1945 йил 17 июндан то 2 августга қадар Берлин атрофида Потсдам деган шаҳарчада СССР, АҚШ ва Буюкбритания раҳбарларининг учинчи конференцияси бўлиб ўтди. Потсдам конференцияси дунёни урушдан кейинги тартиботига бағишланган эди. Конференция ишининг марказида Германияга нисбатан сиёсат масаласи эди. Иттифоқдошлар Германияни тўла қуролсизлантириш, ҳарбийсизлантириш, фашист партиясини йўқ қилиш, бош ҳарбий жиноятларни судга бериш, Германияда сўз, ахборот ва дин эркинлигини, эркин касаба уюшмаларини ҳамда демократик партияларнинг фаолиятини тиклашга қарор қилдилар. - 1945 йил 17 июндан то 2 августга қадар Берлин атрофида Потсдам деган шаҳарчада СССР, АҚШ ва Буюкбритания раҳбарларининг учинчи конференцияси бўлиб ўтди. Потсдам конференцияси дунёни урушдан кейинги тартиботига бағишланган эди. Конференция ишининг марказида Германияга нисбатан сиёсат масаласи эди. Иттифоқдошлар Германияни тўла қуролсизлантириш, ҳарбийсизлантириш, фашист партиясини йўқ қилиш, бош ҳарбий жиноятларни судга бериш, Германияда сўз, ахборот ва дин эркинлигини, эркин касаба уюшмаларини ҳамда демократик партияларнинг фаолиятини тиклашга қарор қилдилар.
- 1945 йил мартида англо – америка қўшинлари Жанубий – Шарқий Осиё ва Тинч океани ҳавзасида Японияга қарши муваффақиятли ҳаракатларни амалга оширди. СССР ўз зиммасига олган мажбуриятларига асосан 1945 йил 9 августда Японияга қарши урушга кирди. Совет қўшинларининг Монголия қуролли кучлари билан биргаликда кучли зарбаси натижасида Квантун армияси тор – мор қилинди. Шимолий – Шарқий Хитой, Шимолий Корея, Жанубий Саҳалин ва Курил ороллари Япон қўшинларидан озод қилинди.
- 6 ва 9 август кунлари америка авиацияси Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаларини ташлади. Ядро қуролини ишлатиш ҳарбий заруриятдан келиб чиқмаган эди, чунки Япониянинг ҳарбий машинаси барбод бўлган эди.
- 1945 йил 2 сентябр куни Токио кўрфазида «Миссури» деб номланган америка линкори бортида Япония урушда мағлубиятга учраганлиги тўғрисидаги АКТни имзолади. Шундай қилиб иккинчи жаҳон уруши якун топди.
- Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг оғир ва энг қонли уруш бўлди. У ХХ аср тарихида кескин бурилиш ясаган даврга айланди.
- Урушнинг асосий натижаси – фашизм устидан ўрнатилган ғалаба эди. Уруш жараёнида колониал тизимининг барбод бўлиши бошланди. СССРнинг обрўйи ниҳоятда ошиб кетди. Буюк давлатлардан фақат АҚШ урушдан эътиборли даражада қудратли бўлиб чиқди. Иккинчи жаҳон уруши натижасида халқаро сиёсатида кучларнинг нисбати кескин ўзгарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |