Намунавий ўқув дастури
|
ўқув режадаги аниқ фанлар бўйича давлат таълим стандартларига асосан таянч ЎТМларининг тегишли кафедралари томонидан ишлаб чиқиладиган, ўқув материалларни ўзлаштиришга ва ўқитиш мазмунига қўйиладиган мажбурий талабларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ЎТМлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабалари учун тавсия этиладиган меъёрий ҳужжат.
|
Ишчи ўқув дастури
|
ўрта махсус таълим муассасасининг аниқ бир бакалавриат таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги талабалари учун ўқув режадаги аниқ хар бир фан бўйича ўқув дастурига асосан профессор-ўқитувчи томонидан ишлаб чиқиладиган, фаннинг мазмунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган, мавзуларнинг ўқитиш кетма-кетлигига риоя қилинган холда фанга ажратилган соатлар аниқ кўрсатилган меъёрий ҳужжат.
|
Ихтисослик фанлари
|
юқори малакали кадрлар тайёрлашни ажралмас қисми бўлиб, талабалар томонидан танланган мутахассисликни турли сохаларида янада чуқурроқ билим ва кўникмаларни эгаллаш, шунингдек, магистратура босқичида ўқишини давом эттиришни назарда тутадиган ўқув режасидаги блок.
|
Қўшимча фанлар
|
талабаларнинг таълим фанлари бўйича қўшимча равишда билим олишга бўлган эҳтиёжини қондириш, таълим сифатига қўйилаётган талаблар ва меҳнат бозори канъюктураси тез ўзгараётган шароитида бакалавриат йўналишлари бўйича таълим дастурларининг сафарбарлиги ва мослашувчан бўлишини таъминлашни назарда тутадиган ўқув режасидаги блок.
|
Йўналиш
|
5-босқичнинг таълим дастури бўйича олий таълим муассасаси битирувчиси томонидан эгалланган ва бериладиган “бакалавр” академик даражаси доирасида касбий фаолиятнинг муайян турини бажаришни таъминловчи таянч ва фундаментал билимлар, уқувлар ва кўникмалар мажмуаси.
|
Мутахассислик
|
5А-босқичнинг таълим дастури бўйича олий таълим муассасаси битирувчиси томонидан эгалланган ва бериладиган “магистр” академик даражаси доирасида касбий фаолиятнинг муайян турини бажаришни таъминловчи аниқ мутахассислик бўйича билимлар, уқувлар ва кўникмалар мажмуаси.
|
Узлуксиз таълим
|
таълим турлари (мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб ҳунар таълими, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим ва малака ошириш, мактабдан ташқари таълим,) бўйича таълим-тарбиянинг мазмунан кетма-кетликда ва мантиқий узвийликда амалга оширилиши.
|
Модернизация
|
янгилаш, янги тузилмавий, мазмуний ўзгаришлар қилиш.
|
|