Asosiy qism II. I o’zgarmas tok zanjirlari Ўзгармас электр токи


II.IV Уч фазали ўзгарувчан ток занжирлари



Download 0,52 Mb.
bet9/9
Sana29.04.2022
Hajmi0,52 Mb.
#592290
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Asosiy qism II. I o’zgarmas tok zanjirlari Ўзгармас электр токи-fayllar.org

II.IV Уч фазали ўзгарувчан ток занжирлари
  1. Уч фазали ўзгарувчан токни ҳосил қилиш ва унинг афзалликлари.


  2. Уч фазали ўзгарувчан электр катталикларнинг аналитик, граФ.И.К. ва вектор ифодалари.



Бир фазали ток ўзгарувчан токнинг барча афзаликларига эга бўлишига қарамай, халқ хужалигида кенг куланишига унинг айрим камчиликлар тўсқинлик қилади. Масалан, бир фазали ток ёрдамида айланувчи магнит майдони хосил қилиб бўлмайди. Бундай майдон эса ўзгарувчи токда барча двигителларнинг "юраги" хисобланади. Технологик қурилмаларни харакатга келтириш учун ва ишончи бўлган катта қувватли ўзгарувчи ток двигателларни яратиш эса фақат кўп фазали ток орқали амалга оширилади.
1891 йилда рус инженери М.О.Доливо-Добровольский уч фазали ток системасини ишлаб чиқиб, уни мазкур двигателларн ишлатишга татбиқ этади. Бу система хозирги вақтда электрлаштириш сохасида бутун дунёга тарқалган системага айланади. Уч фазали токнинг кенг кўламда ишлатилиши қуйидаги сабаблар билан боғлиқ:
1.Электр энергиясини уч фазали ток системаси ёрдамида узоқ масофаларга узатиш уни фазалар сони бошқача бўлган ўзгарувчан ток билан узатишга қараганда иқтисодий жиҳатдан фазали ток системаси билан узатишга қараганда иқтисодий жиҳатдан бирмунча тежамли ҳисобланади. Чунки электр энергияси уч, фазали ток системаси билан узатишдагига қараганда 25% кам сарф бўлади.
2. Уч фазали ток системасининг асосийэлементлари ҳисобланган уч фазали асинхрон двигатель ва трансформаторларнинг тузулиши оддий, ишлатишга қулай бўлиб, ишончи ҳамда тежамлилиги нисбатан юқоридир.
3. Бир йўла иккита ишчи кучланиш, яъни фаза кучланиш ва линия кучланиши нинг борлига, турли номинал кучланишдаги истеъмолчиларни улаш имконияти фақаткўп фазали (шу жумладан, уч фазали) системага содир.
4. Агар уч фазали ЭЮК (ёки кучланиш) системасига симметрик нагрузка уланган бўлса, унинг оний қуввати ҳар қандай вақт учун ўзгармас бўлади.


Уч фазали ЭЮК, кучланиш ва ток системасини ҳосил қилиш
Уч фазади ЭЮК уч фазали синхрон генераторда ҳосил қилинади. Ушбу генератор,(3.1-расм, а) кўзғалмас статор ва унинг ичида айланувчи ротордан иборат.
Статорнинг пазларига (ариқчаларга) ўрамлар сони ўзаро тенг бўлган ва бир-биридан фаза бўйича 1200 га силжиган (ёки Т/3 ларга фарқ қилган) учун чўлғамлар жойлаштирилган, харфлари билан белгиланади. Ҳар бир чўлғам уч фазали генераторнинг алоҳида фазасихисобланади. Бу чўлғамларда (фазаларда) индукцияланган ЭЮК ларнинг таъсир этувчи қийматлари ва ҳарифлари биланбелгиланади.
Ротор ўзгармас магнит (электромагнит)дан ясалган бўлиб, машинанинг асосий магнит майдони хосил қилиш учун хизмат қилади. Унга уланган "уйғониш чўлғами" дан ўтадиган ток ёрдамида роторнинг магнит майдонини бошқариш мумкин.

Ротор ўзгармас бурчаги тезлиги билан айланганда унинг магнит куч чизиқлари статорнинг хар бир чўлғамида (фазасида) электромагнит индукция қонунига кўра, (амплитуда ва частоталари бир хил бўлган, аммо бир-бирларидан фаза бўйича га (ёки Т/3 даврга) фарқланувчи қуйидаги синусоидал ўзгарувчи ЭЮК ларни индукциялайди:




(3.1) ифодадан уч фазали ЭЮКлар системасининг симметрилиги кўриниб турибди.



3.1. расм. Уч фазали э.ю.к. хосил қилиш ва унинг вектор хамда вақт диаграммаси.

Юқоридагига ўхшаш йўл билан уч-фазали кучланиш ва ток системаси учун ҳам қуйидаги ифодаларни ёзиш мумкин:




Демак уч фазали Э.Ю.К кучланиш ва токларнинг ўзгариш қонуниятлари бир хил экан.
Частота ва амплетудалари бир хил бўлиб, фаза га фарқ қилган учта ЭЮКларнинг (ёки токларнинг) симметрик системаси дейилади. ЭЮКларнинг симметрик системасида учла фаза ЭЮКлари оний қийматларнинг йиғиндиси исталган вақт лахзасида нолга тенг. Масалан, граФ.И.К.дан расм, б) фойдаланиб, вақт учун қуйдагини ёзиш мумкин:


Шунингдек, графикдан, кўринадики ҳар бир фаза Э.Ю.К.лариўзларинингмаксимумларига Т/3 давр ўтиб эришади. Шунга кўра, Э.Ю.К. векторлари ларнинг геометрик йиғиндиси қуйидагича (3.1-расм, в) бўлиб, қиррали симметрик юлдуз шаклини ташкил этади.



3.1-расм, б ва в даги граФ.И.К. хақида векторлар диаграммаси генератор роторнинг соат мили харакати йўналишида айланишгамос келади. Бунда хосил бўлган фазаларнинг кетма-кетлиги (алмашинуви) фазаларнинг тўғри кетма-кетлиги дейилади. 3.1-расм, в.да кўрсатилган вектор диаграммада эса ЭЮК векторлари ўзининг эффективқийматларида ифода қилинган.
Нолинчи симдан ўтаётган ток тарзда белгиланади, Кирхгофнинг биринчи қонунига мувофиқ нолинчи симдаги ток линия (ёки фаза) токларининг геометрик йиғиндисига тент, яъни .
3.2-расмдага схема уч фазали занжирнинг тўрт симли системаси (ёки ноль симли юлдуз усулида улаш схемаси) дейилади. Бундай система нагрузка носимметрик бўлганда қўлланади. 3.3-расмда актив-индуктив характердаги носимметрик нагрузка учун қурилган фаза кучланишлари ва токларининг вектор диаграммаси кўрсатилган.

Уни қуришдан аввал ихтиёрий О нуқтадан фаза кучланишларининг вектрлари 1200 фарқ билан чизилади. Сўнгра фаза токлари кучланишларга нисбатан кечиктирувчи бурчаклар остида чизилиб, ток нинг қиймати (3.3) ифодага биноан аниқланади.



Тўрт симли системада уч фазали занжирнинг ҳар бир фазаси мустақил занжир ҳисобланади. Фаза қаршиликларининг қийматидан қатъи назар учала фаза кучланишиўзаро тенг, яъни . Бирон фазасидаги қаршиликларнинг ўзгариши шуфазада ва нолинчи симдаги токнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Агар носимметрик нагрузкада нолинчи сим узилса, нагрузкаси кичикроқ фазанинг кучланиши номиналдан ортиб кетиб шу фазадаги қаршилик қизийди ёки куйиб кетади. Нагрузкаси каттароқ фазанинг кучланиши эса номиналдан камайиб, тармоқдан камроқ қувват олади. Шунинг учун носимметрик нагрузкада фаза кучланишларининг симметриясини сақлаш мақсадида нолинчи симга сақлагич қўйилмайди. Уч фазали нотекис нагрузкага, асосан,электр ёритиш асбоблари ва маиший истеъмолчилар киради.
Фаза ва линия кучланишлари орасидаги нисбатан. Агар 3.2-расмдаги схемада занжирни айланиб чиқишда йўналишни А’дан В’ га ва В’ дан С’ га ва С’ дан А’ га қараб олинса, у ҳолда линия кучланишлари фаза кучланишларнинг геометрик айирмасига тенг бўлади:



Ушбу тенгликлардан фойдаланиб, фаза ва линия кучланишлариорасидагинисбатнианиқлаш мумкин. Бунинг учун ихтиёрий О нуқтадан фаза кучланишларнинг векторлари ўзаро 1200 фарқ билан чизилади. Сўнгра фаза кучланишларинингмаълум қийматларига кўра (3.4) ифодага биноан линия кучланишларнинг вектор диаграммасини қуриб, унинг қийматини аниқлаймиз (3.4-расм).

Ушбу векторлар диаграммасидан кўринадики, учала линия кучланишлари ўзаро тенг ва фаза жиҳатдан бир-бирларига нисбатан 1200 га силжиган. Тенг билан ОМN учбурчакдан қуйдагиларнианиқлаймиз:



Агар ва бўлса, у ҳолда .




Демак, электр истеъмолчилари юлдуз усулида уланганда линия кучланиши фазакучланишидан марта катта булар экан.
Генераторнинг (ёки уч фазали тармоқнинг) фазаларига уланадиган қаршиликлар ўзаро тенг ва бир хил характерга, яъни бир хил сиғим ва индуктивликка эга бўлса, бундай нагрузка симметрик ҳисоланади. Симметрик нагрузкада линия токларининг геометрик йиғиндиси нолга тенг, яъни:


(3.0) ифодага мос вектор диаграмма 3.5-расм, а.да кўрсатилган. Ушбу векторлар диаграммасидан кўринадики, симметрик нагрузкада нолинчи симдан ток ўтмайди. У ҳолда нолинчи симга эхтиёж қолмай, манба ва истеъмолчини уч симли юлдуз усулида улаш мумкин бўлади (3.5-расм, б). Уч фазали симметрик истеъмолчиларга уч фазали асинхрон двигателлар, уч фазали индукцион печлар, шунингдек уч фазали симметрик нагрузка хосил қилувчи барча истеъмолчилар мисол бўла олади.

Симметрик нагрузкада фаза ва линия кучланишлари ўзаро тенг бўлади, уч симли юлдуз усулида улашда ифода нагрузка симметрик бўлгандагина кучга эга.


http://fayllar.org
Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish