Тадқиқот мақсади ва вазифалари. Мазкур диссертация ишининг мақсади бинар, нимранг ва рангли тасвирларга морфологик ишлов беришнинг математик алгоритмларини MATLAB дастури асосида амалга ошириш ва янги сифатли тасвирларга ва маълумотларга ега бўлишнинг илмий методикасини ишлаб чиқишдир.
Тадқиқот вазифалари:
Морфология ва морфологик таҳлил тушунчаларини ўрганиш;
Морфологик фильтрлаш, морфологик аниқлаштириш тушунча-лари асосида тасвирлар сифатини ошириш;
Тасвирларга морфологик ишлов беришнинг алгоритмларини ишлаб чиқиш;
Дилатация ва эрозия тушунчалари асосида мураккаб операциялар бажариш ва натижаларга эришиш;
Тасвирларни Маtlаb муҳитида морфологик ишлов бериш бўйича амалий тавсиялар ва алгоритмлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Matlab дастурининг имкониятларидан фойдаланган холда тасвирларга морфологик ишлов бериш орқали натижаларини таҳлил қилиш ва морфологик ишлов беришнинг алгоритмларини ишлаб чиқиш, объект тасвирлари ҳақида кўпроқ ахборотларни олиш имконини беради ҳамда иқтисодий жиҳатдан юқори унумдорликка эришилади.
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи. Matlab муҳитининг Image Processing Toolbox пакетида тасвирларнинг контрастини ўзгартириш, морфологик фильтрлаш скелетлаш каби услуллардан фойдаланилди. Тасвирларга морфологик ишлов бериш операциялари натижаларининг самарадорлигини Image Processing Toolbox пакетидаги функциялар ёрдамида қиёсий таҳлилларидан фойдланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Диссертация ишида тасвирларга морфологик ишлов бериш усул ва услублари қўлланилди. Натижада тасвирлар сифатини оширишнинг морфологик ишлов бериш алгоритми учун дастурий таъминоти ишлаб чиқилди.
Диссертациянинг тузилиши. Диссертация иши кириш, учта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловадан ташкил топган.
Биринчи бобда тасвирларга морфологик ишов бериш учун тўпламлар устида базавий амаллар бажариш асосида объектлар тузилишларини таҳлил қилинган ва тўпламлар устида мантиқий операциялар муҳокама қилинган.
Иккинчи бобда рангли тасвирларни морфологик силлиқлаштиришда фойдаланиладиган математик морфология тасвирларнинг объект шакли, уларнинг чегараларининг кўриниши маълум компонентларни ажратиш учун асосий воситалари келтирилган.
Учинчи бобда тасвирга морфологик ишлов беришнинг алгоритмлари ва дастурий воситалари келтирилган бўлиб, улар ёрдамида тасвирларга морфологик ишлов бериш амаллари бажарилган ва натижалар олинган.
Мундарижа
КИРИШ..........................................................................................................................
I БОБ. ОБЪЕКТЛАР ТАСВИРЛАРИГА МОРФОЛОГИК ИШЛОВ БЕРИШНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ.....................................................................................
Морфология ёки морфологик фильтрлаш, аниқлаштириш тушунчалари
Тўпламлар устида базавий амаллар бажариш ва улар асосида объектлар структурасини тахлил қилиш.....................................................................................
Do'stlaringiz bilan baham: |