2-бошловчи:
Сен ўзингсан, энг сўнгги нонин
Ўзи емай ўғлига тутган.
Сен ўзингсан фарзандлар шонин
Асрлардан опичлаб ўтган.
Она халқим жон таним маним,
Ўзбекистон, Ватаним маним.
(Шундан сўнг биринчи қўнғироқ чалинади. Қўнғироқ чалиниб бўлгандан сўнг С.Назархоннинг «Улуғимсан, Ватаним» қўшиғи остида ўқувчилар ўз синфхоналарига кузатилади).
(Сценарийга ижодий ёндашган ҳолда ўзгартиришлар киритиш мумкин).
Республика таълим маркази
Do'stlaringiz bilan baham: |