-4-
Биринчи жаҳон уруши ва отамнинг
ундаги иштироклари
1914-йили Биринчи жаҳон уруши бошланганда отам
талаби илм сафарларидан қайтиб, ота юртлари Жилка
қишлоғида муқим яшай бошлагандилар. Ўша пайт
қишлоқ масжидида имом ва масжид қошидаги
мадрасада талабаларга шаръий илмлар берадиган
мударрис сифатида фаолият олиб бордилар.
Учқуни оловга айланаётган бу уруш ва охирги
нафасларини олаётган ислом халифалигига барҳам
беришни мақсад қилган бу ҳарб ҳақида отам узоқ ўйга
чўмдилар. Мулоҳаза қилиб кўрсалар, жабҳалари кўп
бўлиб, хатолари турлича эсада бу урушнинг энг катта
хатари ислом оламига қаратилган эди. Бу хатар Русия
томонидан бўлиб, у ислом давлатининг катта бўлагини
ютиб юбормоқчи ва ўзининг императорлик салтанатини
ўша ерларгача ёймоқчи эди. Мусулмонлар турли
ўлкаларда бўлсаларда, ислом ислом ва мусулмон
мамлакатларнинг ҳимояси учун умумий сафарбарликни
18
вожиб этадиган бу ҳолат, у кишининг урушга
қатнашиш лозимлигига берган қарорларига янада далда
бўлди.
Кўп ўтмай отам бу урушга мужоҳид сифатида
кирдилар. Аскарликнинг ҳамма сарф- ҳаражатларини
ўзлари
зиммаларига
олдилар.
Яқин
машқ
жамлоқларидан бирида тез ва юзаки тайёргарликдан
ўтиб, ўз бўлинмалари билан Ван, Битлис ва Қора денгиз
минтақаларига яқин Русиянинг чегаралари томон йўлга
тушдилар.
Отамнинг бу урушдаги иштироклари ўзларининг
айтишларича, муваффақиятсиз ва бешафқат бўлди.
Менга шундай дегандилар: “Менинг бу урушга
чиқишим, Аллоҳ унга ажр берадиган жиҳодий амални
рўёбга чиқаради, деб ўйлагандим. Лекин бунинг ўрнига
ўзимни энг муҳим вожибот ва ибодат асосларида
қусурга йўл қўйишга мубтало кўрдим. Бизга масъул
зобит менинг намоз ўқишимдан асаби бузиларди. Бир
неча маротаба у мени диннинг асосий устуни бўлган
ибодат – намоздан тўсишга ҳаракат қилди. Бу қилиғи
мени унга
19
қуйидагиларни айтишга мажбур қилди: “Мен сизнинг
бўлинмангизда вазифадор аскар эмасман. Мен бу
жиҳодий мажбуриятини бажаришга кўнгилли бўлган ва
бунинг ҳаражатини ўзи кўтарган кишиман. Бунда
бирортангизнинг миннатдорчилигингиз керакмас, мен
Аллоҳ азза ва жалланинг розилигини истайман.
Шундай бўлгач, сизлар билан бу жойларга келишга
фақатгина Унинг розилиги ундаган Аллоҳнинг
амрларини бажиришимдан тўсишга сизнинг қандай
ҳаққингиз бор?!”.
У киши менга аскар ва зобитлардан кўпи
истиқоматдан узоқ, ҳамда гуноҳлар, баъзида эса фаҳш
ишларга бўғзигача кўмилган кишилар эди, деб
таърифлардилар. Бир марта уларнинг биридан: “Аллоҳ
томонидан сенга юборилган пайғамбарининг исми
нима?”, деб сўрасам, билмаганди, дегандилар.
Отамнинг бу урушда кўнгилли қанча муддат
қатнашганларини билмайман. Лекин билганим, бу
урушдан жуда қаттиқ умидсизликка тушганлар ва
ислом халифалиги емирилишга қараб кетаётганига
амин бўлганлар. Бунинг сабаби бор эътибор тўғри
йўлда истиқомат ва гўзал хулқлар билан зийнатланиш у
ёқда турсин, ҳатто умматнинг ҳимоя қўрғонларини
ташкил қилиш ҳам бўлмаган.
Урушдаги
шафқатсизликка
келсак,
отам
роҳимаҳуллоҳ уни шундай ҳикоя қиладилар: “Бизни
қиш қаттиғида Ван ва Битлисга жўнатишди. Қўшин
бизга қишнинг шиддати ва устма-уст ёққан қорнинг
аёзидан сақланиш учун етарли миқдорда, балки етмас
миқдорда ҳам кийим билан ёрдам бермади. Мен туну
кун ёлғиз оғир тўнимга ишонишим мумкин эди. Лекин
айрим кунлари уни мендан ҳам кўра заруратга
20
тушганларга бериб туришимга тўғри келарди. Узоқ
вақтдан бери безовта қилаётган ревматизм касаллигини
мен ўша қаттиқ совуқ ва аёзли кунларда орттририб
олганман”.
Do'stlaringiz bilan baham: |