Ассалому алейкум
Муҳтарам Президент
Мен, Шокирова Саҳобатхон Турсуновна Давлатобод туманидаги “Тўқувчи” маҳалла фуқаролар йиғини раисиман.
2006 йил май ойидан бери шу вазифада ишлайман. Мен иш бошлаган йиллари маҳалла раиси асосий вазифаси комунал соҳаларга хизмат қиладиган, берилган режани бажармасак кеч соат 10-11ларда ўтказиладиган йиғилишларда танбех эштадиган асосий манба эди. Соҳани ҳақиқий эгаси эмас комунал тўловларга фақат маҳалла фуқаролари йиғини раиси жавоб берардик. Маҳалла институти деб аталсада, маҳаллани жамиятда ўрни қоғозларда эди, фаолиятимиздаги вазифаларга вақт етмасди.
Сиз бош вазирлигингизда ҳам ҳар бир марузангизда, ҳар бир ташрифингизда халқни дардини сўрардингиз, ҳаттоки уларни ҳар бирини озиқ-овқат захирасини жамлаши, қишни беталофат ўтказишларини доимо назоратда тутгансиз.
2009 йил Наманган шаҳрига ташрифингиз чоғида ПФ-1170-сон Фармони ижросини таъминланишини кўриш мақсадида ишхонамизда маҳалламизда бўлдингиз. Ўшанда ҳам мен билан саломлашиб “опа хам нима деяпти, халқни дарди нима, нима қилсак улар давлатдан рози бўлардилар” деб сўрадингиз. Менда чексиз фахр туйғуси бутун вужудимни қоплади, аҳолини яшаш шароити билан танишдингиз тижорат банкларини бириктириб бердингиз, кўп қавватли уйлар имтиёзли кредитлар асосида таъмирланди, аҳолини яшаш шароити яхшиланди. Маҳалла институтига ҳозирги бераётган эътиборингиз натижасида маҳалла раисини жамиятда ўрни, маҳалла институтини нуфузи ортди. Ҳокимлар, барча жамоат ташкилотлари маҳалла билан бирга ҳисобатдор, уйма-уй юриб аҳоли муаммоларини ўрганиб, уларни биргаликда хал этилмоқда, маҳалларда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда, уларни муаммолари маҳаллабай ўрганилмоқда.
Маҳалла раисининг ўринбосарлари жорий қилиниши, маҳалла ходимларини янада жипс бир мақсад йўлида ишлаш учун айни муддао бўлди, ойлик маошларимиз кўтарилди, йиғилишлар камайди, “Темир дафтар” “Аёллар дафтари” “Ёшлар дафтари” билан ишлаб келинмоқда, камбағалликни қисқартиришга эришилмоқда. “Обод маҳалла” давлат дастури асосида маҳаллалар обод, кўркам кўринишга келмоқда, буларни барчасидан пировард мақсаж аҳолини рози қилиш, уларни ўз уйларида фарзандлари билан осойишта ҳаёт кечиришларини таъминлаш, маҳалла ватаннинг бошланиши, остонаси эканлигини хис қилиб яшашлари таъминланди.
Муҳтарам Президент! Сиздек ташаббускор туну-кун халқни ўйлаган юртбошим борлигидан фахрланаман, буни бугун бутун ўзбек халқи айтмоқда.
Мен маҳаллам аҳлига хизмат қилиб улуғландим, қадр топдим “Хизмат қилган элда азиз” доим хизматларим эътироф этилади, бундан буён ҳам бор кучимни шу маҳаллам аҳолисини фаровон ҳаёт кечиришига сарф этаман.
Do'stlaringiz bilan baham: |