Ассалому алайкум ҳурматли меҳмонлар, тадбир иштирокчилари!
Ҳаммамизга маълумки, сўнгги йилларда жамиятимизда китобхонликни ривожлантириш, айниқса, ёшлар ўртасида мутолаа маданиятини ривожлантиришга давлат томонидан алоҳида эътибор берилиб, кўплаб самарали ишлар амалга оширилмоқда. Дарҳақиқат, китоб инсониятнинг тарихий хотираси, маънавий-маърифий олами, илмий заминини мустаҳкамловчи, келажакни ёрқин кўрсатиб боришга қодир машъала ҳисобланади.
Кутубхона эса — китобларни мутолаа қиладиган маскан. Китобхон ўзи истаган маълумотни топиши учун соатлаб мутолаа қилиши мумкин ва чанқоғини қондириш ёки тамадди қилиш учун кутубхонадан чиқиб яқин атрофдаги таомгоҳларга бориши унга ноқулайлик туғдиради ҳамда чалғитади. Шуларни ҳисобга ҳолда туманимиз марказида «Bооk Cаfе» таiкил қилинди. Бугун барчамиз янги ташкил этилган мазкур масканни фойдаланишга топшириш маросимига йиғилдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |