Давлат таълим стандартлари
|
стандарт тушунчаси (инглизча sandart) меъёр, намуна, ўлчов маъноларини билдиради. ДТС – талаба томонидан ўзлаштирилиши керак бўлган билим, кўникма, малакаларнинг зарурий миқдор ва сифат даражаси.
|
Интеграция
|
таълимда интеграциялаш ўқув режадаги турдош фанлар, бошқа фанлар таркибидаги бўлим, мавзуларни узвийлаштириш.
|
Табақалаштириш
|
талаба (ўқувчи)ларнинг ёш хусусиятлари, психофизиологик имкониятлари, қобилиятлари ва шахсий сифатлари асосида гуруҳлаштириб ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш.
|
Ихтисослаштирилган таълим
|
талаба (ўқувчи)ларнинг қобилиятлари, истеъдодларини, иқтидорларини ривожлантириш ва рўёбга чиқаришга, маълум фанлар туркуми ёки соҳаларни чуқур ўрганишга йўналтирилган таълим.
|
Таълимда мониторинг
|
таълим сифати ва ўзгариш тенденцияларини таҳлил қилиш, бўшлиқларни аниқлаш, уларни тўлдириш бўйича хулосалар бериш ва истиқбол йўналишларини прогнозлаш комплекси.
|
Касбий салоҳият
|
педагогнинг ўз касби бўйича илмий-назарий, амалий-услубий тайёргарлиги ва касб маҳорати даражаси.
|
Рейтинг тизими
|
талаба (ўқувчи)ларнинг ДТСлар асосида эгаллаган билим, кўникма ва малакаларини баҳолашнинг кўп балли тизими.
|
|