U.Chirchil-Angliya Mussalina-Italiya Stalin-Rossiya Mussalina-Italiya Charles de Gaulle Fransiya
«Хотиржамлик» сиёсатининг тўла барбод бўлиши натижасида Англияда Н.Чемберлен ўрнига ҳокимият тепасига немис қўшинларига қарши курашни ташкил этган Уинстон Черчилль бошчилигидаги коалицион ҳукумат келди.

Гитлернинг вахшиёна бомбардимон қилиш йўли билан Англияни синдириш режалари барбод бўлди. Британ оролларига қўшин тушириш режасидан ҳам воз кечилди.
1939 йилнинг ўзида АҚШ урушидаги мамлакатларга АҚШдан қурол – аслаҳа ва ҳарбий анжомлар сотиб олиш имкониятини бериш учун бетарафлик қонунини қайта кўриб чиқди.
1941 йил 11 мартда АҚШ учун мудофааси ўта муҳим бўлган мамлакатларга қурол – аслаҳа ва анжомларни ижарага ёки қарзга беришга йўл қўйувчи Ленд-лиз тўғрисида қонун қабул қилинди. Ушбу қонун Англияга АҚШдан катта миқдорда ёрдам олишга имкон берди.
1940 йилнинг сентябр ойида сиёсий ва ҳарбий иқтисодий иттифоқ тўғрисида Германия, Италия ва Япония ўртасидаги Учликлар пакти имзоланди.
Шу вақт ичида ҳарбий амаллар Африкада ва Ўртаер денгизи ҳудудида олиб борилди. Италия қўшинларини Шимолий–Шарқий Африкадаги Британия армиясидан мағлубияти Германияни Ливияга экспедицион армиясини ташлашга мажбур қилди. Немис қўшинлари Италия қўшинлари билан биргаликда 1941 йил мартида британияликларни Миср сарҳади томон чекинишга мажбур қилди.
Совет – герман фронтида бўлиб ўтган бир қатор йирик жангларда (Москва остонасидаги жанг, Ленинград қамали, Сталинград жанги, Курск жанги ва б.)немис қўшинлари қақшатгич зарбага дучор бўлдилар. Аслида, ушбу жангларда Германиянинг ҳарбий машинаси тор–мор қилинган эди ва уруш натижаси олдиндан аён бўлди.

Германиянинг СССРга ҳужуми бошланганидан сўнг давлатларнинг аксилгитлер каолицияси шакллана бошланди. СССР, АҚШ ва Буюкбритания ташкил қилган бундай каолиция асосини 1942 йилнинг июнига келиб узил–кесил шаклланди.
1943 йил ёзидаги немис қўшинларининг Курскдаги қақшатгич мағлубияти ва шу йилнинг сентябр ойида Италияни урушда бой бериши англо–америка қўшинлари томонидан Сицилияни қўлга олиниши ва уларни Аппенин ярим оролига кириб бориши фашист – ҳарбий блокининг барбод бўлишини бошланиши эди.
Асосий жанглар Европа қитъасида бўлган бўлса–да ҳарбий амаллар Африка, Осиё ва Тинч океанида ҳам бошланган эди.
1941 йил 7 декабрида Япон ҳаво кучлари томонидан АҚШнинг Пёрл- харбордаги (Гавай ороллари) ҳарбий денгиз базасига ёпирилган ўқ узилди. Жанубий – Шарқий Осиёда Япония жуда кенг ҳужумларни бошлаб юборди.
1942 йилнинг май ойига келиб, япон қўшинлари Тинч океанининг кўп сонли оролларида жойлашган АҚШ ва Англиянинг ҳарбий – денгиз базаларини босиб олди. Жанубий - Ғарбий Хитой ва Шарқий Хиндистон ҳам босиб олинган эди.