар, фойдаланишда-ги инвентар ва хўжалик жиҳозлари ҳисобшда акс этти-рилган). Бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи сотилган товарлар (бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар) учун ҳисобланган қўшилган қиймат солиғи сумма-лари ва олинган счёт-фактураларга мувофиқ етказиб берувчиларга тўланадиган ёки тўланган солиқ суммалари ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Айтайлик, корхона ҳисобот даврида етказиб берувчиларга 1,7 минг сўм миқдорида ҚҚС тўлади, бу эса 4410-«Бюджетга солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлари (турлари бўйича)» счёти дебетида акс эттирилади.
Ҳисобот ойида 30 000 минг сўмлик маҳсулот сотидди. ҚҚС суммаси 30 000 минг сўм х 20 : 100 = 6 000 минг сўмга тенг. Умумий айланма ҚҚС билан бирга 36 000 минг сўмни ташкил этади.
Тушум келиб тушганда қуйидаги ёзув билан қайд этилади:
Дебет 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинади-ган счётлар» - 36 000 минг сўм
Кредит 9010-«Тайёр маҳсулотларни сотишдан даромад-лар» - 30 000 минг сўм
Кредит 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» - 6 000 минг сўм;
Мазкур ҳисобот даврида мол етказиб берувчиларга тўланган ҚҚСни ҳисобдан чиқариш:
Дебет 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» - 1 700 минг сўм
Кредит 4410-«Бюджетта солиқлар ва йиғимлар бўйича бўнак тўловлар (турлари бўйича)» - 1 700 минг сўм.
Бюджетга тўланадиган ҚКС 6410-счётнинг кредити ва дебети ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади:
6 000 - 1 700 = 4 300 минг сўм
Тўланган пайтда ана шу суммага қуйидагича ёзув қайд этилади:
Дебет 6410-«Бюджетта гўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)» - 4 300 минг сўм
Кредит 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»- 4 300 минг сўм.