Атаксин тўғри танлов яхши


Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар



Download 23,95 Kb.
bet5/6
Sana03.07.2022
Hajmi23,95 Kb.
#735001
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
АТАКСИН

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар:
• Цефалоспоринларга юқори сезувчанлик;
• Лидокаин сақлаган шакллари учун
• Лидокаин ёки амид туридаги бошқа маҳаллий анестетикка юқори сезувчанлик;
• Ритм бошқарувчиси ўрнатилмаган ҳоллардаги юрак ички блокадаси;
• Оғир юрак етишмовчилиги;
• Вена ичига юбориш;
• 2,5 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Пробеницид препаратнинг экскрецияни секинлаштиради ва цефалоспориннинг плазмадаги концентрациясини оширади. Бошқа цефалоспоринлар билан бўлгани каби, цефотаксим нефротоксик таъсирга эга бўлган препаратларнинг нефротоксик самарасини потенциялайди.
Цефалоспоринлар билан даволаш вақтида Кумбснинг мусбат синамаси бўлиши мумкин.
Қондаги қанд миқдорини аниқлашда носпецифик реактивлар ишлатилганда сохта ижобий натижалар ривожланиши сабабли, глюкоза-оксидаза усулидан фойдаланиш тавсия этилади.
Мутаносиблиги бўйича кўрсатма
Цефотаксимни бошқа антибиотиклар билан битта шприцда ва битта инфузион эритмада аралаштириш мумкин эмас. Шунингдек, бу аминогикозидларга ҳам тааллуқлидир.
Инфузияга қуйидаги эритмалар (цефотаксим концентрацияси
1 г/250 мл): инъекция учун сув, 0,9% ли натрий хлориди эритмаси, 5% ли декстроза эритмаси, Рингер, натрий-лактат эритмаси, шунингдек: Гемакцель, Йоностерил, 6% Макродекс, 12% Реомакродекс, Тутофузин В ишлатилиши мумкин.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даври
Цефотаксим йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда препаратнинг тератоген таъсири аниқланмаган, Бироқ, цефотаксимни ҳомиладорликда ишлатиш ҳавфсизлиги аниқланмаган, шунинг учун уни ҳомиладорлик вақтида қўллаш мумкин эмас. Цефотаксим кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни буюриш зарурати туғилганда эмизишни тўхтатиш лозим.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.


Махсус кўрсатмалар
Анафилактик реакциялар:
- цефалоспоринларни буюриш аллергологик анамнез (аллергик диатез, β-лактам антибиотикларга ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисидаги маълумотларни) йиғишни талаб этади.
- агар беморда ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланса, даволашни тўхтатиш керак;
- анамнезида цефалоспоринларга шошилинч турдаги юқори сезувчанлик реакциясига кўрсатма бўлган беморларда, цефотаксимни ишлатиш қатъий ман этилади;
- қандайдир шубҳа туғилган ҳолларда, анафилактик реакцияларни бўлиши мумкинлиги туфайли, препаратни биринчи марта юборишда албатта шифокорнинг иштироки бўлиши лозим;
- цефалоспоринлар ва пенициллинлар орасида, 5-10% ҳолларда юз берувчи кесишган аллергия маълум. Анамнезида пенициллинларга аллергия мавжудлигига кўрсатма бўлган шахсларда препаратни жуда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
• Сохта мембраноз колит.
Даволашнинг биринчи ҳафтасида оғир, узоқ муддатли диарея билан кечувчи сохта мембраноз колит юз бериши мумкин. Ташҳис колоноскопик ва/ёки гистологик текширувларда тасдиқланади. Ушбу асорат жуда жиддий асорат сифатида баҳоланади: Атаксинни юбориш дарҳол тўхтатилади ва ванкомицин ёки метронидазолни перорал юборишни ўз ичига олган адекват терапия буюрилади.
• Лидокаин сақловчи намуналар:
(Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларга қаралсин).



Download 23,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish